Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси" Давлат унитар корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 19.02.2009 й. 48-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 19 февралдаги

48-сон қарорига

ИЛОВА


"Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси"

Давлат унитар корхонасининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси" Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.

2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.


3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Корхонанинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "Navoiy" erkin iqtisodiy zona direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - "Navoiy" EIZ direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Навои";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Навои";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - "Directorate of the free economic zone "Navoi" State Unitary Company";

қисқартирилган номи - "Directorate of FEZ "Navoi" SUC.

5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): 210609, Навоий вилояти, Кармана тумани, "Навоий" эркин иқтисодий зонаси.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.


7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (аъзо) бўлиши мумкин.


9. Дирекция давлат бошқа корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.



II. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДИ


10. "Навоий" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИЗ" деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, "Навоий" ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, "Навоий" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек "Навоий" ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИЗ қатнашчилари" деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматлардан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

11.1. Белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан "Навоий" ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар тузиш;

11.2. "Навоий" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

11.3. "Навоий" ЭИЗ ҳудудида "Навоий" ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

11.4. Белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик уларнинг натижаларини Навоий вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) тақдим этади;

11.4-1. "Навоий" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;

11.4-2. Маъмурий кенгаш қарорлари ва "Навоий" ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

11.5. "Навоий" ЭИЗ қатнашчиларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга "Навоий" ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини ижарага бериш;

11.6. "Навоий" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган объектлардаги кўчмас мулкни ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

11.7. "Навоий" ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолиятнинг қонун ҳужжатларида лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.


12. Дирекция қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.



III. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


13. Дирекция Муассисга ва Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) ҳисоб беради.

14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятининг мақсади, предмети ва турларини белгилаш;

Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;

Дирекция томонидан ўзига берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;

Дирекция мулки билан амалга оширилган битишувларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекция етказган зарарларни ундириш тўғрисида Дирекциянинг ижро этувчи органига даъво аризаси тақдим этиш.

Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Республика кенгаши Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Навоий" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Навоий" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.

17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.


18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Республика кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.

19. Директор якка ижро этувчи орган ҳисобланади.


20. Директор Маъмурий кенгаш билан келишган ҳолда Дирекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


21. Директор:

Дирекция ходимлари меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида "Навоий" ЭИЗ бўйича қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;

Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;

Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, мамлакатимиздаги ва хорижий барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни ўзгартиради ва тўхтатади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;

Дирекциянинг ички тартибини ва хўжалик фаолиятини регламентлайдиган ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;

белгиланган мақсадларни, Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.


22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилади.


23. Директор "Навоий" ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.

24. Директор "Навоий" ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.

Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



IV. ДИРЕКЦИЯ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ


25. Дирекциянинг устав фонди "Навоий" ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлардан иборат бўлади.

26. Дирекция устав фондининг миқдори 4,89 млрд. сўмни ташкил қилади.



V. ДИРЕКЦИЯ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ

ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ


27. Дирекция устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис қарорига биноан амалга оширилади.



VI. ДИРЕКЦИЯ МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.


29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


30. Республика кенгаши Муассис номидан Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини назорат қилади.

31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолларда:

асосий воситаларни сотишда, уларни ижарага ёки гаровга топширишда;

мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритишда;

бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олишда ва сотишда;

хўжалик жамиятларидаги Дирекцияга тегишли акциялар (улушлар)ни сотишда;

мулкдан Дирекция фаолиятининг мақсадларига номувофиқ тарзда фойдаланилганда тасарруф этиши мумкин.



VII. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


32. Дирекция даромади:

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш фойдаланилишида ва бошқарувида бўлган ер участкалари, бинолар ва ишноотларни ижарага топширганлик учун тушумларнинг бир қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.



VIII. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


33. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва Маъмурий кенгаш қарорига кўра фойдаланилади.


34. Муассис ўз қарори билан мурувват мақсадларига ҳамда бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.


35. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.



IX. ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


36. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.



X. ҲИСОБОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


39. Директор ҳар чоракда фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Республика кенгашига ҳисоб беради.


XI. ДИРЕКЦИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.


41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



XII. ДИРЕКЦИЯНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ

ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ


42. Дирекция Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.


43. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади.


44. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ваколатхоналар ва филиаллар Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳамда ҳудудида ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.


45. Дирекция филиали ёки ваколатхонасининг раҳбари Маъмурий кенгаш билан келишган ҳолда Директор томонидан тайинланади ва улар берган ишончнома асосида фаолият кўрсатади, ишончнома ушбу раҳбар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда Директор томонидан бекор қилиниши керак.


46. Дирекция томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича Дирекция жавоб беради.



XIII. ДИРЕКЦИЯНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


47. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


48. Дирекцияни тугатиш унинг фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 87-модда.

















































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск