Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 29.12.1997 й. 383-cон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.1997 й.

N 383




ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N 41

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

N 97-105

       

05.12.1997 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган

товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат

солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


(1998 йил 1 январдан амалга киритилади)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва бюджет билан ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.

1.2. Қўшилган қиймат солиғи товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида қўшилган қиймат бир қисмининг бюджетга ажратилишидир.

1.3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби алоҳида Йўриқнома билан белгиланади.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


2.1 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар бўлиб ҳисобланадилар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиққа тортишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар (ялпи даромад солиғини тўловчи корхоналар, ягона солиқни тўлашга ўтган кичик корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари) бундан мустасно.

Ушбу Йўриқномада солиққа тортиш мақсадларида юридик шахслар деганда мулкчилигида, хўжалик юритишида ёки оператив тарздаги бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар ва ташкилотлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) (кейинги ўринларда "корхоналар" дейилади) тушунилади.

2.2. Кичик корхоналар ўз хоҳишига кўра қонунчиликка мувофиқ ягона солиқнинг тўланишини назарда тутадиган солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаши мумкин.



III. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТИ


3.1. Мазкур йўриқномага кўра қўшилган қиймат солиғига тортиш объекти бўлиб товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши бўйича оборотлар ҳисобланадилар, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиганлар бундан мустасно.

Товар (иш, хизмат) ларнинг сотилишига доир оборот деганда юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар (кейинги ўринларда "товар (иш, хизмат) лар" дейилади) тушунилади.

3.2. Товарларнинг сотилишида ўзи ишлаб чиқарган ва четдан сотиб олган барча товарларнинг сотилишига доир оборотлар солиққа тортиш объекти ҳисобланади.

Солиққа тортиш мақсадларида истеъмолчилик мақсади ва қийматга эга бўлган ҳамма нарса (товар, маҳсулот, кўчмас мулк, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар, шунингдек, электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва шу кабилар) товар ҳисобланади.

3.3. Ишларнинг реализация қилинишида бажарилган қурилиш-монтаж, таъмирлаш, илмий-тадқиқотчилик, тажриба-конструкторлик, технологик, лойиҳа-қидирув, реставрация қилиш ва бошқа ишлар қиймати солиққа тортиш объекти ҳисобланади.

3.4. Хизматларнинг реализация қилинишида қуйидагилар қиймати солиққа тортиш объекти ҳисобланади:

* йўловчилар ва юк транспорти, шу жумладан, газ, нефть, нефть маҳсулотлари, электр ва иссиқлик энергиясини ташиш (бериш) га доир хизматлар, товарларни юклаш, тушириш, қайта юклаш, сақлашга доир хизматлар;

* мол-мулк ва кўчмас мулк объектларини ижарага бериш, шу жумладан, лизингга доир хизматлар;

* воситачилик хизматлари;

* алоқа, маиший, уй-жой-коммунал хизматлар;

* реклама хизматлари;

* маълумотларни ишлаш ва ахборот таъминотига доир хизматлар;

* бошқа хизматлар.

3.5. Шунингдек, қуйидагилар ҳам солиқ солинадиган оборотларга киради:

а) товарлар, ишлар ва хизматларнинг, шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг сотилиши бўйича; корхонанинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, ўз ходимларига ўз истеъмоли учун корхона ичидаги оборотлар.

б) товар (иш, хизмат)ларнинг бошқа корхоналар ёки жисмоний шахсларга, шу жумладан, корхона ходимларига бепул берилиши ёки ҳақини қисман тўлаб берилишига доир оборотлар;

в) гаровдаги буюмларнинг сотилиши, шу жумладан, уларнинг гаровни тутиб турувчига у гаров мажбуриятларини таъминламаганидаги берилишига доир оборотлар.

3.6. Лотерея билетларини сотиш лотерея ташкилотчиси учун солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Бунда корхоналар томонидан лотереялар ташкилотчисига кўрсатиладиган лотерея билетларининг реализация қилиниши (тарқатилиши)га оид хизматлар ҚҚСга умумий белгиланган тартибда тортилади.


IV. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ОБОРОТНИ БЕЛГИЛАШ


4.1. Сотиш бўйича солиқ солинадиган оборот миқдори сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати асосида қўлланиладиган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини қўшмасдан белгиланади.

Акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган оборотни белгилашда акцизлар суммаси ҳам унга киритилади.

4.2. Товарлар (ишлар, хизматлар) нинг текинга берилишида солиқ солинадиган оборот миқдори солиқ тўловчида бериш пайтида вужудга келган нархлар даражасидан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини қўшмасдан, бироқ бундай товар (иш, хизмат) ларнинг ишлаб чиқарилиши (харид қилиниши) бўйича амалда вужудга келган харажатлардан камайтирмасдан, асосий воситалар (номоддий активлар) бўйича эса - уларнинг қолдиқ қийматидан паст бўлмаган миқдорда белгиланади.

Товар (иш, хизмат) ларнинг бепул берилишида уларни берувчи корхона тўловчи ҳисобланади.

Мабодо асосий воситаларнинг бепул берилиши бир тизимнинг ичидаги корхоналар ўртасида бўлиш баланси бўйича ушбу корхоналарнинг мулкдори бўлган юқори ташкилотнинг буйруғига кўра амалга ошириладиган бўлса, унда бундай асосий воситаларнинг берилиши солиқ солинадиган оборотга киритилмайди.

4.3. Маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг уларнинг амалдаги таннархидан паст нархларда сотилишини амалга оширадиган корхоналар учун солиққа тортиш мақсадларида корхонада сотиш пайтида қарор топган, бироқ бундай товар (иш, хизмат)- ларнинг ишлаб чиқарилиши (харид қилиниши) бўйича амалда вужудга келган харажатлардан паст бўлмаган нарх қабул қилинади.

4.4. Иш ҳақини товарлар (шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарган) билан натура шаклида тўлайдиган ёки уларни ўз ходимларига касса орқали таннархидан паст нархлар бўйича сотадиган корхоналар учун солиқ солинадиган оборот 4.3-бандда назарда тутилган тартибда белгиланади.

4.5. Корхона ичида ўзи ишлаб чиқарган, корхонанинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган товар (иш, хизмат) лардан фойдаланилишида уларнинг амалдаги таннархи солиқ солинадиган оборотни белгилаш учун асос қилиб қабул қилинади.

4.6. Берилган хом ашё ва материаллардан товарлар тайёрланганида уларни ишлаш қиймати (шу жумладан, харажатлар ва фойда), акциз тўланадиган товарлар бўйича эса - акцизлар ҳисобга олинган ҳолдаги ишлаш қиймати солиқ солинадиган оборот ҳисобланади.

4.7. Қайтариладиган тара, шу жумладан, гаров қийматига эга шиша идишлар қиймати солиқ солинадиган оборотга киритилмайди, бундай таранинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотилиши бундан мустаснодир.

4.8. Узоқ давом этадиган ишлаб чиқариш циклига эга корхоналар ( қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар) учун бажарилган ва буюртмачи тасдиқлаган, шартномавий нархлар асосида уларнинг иш (хизмат) ларни бажариш жараёнида бутловчи қисмларга нархларнинг, транспорт ва бошқа турдаги хизматларга тарифларнинг ошиши (пасайиши) туфайли юз берган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган иш (хизмат) лар қиймати солиққа тортиш объекти ҳисобланади.

4.9. Ўз эҳтиёжлари учун ўзининг кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига қўшилган қиймат солиғи солинмайди. Моддий ресурслар, ёқ

...
Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск