Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулотларни тамғалаш. Акциз белгилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2009 й. 49-сон "Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2009 й.

N 49



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРГА

ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ

НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик учун назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2009 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларга дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.


2. Белгилансинки, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси:

янги намунадаги акциз маркалари жорий этилишини алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар эътиборига етказсинлар;

ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчиларнинг янги намунадаги акциз маркалари тайёрлашга буюртмалари "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ўз вақтида жойлаштирилишини таъминласинлар;

2009 йил 1 октябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида уларнинг сотилишини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 февралдаги

49-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида четдан

келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб

чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли

ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг дизайни ҳар 2 йилда янгилаб турилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда акциз маркаларининг дизайни алмаштириладиган жорий йилнинг 1 февралигача:

ҳимоянинг қўшимча даражалари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда янги намунадаги акциз маркаларининг дизайнини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;

янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишга янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат берилади.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларидаги алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин маркаланмаган ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилиши керак".


2. 8-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар буюртма берилаётган акциз маркалари сонининг тўлиқ номинал қийматини ва акциз солиғининг барча суммасини";

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ ҳажмда тўлагандан кейин сотиб оладилар".


4. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, уларни олиб келаётган ва сотаётган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 88-модда.















































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск