язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ турлари/ Молия вазирлигининг 14-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-5-сон "Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 25.02.2009 й. 1912-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2009 й.

N 1912

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.02.2009 й.

N 14

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.02.2009 й.

N 2009-5

ҚАРОРИ



Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз

солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига

ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 7 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 6 мартдаги 27 ва 2007-23-сон "Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1666 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 26-сон, 126-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                   Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                          Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 101-модда.