ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Депозитарийлар. Қимматбаҳо қоғозлар эгаларини рўйхатга олиш ишини юритиш /

Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.02.2009 й. 1911-сон билан рўйхатга олинган ҚБФМНҚМ 30.01.2009 й. 2009-05-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 25 февралда 1911-сон

билан рўйхатга олинган,

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг

2009 йил 30 январдаги

2009-05-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциялар эгалари, корпоратив облигациялар эгалари ва инфратузилмавий облигациялар эгалари реестрини шакллантириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


анкета маълумотлари - рўйхатга олинган қимматли қоғозлар эгасини идентификациялаш имконини берадиган маълумотлар;

қимматли қоғозлар эгаларининг реестри (кейинги ўринларда - реестр) - рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган, уларга қарашли эгасининг номи ёзилган қимматли қоғозлар эмитентининг номи, ушбу қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури ва хили, шунингдек реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларга ахборот юбориш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилган рўйхати;

реестрни шакллантириш тўғрисида топшириқнома - белгиланган санага қимматли қоғозлар эгалари реестрини шакллантириш ва бериш тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (кейинги ўринларда - Марказий депозитарий) берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи эмитентнинг ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг топшириғи ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциядорларнинг ёзма мурожаати;

Марказий депозитарийнинг сўровномаси (кейинги ўринларда - сўровнома) - реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада кўрсатилган санага қимматли қоғозлар эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисида инвестиция воситачисига берилган кўрсатмани ўз ичига олувчи электрон сўровнома;

қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати - қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотларини, эгасига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг тури, типи ва сонини, шунингдек қимматли қоғозларга юклатишлар фактларига доир маълумотларни ўз ичига оладиган, белгиланган санага шакллантирилган ҳужжат;


қимматли қоғозлар эгаси - қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


операция куни - Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачиси регламентида белгиланган иш кунидаги депозитар операциялар бажариладиган вақт;

фонд бозорида электрон ҳужжат айланиши тизими - (кейинги ўринларда ЭҲА тизими) қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ўртасида электрон ҳужжатларни шакллантириш, жўнатиш ва қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш имконини берувчи, электрон ҳужжатларни (ахборотни) алмашиш учун қўлланиладиган ҳар бир қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг дастурий-техник воситалари мажмуи;

трансфер-агент - қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларнинг қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши ва уларнинг ўтказилиши бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.


II. РЕЕСТР ЮРИТИШ ТИЗИМИ


2. Реестр юритиш тизими Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндисидир.

3. Реестр юритиш тизимида қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши қимматли қоғозлар эгаларининг Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиларидаги депо ҳисобварақлари бўйича депозитар операцияларни ўтказиш йўли билан депозитар операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади.

4. Реестрни шакллантириш Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисоб регистрларидан:

эмитент ва у томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;

қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотлари, уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати, тури, шунингдек қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ишлов бериш йўли билан Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.


5. Реестр эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини амалга оширувчи Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг операция куни якунида қимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолати бўйича реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада кўрсатилган санага шакллантирилади.

6. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) эмитент тўғрисидаги ахборот:

эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда);

эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, МФО коди, талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағининг рақами (миллий валютадаги), солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;

мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;

устав капитали, чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сони, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати, чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг ҳажми;

б) Марказий депозитарий тўғрисидаги ахборот:

тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), телефон, факс;

давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва органи, хизмат кўрсатувчи банк номи, миллий ва чет эл валюталаридаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақлари рақами, МФО коди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, КТУТ коди;

мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш. ва уларнинг телефонлари;


в) эмитентнинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари тўғрисидаги ахборот:

чиқарилиш(лар)нинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, рўйхатдан ўтказиш органи, чиқарилиш(лар)нинг тартиб рақами, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, жойлаштириш тугаган санаси, чиқарилишдаги умумий сон;

г) эмитентнинг қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборот:

Марказий депозитарийнинг кодификацияси бўйича қимматли қоғоз коди, қимматли қоғозларнинг тури ва типи, қимматли қоғозлар ҳар бир тури ва типининг умумий сони, жойлаштирилган қимматли қоғозлар сони, эмиссия ҳисобварағидаги жойлаштирилмаган ва қимматли қоғозлар эмитентининг ихтиёрига келиб тушган қимматли қоғозлар қолдиғи;


д) қимматли қоғозлар эгаси тўғрисидаги ахборот:

Депонентларнинг ягона базасидаги эгасининг коди, қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотлари, қимматли қоғозларнинг (типи бўйича тақсимланган ҳолдаги) сони, қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари;

жойлаштирилган қисмининг фоизи ва овозлар сони (акциялар учун).

7. Қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, шарифи (охиргиси мавжуд бўлган тақдирда), шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси, рақами, берилган санаси ва берган орган, рўйхатдан ўтган яшаш манзили ва турар манзили, шунингдек телефон рақами, электрон почта манзили, СТИР коди ва банк реквизитлари (улар мавжуд бўлган тақдирда);

юридик шахслар учун юридик шахснинг тўлиқ номи, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси, рўйхатга олишни амалга оширган орган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда).

8. Реестрда қимматли қоғозларнинг эгалари тўғрисидаги ахборот:

юридик шахслар;

жисмоний шахслар;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар гуруҳларига ажратилган бўлиши керак;


9. Қимматли қоғозлар эгасининг реестрни юритиш тизимидаги рўйхатга олиш рақами унинг Депонентлар ягона базасидаги коди ҳисобланади.

10. "Олтин акция"ни жорий этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган акциядорлик жамиятининг реестрига давлат вакили ҳам киритилади.


11. Эмитент тўғрисидаги, эмитент қимматли қоғозларининг чиқарилишлари, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар реестрга Марказий депозитарийнинг ҳисоб регистрларидан киритилади.

12. Эгаларига тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг сони, тури, типи ва қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатилганлиги фактлари, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг манзиллари ва банк реквизитлари тўғрисидаги ахборотлар реестрга ушбу қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ҳисоб регистрларидан киритилади.

13. Реестрни юритиш тизимининг ҳужжатлари:

реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома;

Марказий депозитарийнинг сўрови;

қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатлари;

реестр;

қабул қилинган топшириқномалар ва сўровлар, шунингдек берилган реестрларнинг ҳисоби қайд этилувчи журналлар.


14. Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг ўзаро ҳамкорлиги қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ амалга оширилади.

15. Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларининг қимматли қоғозларнинг эгаси билан ўзаро ҳамкорлиги шартномага мувофиқ амалга оширилади.


III. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ТОПШИРИҚНОМА


16. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарийга эмитентнинг ижроия органи томонидан юборилади, мазкур Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

17. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровномаси бўйича реестрни шакллантириш сўровномада кўрсатилган муддатларда, топшириқнома тузилмасдан амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровномаси бўйича реестрни шакллантириш ва тақдим этишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


18. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома топшириқномани юборган ташкилот раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

19. Эмитентнинг ижроия органи номидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани ваколатли шахслар имзолари намуналари билан эмитентнинг эмиссия ҳисобварағининг карточкаси мавжуд бўлган тақдирда Марказий депозитарий текшириш ва бажариш учун қабул қилади.

20. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун акциялар эгаларининг реестрларини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарийга акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан уч иш кунидан кечиктирилмасдан тақдим этилади (юборилади) ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

эмитентнинг номи;

акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси;

умумий йиғилишнинг йиллик ёки навбатдан ташқари эканлиги тўғрисидаги кўрсатма;

акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси;

акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси.


20-1. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилаётган бўлса, жамият акциялари эгаларининг реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан Марказий депозитарийда расмийлаштирилади. Бунда Марказий депозитарийга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган акциядор (акциядорлар) томонидан имзоланган топшириқнома;

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида жамиятга ёзма талабнома тақдим этилган сана ҳолатига акциядорнинг (акциядорларнинг) жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилишини тасдиқловчи акциядор (акциядорлар) депо ҳисобварағидан кўчирма;

акциядор (акциядорлар) - жисмоний шахснинг паспорт нусхаси, унинг вакили мурожаат қилган тақдирда вакилнинг паспорт нусхаси, нотариал тасдиқланган ишончномани ёки вакилликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни илова қилган ҳолда;

акциядор (акциядорлар) - юридик шахс вакилининг паспорт нусхаси, мазкур юридик шахс томонидан берилган ишончномани, раҳбарга нисбатан эса - лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорни илова қилган ҳолда;

кузатув кенгашига (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органига) юборилган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги ёзма талабноманинг нусхаси, унинг қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи белги билан;

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги кузатув кенгаши (ёки жамият уставида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал этиш ваколати берилган муайян шахс ёки жамиятнинг бошқарув органи) қарори ёхуд хати нусхаси, агар мавжуд бўлса.

Агар реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган икки ва ундан ортиқ акциядор томонидан имзоланса, топшириқномада шакллантирилган реестр бериладиган акциядорнинг ёки уни вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ кўрсатилади.

21. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида акциялар эгалари реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

эмитентнинг номи;

ўтказилаётган корпоратив ҳаракат тури;

реестрни шакллантириш санаси.


22. Облигация реестрини шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

эмитентнинг номи;

облигацияларнинг типи ва чиқарилишнинг тартиб рақами;

реестрни шакллантириш санаси.


23. Мазкур Низомнинг 20-22-бандларида назарда тутилмаган ҳолатларда реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома эмитент томонидан Марказий депозитарийга реестр шакллантирилиши керак бўлган санагача беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади ва ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:

эмитентнинг номи;

реестрни шакллантириш санаси.


24. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани қабул қилганидан сўнг, Марказий депозитарий қуйидагиларга текширишни амалга оширади:

топшириқномани имзолаган шахснинг имзоси карточкада кўрсатилган эмитентнинг ваколатли шахсларининг имзолари намуналари билан мувофиқлиги;

топшириқномада мазкур Низомнинг 20-23-бандларига мувофиқ зарурий ахборотнинг мавжудлиги.


24-1. Овоз берувчи акцияларнинг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) томонидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномага илова қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 20-1-бандига мувофиқлигини, шунингдек акциядорда (акциядорларда) керакли миқдорда овоз берувчи акциялар мавжудлигини Марказий депозитарий текширади.

25. Қуйидаги ҳолатларда Марказий депозитарий реестрни шакллантиришни рад этади:

топшириқномани имзолаган шахснинг имзосини карточкада кўрсатилган эмитентнинг ваколатли шахсларининг имзолари намуналари билан мувофиқ келмаган тақдирда;

тақдим этилган топшириқномада мазкур Низомнинг 20-23-бандларига мувофиқ барча зарурий ахборотлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

мазкур Низомнинг 20-1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, шунингдек навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақираётган акциядор (акциядорлар) эмитент овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолатларда.

Марказий депозитарий бошқа сабабларга асосан реестрни шакллантиришни рад этишига йўл қўйилмайди.

26. Марказий депозитарийнинг реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажаришни рад этиши реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома келиб тушган санадан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан юборилади. Топшириқномани бажаришни рад этиш асосланган, ёзма шаклда тузилган, Марказий депозитарийнинг ваколатли шахси томонидан имзоланган бўлиши керак.

27. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажаришни асосланмаган ҳолда рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


IV. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


28. Реестр қуйидаги ҳолларда шакллантирилади:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш мақсадида акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган санага, йиғилиш акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилган ҳолларда Марказий депозитарийга реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома тақдим этилган санага;

акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини беришга акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санасидан уч иш куни олдин;

корпоратив ҳаракатларни ўтказиш учун;

облигациялар бўйича даромадларни ҳисоблаш ёки тўлаш учун;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сўровномаси бўйича;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органларининг сўровномалари бўйича реестрдан ахборотни ошкор қилиниши учун.


29. Мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилмаган бошқа ҳолатларда реестр эмитент ижроия органининг топшириқномасига асосан, кузатув кенгашининг қарори мавжуд бўлган кузатув кенгашининг баённомасидан кўчирма илова қилинган ҳолда, шакллантирилади.


30. Мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этиладиган реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома ёки ваколатли давлат органининг сўровномаси реестрни шакллантиришга асос бўлади.


31. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома келиб тушгандан кейин Марказий депозитарий тегишли инвестиция воситачиларига сўровномани шартномаларда ўрнатилган тартиб ва шаклда, шунингдек муддатларда юборади.

35. Марказий депозитарийнинг сўровномаси инвестиция воситачисига қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этишга асос бўлади.

36. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини Марказий депозитарий томонидан белгиланган формат ва таркиб бўйича тақдим этади.

37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина тегишли инвестиция воситачиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.

39. Реестрни шакллантириш ҳужжатсиз қимматли қоғозлар бўйича топшириқномада кўрсатилган санага Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари ҳисоб регистрларидан қимматли қоғозлар эгалари депо ҳисобварақларидаги қимматли қоғозлар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш орқали амалга оширилади.

Эгалари номаълум бўлган ёзилмаган ҳужжатсиз шаклга конвертацияланган ҳужжатли қимматли қоғозлар, Марказий депозитарийнинг махсус депо ҳисобварағида умумлаштирилган ҳолда акс эттирилади ва Реестрда жойлаштирилган деб ҳисобланади.

40. Инвестиция воситачиси томонидан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини сўровномада кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Марказий депозитарий шу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмасдан эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини огоҳлантириши шарт.

41. Реестрни шакллантиришда Марказий депозитарийнинг инвестиция воситачилари билан ўзаро муносабатлари маълумотларни қабул қилиш, топшириш ва қайта ишлаш орқали амалга оширилади.

42. Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган ва ундан олинган реестрга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


43. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиришлар фақат мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳоллардагина киритилиши мумкин.

44. Қимматли қоғозлар эгаларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва хатоларни тузатиш унга хизмат кўрсатувчи Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисида эгасининг депо ҳисобварағи бўйича қимматли қоғозлар билан зарурий операцияларни ўтказиш қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

45. Инвестиция воситачиси Марказий депозитарийга қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхатини Марказий депозитарий билан шартномада ўрнатилган тартиб ва шаклда, шунингдек муддатларда тақдим этади.

45-1. Реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома Марказий депозитарий томонидан тегишли инвестиция воситачиларидан эмитентнинг қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг бир иш куни давомида бажарилади.


V. РЕЕСТРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


46. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун реестр мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ электрон ҳужжат кўринишида шакллантирилади.


47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ёки қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.

48. Электрон ҳужжат кўринишидаги реестр электрон ҳужжатлар айланмаси ЭҲА тизими ёки ахборотни электрон ташиш мосламаси орқали берилади.

Қоғоз ҳужжат кўринишидаги реестр ваколатли шахснинг ёзма сўровномасига асосан берилади.


49. Қоғоз ҳужжат ёки ахборотни электрон ташиш мосламадаги электрон ҳужжат кўринишидаги реестр эмитентга ёки унинг трансфер-агентига ишончнома асосида берилади, ёки почта орқали юборилади.


50. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш ва унда иштирок этиш учун реестрлар Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:

электрон почта орқали электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан;

электрон ташувчи қурилмада электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;

қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан.

52. Бошқа ҳолатларда реестр Марказий депозитарий томонидан қуйидагича берилади:

электрон ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг беш иш кунидан кечиктирмасдан;

қоғоз ҳужжат кўринишида реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани бажариш санасидан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан.


53. Реестрни бериш Марказий депозитарий ва эмитент ўртасида тузилган эмиссиявий шартномада кўрсатилган усул билан амалга оширилади.

55. Реестрни бериш санаси, реестрни бериш усули реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномаларни қабул қилиш ва реестрни бериш журналида қайд этилади. Журнал хронологик тартибда юритилади. Марказий депозитарий журнални қоғоз ҳам, электрон кўринишларда ҳам юритиши мумкин.


56. Марказий депозитарийнинг реестрни шакллантирган жавобгар шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжат кўринишидаги реестр электрон почта ёки ахборотни электрон ташиш мосламаси орқали берилади.



VI. ЭМИТЕНТ, МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙ

ВА ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ

57. Акциядорлик жамияти бўлган эмитент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бир ойдан кечиктирмасдан Марказий депозитарий билан шартнома тузиши ва у билан ҳамкорликни таъминлаши шарт:

мазкур Низом кучга киргунга қадар ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун мазкур Низом кучга кирган санадан бошлаб;

мазкур Низом кучга кирганидан сўнг ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб.


58. Эмитент ўз вақтида Марказий депозитарийга:

эмиссиявий шартнома ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномани имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахсларнинг ўзгарганлиги тўғрисида;

трансфер-агентнинг мавжудлиги ёки унинг алмашганлиги тўғрисида;

трансфер-агент ваколатларининг тугатилганлиги тўғрисида;

эмитент номидан реестрни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ўзгарганлиги тўғрисида;

ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитент расмий веб-сайти, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда ахборот бериши шарт.

59. Акциядорлар умумий йиғилишини чақираётган шахслар томонидан олинган Марказий депозитарий томонидан шакллантирилган реестр акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилганидан сўнг ўн кун ичида, агар умумий йиғилиш ўтказилмаган бўлса реестр Марказий депозитарийдан олинган санадан ўттиз кундан кечикмасдан эмитентга сақлаш учун тақдим этилади.

Эмитент реестрни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда сақлаши шарт.

60. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган реестр ваколатли шахсга берилгандан сўнг йигирма кун давомида Марказий депозитарий реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини, шакллантирилган реестрга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.

61. Эмитент:

топшириқномада кўрсатилган реестрни шакллантириш санасининг тўғри белгиланганлигига;

Марказий депозитарийга ўз вақтида тақдим этилишига;

реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномада мавжуд бўлган ахборотнинг ҳақиқийлигига;

реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадаги мансабдор шахсларнинг имзолари ҳақиқийлигига;

реестрда мавжуд бўлган маҳфий ахборотнинг ошкор этилганига жавобгардир.


62. Марказий депозитарий:

инвестиция воситачилардан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатларини, шунингдек акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақираётган акциядорнинг (акциядорларнинг) етарли миқдорда овоз берувчи акцияларга эгалик қилиш тасдиғини талаб этиш ва олишга;

инвестиция воситачилардан қимматли қоғозлар эгалари ҳисобварақлари бўйича ўтказилган операциялар тўғрисидаги ахборотни ва уларни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаларини талаб этиш ҳамда олишга;

инвестиция воситачилардан қимматли қоғозлар эгаларининг анкета маълумотларига ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини талаб этиш ҳамда олишга ҳақли.

63. Марказий депозитарий:

ҳар ҳафта, ҳафтанинг ҳар биринчи иш кунида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига берилган реестрлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга;

мазкур Низомда белгиланган тартибда реестрни шакллантиришни таъминлашга;

у томонидан шакллантирилган реестрларни электрон ҳужжат кўринишида доимий сақлашга;

реестрлардаги мавжуд ахборотнинг маҳфийлигини таъминлашга мажбур, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


64. Реестрни шакллантириш давомида Марказий депозитарий мазкур Низом меъёрлари ва инвестиция воситачилари билан ўзаро ҳамкорлик тартибига риоя этилишига жавобгардир.

65. Марказий депозитарий реестрлардаги ахборотни монополияга қарши давлат органига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига, судларга, агар бу уларнинг ваколати доирасида бўлса, қўзғатилган жиноят иши бўлган тақдирда эса тергов ва суриштирув органларига уларнинг ёзма фармойиши асосида ошкор қилади.

66. Марказий депозитарий:

эмитент томонидан реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқнома ўз вақтида тақдим этилмаганлиги муносабати билан реестрни шакллантириш ва беришнинг кечиктирилганлигига;

инвестиция воситачиларидан олинган ахборотнинг тўғрилигига жавобгар бўлмайди.

67. Инвестиция воситачиси:

қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини Марказий депозитарийнинг сўровномасида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда тақдим этишга;

Марказий депозитарийнинг сўровномасига биноан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этишга;

Марказий депозитарийдан олинган билдиришномалар асосида унда ҳисобда турган қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари реквизитларига ўзгартиришлар киритишга;

Марказий депозитарийдан олинган билдиришномалар асосида қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотларига ўзгартиришлар киритишга мажбур.

68. Инвестиция воситачиси:

қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этишни рад этганлиги;

Марказий депозитарийга қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини ўз вақтида тақдим этмаганлиги;

Марказий депозитарийга тақдим этилган қимматли қоғозлар эгалари рўйхатларидаги маълумотларни ўзининг ҳисоб регистрларидаги мавжуд бўлган маълумотларига номувофиқлиги;

тасдиқловчи ҳужжатларсиз қимматли қоғозлар эгасининг анкета маълумотларига ўзгартиришлар киритиши учун жавобгар, Марказий депозитарийнинг билдиришномаси асосида ўзгартиришлар киритиш ҳоллари бундан мустасно.


69. Инвестиция воситачиси томонидан реестрни шакллантириш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тақдим этишни асоссиз рад этиш қонунчилик ҳужжатларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унга берилган лицензиянинг амал қилишининг тўхтатилишига сабаб бўлади.

70. Агар қимматли қоғозлар эгаси ўзининг анкета маълумотларини ўзгарганлиги тўғрисида ва бу ҳақда ўз вақтида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, унинг реестрдаги анкета маълумотлари аниқлигига инвестиция воситачиси жавобгар бўлмайди.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


72. Мазкур Низом талабларининг бузилишига айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


73. Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари реестрдаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун солидар жавобгар бўлади ҳамда ўзининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли қимматли қоғозлар эгаларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Эмитент, трансфер-агент, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиси ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

74. Ушбу Низом талабларига амал қилиниши бўйича назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.


75. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

20__ йил "____" ____________ ҳолати бўйича акциядорлар

РЕЕСТРИ (операция кунининг якуни)


Эмитент тўғрисидаги ахборот:

Тўлиқ номи:

Қисқача номи:


Эмитентнинг типи:


Жойлашган ери

(почта манзили):


Телефон:


Факс:


Электрон почта манзили:


Веб-сайт:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:


Рўйхатдан ўтказилган сана:


Давлат рўйхатидан ўтказган орган:


Банкнинг номи:


Деп. ҳ/в р:


МФО:

СТИР:


КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Устав капитали (шаклланган): (сўмда)




Чиқарилишнинг ҳажми: (сўм)


Акциялар сони: (дона)

Номинал

қиймати:


Чиқарилишларни жойлаштирилган қисмининг (ЖҚ) умумий ҳажми: (сўм)



         

       


Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси тўғрисида ахборот:



Тўлиқ номи:

Қисқача номи:


Жойлашган ери

(почта манзили):


Телефон:


Факс:

Электрон почта

манзили:


Веб-сайт:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:


рўйхатдан ўтказилган сана:


давлат рўйхатидан ўтказган орган:


Банкнинг номи:


деп. ҳ/в р:

МФО:

СТИР:


КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

            

Ушбу реестр кимга берилган: ______________________________________

Реестр берилиши учун асос (топшириқнинг рақами ва санаси): _________




Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот:

     

Чиқарилишнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилган рақами


Чиқарилишнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилган санаси


Давлат

рўйхатидан

ўтказган органи


Чиқарилиш

рақами


ҚҚ

тури


ҚҚ

коди


Жойлаштириш

тугаган сана


Чиқарилиш-

даги сони














ЖАМИ:



           

Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот

       

ҚҚ

коди


ҚҚ

тури


Қимматли қоғозлар сони


жойлаштирилди

(эгаларининг

ҳисобварағларида)


эмиссиявий ҳисобварағи

бўйича қолдиқ


чиқарилишнинг умумий

ҳажмида ҳаммаси


ҳаммаси


шу билан бирга

жойлаштиришда










ЖАМИ:



Тартиб

рақами


Эгасининг

типи


Эгасининг

депонент-

лар Ягона

базасидаги

коди


Эгаси-

нинг

номи


Акциялар-

нинг умумий

сони


Маж-

буриятлар

юклатилган

оддий

акциялар

сони


Маж-

буриятлар

юклатилган

имтиёзли

акциялар

сони


Маж-

буриятлар

юклатилмаган

оддий

акциялар

сони

Маж-

буриятлар

юклатилмаган

имтиёзли

акциялар

сони


1

2

3


4

5

6

7

8

9

Эгаси-

нинг

СТИР

коди


Эгаси-

нинг

КТУТ

коди


Эгасини

идентифи-

кацияловчи

ҳужжат (давлат

рўйхатидан

ўтказилганлиги)


Ҳужжат

рақами


Ҳужжат

серияси


Ҳужжат

берил-

ган сана


Ҳужжатни

берган

орган


МҲБТ

юридик

коди (қайд

этилган)


Эгаси-

нинг

почта

манзили

(қайд

этилган)


МҲБТ

жойлашган

жой коди

(яшаш жойи)


10

11


12

13

14

15

16

17

18

19

Турар жой

манзили

(яшаш жойи)


Эгасининг

телефон

рақами


Электрон

почта

манзили


Чиқари-

лишларни

ЖҚдан фоиз


Эгасининг

депозит ҳисоб-

варағининг

рақами


Банкнинг

номи


Банкнинг

МФО коди


Қўшимча

ахборот


20


21

22

23

24

25

26

27

Изоҳ: файл топширилаётганда реестрни шакллантирган шахснинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.




20__ йил "____" ____________

ҳолати бўйича облигациялар эгаларининг

РЕЕСТРИ (операция кунининг якуни)


Эмитент тўғрисидаги ахборот:

Тўлиқ номи:

Қисқача номи:


Эмитентнинг типи:


Жойлашган ери

(почта манзили):


Телефон:


Факс:


Электрон почта манзили:


Веб-сайт:


Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:


Рўйхатдан ўтказилган сана:


Давлат рўйхатидан ўтказган орган:


Банкнинг номи:


Деп. ҳ/в р:


МФО:


СТИР:


КТУТ:



Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Чиқарилишнинг ҳажми: (сўм)

облигациялар сони (дона):

Номинал

қиймати:



Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси тўғрисида ахборот:



Тўлиқ номи:

Қисқача номи:


Жойлашган ери

(почта манзили):


Телефон:


Факс:


Электрон почта манзили:


Веб-сайт:


Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:


рўйхатдан ўтказилган сана:


давлат рўйхатидан ўтказган орган:


Банкнинг номи:


деп. ҳ/в р:


МФО:


СТИР:


КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:


Лавозими:

Телефон:

        

Ушбу реестр кимга берилган: ______________________________________

Реестр берилиши учун асос (топшириқнинг рақами ва санаси): _________




Эмитентнинг чиқарилишлари бўйича ахборот:

Чиқарилишнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилган рақами


Чиқарилишнинг

давлат рўйхатидан

ўтказилган санаси


Давлат рўйхатидан

ўтказган органи


Чиқарилиш

рақами


ҚҚ тури


ҚҚ коди


Чиқарилишдаги

сони












ЖАМИ:



         

Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот:

       

ҚҚ коди


ҚҚ тури


Қимматли қоғозлар сони


жойлаштирилди


эмиссиявий ҳисобварағи

бўйича қолдиқ


ҳаммаси








ЖАМИ:



      

Тартиб

рақами


Эгасининг

номи


Эгасининг

типи


Эгасининг

депонентлар

Ягона

базасидаги

коди


Обли-

гациялар-

нинг умумий

сони


Маж-

буриятлар

юклатилган облигациялар

сони


Маж-

буриятлар

юклатилмаган

облигациялар

сони


Эгасининг

СТИР

коди


Эгасининг

КТУТ коди


1

2


3

4

5

6

7

8

9

Эгасини

идентифи-

кацияловчи

ҳужжат (давлат

рўйхатидан

ўтказилганлиги)


Ҳужжат

рақами


Ҳужжат

серияси


Ҳужжат

берилган

сана


Ҳужжатни

беран

орган


МҲБТ

юридик

коди (қайд

этилган)


Эгасининг

почта

манзили

(қайд

этилган)


МҲБТ

жойлаш-

ган жой коди

(яшаш жойи)


Турар

жой

манзили

(яшаш

жойи)


Эгасининг

телефон

рақами


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

Электрон

почта манзили


Эгасининг депозит

ҳисобварағининг рақами


Банкнинг номи


Банкнинг

МФО коди


Чиқарилишдаги

фоизи


20


21

22

23

24

Изоҳ: файл топширилаётганда реестрни шакллантирган шахснинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади.






Низомга

2-ИЛОВА

ТАСДИҚЛАНГАН


қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

Лавозими: _____________________________

Ф.И.Ш. _________________________________

20______й. "_____" _____________________

200__ йил "____" ____________ ҳолати бўйича облигациялар эгаларининг

РЕЕСТРИ

Эмитент тўғрисидаги ахборот:

Тўлиқ номи:

Қисқача номи:

АЖнинг типи:

Жойлашган ери

(почта манзили):

Телефон:

Факс:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:

рўйхатдан ўтказилган сана:

давлат рўйхатидан ўтказган орган:

Банкнинг номи:

деп. ҳ/в р:

МФО:

СТИР:

КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Чиқарилиш ҳажми: (сўмда)

Жойлаштирилаётган облигациялар сони:

Номинал:

Марказий рўйхатдан ўтказувчи тўғрисида ахборот:

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

Қисқача номи: МД

Жойлашган ери

(почта манзили):

Телефон:

Факс:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:

рўйхатдан ўтказилган сана:

давлат рўйхатидан ўтказган орган:

Банкнинг номи:

деп. ҳ/в р:

МФО:

СТИР:

КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

МД

Чиқувчи _____________ -сон 200__ й. "____" _____________

Эмитентнинг чиқарилишлари бўйича ахборот:

Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами

Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси

Давлат рўйхатидан ўтказган органи

Чиқарилиш рақами

ҚҚ тури

ҚҚ коди

Чиқарилишдаги сони

ЖАМИ:

Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот:

ҚҚ коди

ҚҚ тури

Қимматли қоғозлар сони

жойлаштирилди

эмиссиявий ҳисобварағи бўйича қолдиқ

ҳаммаси

ЖАМИ:

Эгалари (юридик шахслар)

Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ эгасининг номи

Корпоратив облигация

СТИР КТУТ

Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Чиқарилишдаги фоизи

мажбуриятлар юклатилган облигацияларнинг сони

мажбуриятлар юклатилмаган облигацияларнинг сони

Ҳаммаси

Эгалари (жисмоний шахслар)

Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ эгасининг Ф.И.Ш.

Корпоратив облигация

Ҳужжат, серияси

Ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Чиқарилишдаги фоизи

мажбуриятлар юклатилган облигацияларнинг сони

мажбуриятлар юклатилмаган облигацияларнинг сони

Ҳаммаси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари

Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ эгасининг номи

Корпоратив облигация

СТИР КТУТ

Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Чиқарилишдаги фоизи

мажбуриятлар юклатилган облигацияларнинг сони

мажбуриятлар юклатилмаган облигацияларнинг сони

Ҳаммаси

ЖАМИ

Реестрни шакллантириш учун жавобгар:

Депозитарий оператори: _______________________            Бошқарма бошлиғи ________________________

                                                            (Ф.И.Ш. имзо)                                                                        (Ф.И.Ш. имзо)

ТАСДИҚЛАНГАН


қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

Лавозими: _____________________________

Ф.И.Ш. _________________________________

20______й. "_____" _____________________

200__ йил "____" ____________ ҳолати бўйича акциядорларнинг

РЕЕСТРИ

Эмитент тўғрисидаги ахборот:

Тўлиқ номи:

Қисқача номи:

АЖнинг типи:

Жойлашган ери

(почта манзили):

Телефон:

Факс:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:

рўйхатдан ўтказилган сана:

давлат рўйхатидан ўтказган орган:

Банкнинг номи:

деп. ҳ/в р:

МФО:

СТИР:

КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Чиқарилиш ҳажми: (сўмда)

Жойлаштирилаётган акциялар сони:

Номинал:

Марказий рўйхатдан ўтказувчи тўғрисида ахборот:

Тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси

Қисқача номи: МД

Жойлашган ери

(почта манзили):

Телефон:

Факс:

Давлат рўйхатидан ўтказилган рақами:

рўйхатдан ўтказилган сана:

давлат рўйхатидан ўтказган орган:

Банкнинг номи:

деп. ҳ/в р:

МФО:

СТИР:

КТУТ:


Биринчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

Иккинчи шахснинг Ф.И.Ш.:

Лавозими:

Телефон:

МД

Чиқувчи _____________ -сон 200__ й. "____" _____________

Эмитентнинг (акциялар) чиқарилишлари бўйича ахборот:

Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами

Чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси

Давлат рўйхатидан ўтказган органи

Чиқарилиш рақами

ҚҚ тури

ҚҚ коди

Чиқарилишдаги сони

ЖАМИ:

Эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича ахборот:

ҚҚ коди

ҚҚ тури

Қимматли қоғозлар сони

жойлаштирилди

эмиссиявий ҳисобварағи бўйича қолдиқ

ҳаммаси

ЖАМИ:

Эгалари (юридик шахслар)

Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ сақловчининг номи

Мажбуриятлар юклатилмаган акцияларнинг сони

Мажбуриятлар юклатилган акцияларнинг сони

СТИР

КТУТ

Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)

Овозлар сони

оддий

имтиёзли

оддий

имтиёзли

Ҳаммаси

Эгалари (жисмоний шахслар)



Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ сақловчининг номи

Мажбуриятлар юклатилмаган акцияларнинг сони

Мажбуриятлар юклатилган акцияларнинг сони

Ҳужжат,

серияси

Ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)

Овозлар сони

оддий

имтиёзли

оддий

имтиёзли

Ҳаммаси

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари

Т/р

МДда рўйхатдан ўтказилган шахснинг коди

ҚҚ сақловчининг номи

Мажбуриятлар юклатилмаган акцияларнинг сони

Мажбуриятлар юклатилган акцияларнинг сони

СТИР КТУТ

Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатнинг рақами, берилган сана, ким томонидан берилган

Жойлаштирилган қисмининг фоизи (ЖҚ %)

Овозлар сони

оддий

имтиёзли

оддий

имтиёзли

Ҳаммаси

ЖАМИ

Овозларнинг умумий сони:

Йиғилишда иштирок этаётган овозлар сони:

Депозитарий оператори: ______________________             Бошқарма бошлиғи __________________________

                                                         (Ф.И.Ш. имзо)                                                                         (Ф.И.Ш. имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 100-модда.


















































Время: 0.1474
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск