Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2009 й. 59-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2009 й.

N 50



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 29 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 февралдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:

а) 47-банднинг ўнинчи хатбошидаги учинчи жумлага "Бунда" сўзидан кейин "мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган" сўзлари қўшилсин;

б) 53-бандга "тижорат қисми" сўзларидан кейин "товар (ишлар, хизматлар) нархидан" сўзлари қўшилсин;

в) 74-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 74-1-банд қўшилсин:

"74-1. Қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади";

г) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Тендер комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича, шунингдек тендер савдоларида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига нарх преференциялари бериш тартибини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ аниқлайди. Танлов савдолари ғолиби танлов қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар белгиланган тартибда хабардор қилинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 89-модда















































Время: 0.1793
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск