ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2009 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2009 й.

N 51



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА

ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 24 февралдаги

51-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва

фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби

ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) IV бўлимда:

бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"IV. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари,

тез ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш

Республика ва минтақавий марказлари";


қуйидаги таҳрирдаги 27-банд қўшилсин:

"27. ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари".


2. 2-илованинг VII бўлимида:

бўлим номидаги "60 фоизга" сўзлари "75 фоизга" сўзлари билан алмаштирилсин;

7.1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 90-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қароралри тўплами", 2009 йил, 2-сон, 15-модда.
















































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск