Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.02.2009 й. 1912-сон билан рўйхатга олинган 03.02.2009 й. МВ 14-сон, ДСҚ 2009-5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 25 февралда 1912-сон

билан рўйхатга олинган,

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 3 февралдаги

14, 2009-5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз

солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига

ўтказиш ва уни ишлатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинадиган акциз солиғининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус очиладиган ҳисобварағига (кейинги ўринларда Махсус ҳисобварақ) ўтказиб бериш ва уни ишлатиш тартибини белгилайди.



I. ЎСИМЛИК (ПАХТА) ЁҒИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРДА АКЦИЗ

СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


1. Махсус ҳисобвараққа ўтказиб бериладиган акциз солиғининг бир қисми ўсимлик (пахта) ёғи учун акциз солиғининг умумбелгиланган ставкаси бўйича ҳисобланадиган ва мазкур акциз солиғининг Давлат бюджетига тўланадиган суммалари ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади.

Махсус ҳисобвараққа ва Давлат бюджетига ўтказиладиган ўсимлик (пахта) ёғига ҳисобланадиган акциз солиғининг суммаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.



II. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚҚА АКЦИЗ

СОЛИҒИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТКАЗИБ

БЕРИШ ВА УНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ


2. Корхоналар ўсимлик (пахта) ёғини, саломас ва "Ўзбекистон" ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғ бундан мустасно, сотишдан умумий ҳисобланган акциз солиғининг тўлов топшириқномасини акциз солиғини тўлаш муддатларида хизмат кўрсатувчи банкка юборади. Тўлов топшириқномасида акциз солиғининг умумий суммаси билан бирга бюджетга ҳамда Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси белгиланган миқдорда алоҳида ажратилиб кўрсатилиши шарт. Бунда, Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг суммаси кўрсатилмаган тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка ижро учун топширишга йўл қўйилмайди.


3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки билан тузилган солиштирма далолатномага асосан Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредитнинг сўндирилмаган суммаси тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосасига асосан Махсус ҳисобварақда жамланган маблағни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси кафолати билан жалб қилинган кредитни сўндириш учун "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмасининг ТИА Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Амалиёт бошқармасидаги МФО 00451, ИНН 201292107, 20210000300429574006 рақамли махсус ҳисобварағига ўтказади.


5. "МТ Инвест-Импекс" республика ташқи савдо фирмаси икки банк иш кунида махсус ҳисобвараққа келиб тушган маблағларни конвертация қилиш учун йўналтиради.

Конвертация қилинган маблағлар икки банк иши кунида Ҳукумат кафолати билан жалб қилинган кредитларни сўндиришга йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредит тўлиқ сўндирилган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим қилган кредит тўлиқ сўндирилганлиги тўғрисидаги солиштирма далолатномага асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Махсус ҳисобварақда жамланган маблағни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тўлиқ Давлат бюджетига ўтказади.


7. Ушбу Низом кучга киргунга қадар "Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмини Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг махсус ҳисобварағига ўтказиш тартиби тўғрисида низом" (2007 йил 28 март, рўйхат рақами 1666 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 26-сон, 126-модда)га асосан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси кафолати асосида жалб қилинган кредитни сўндиришга йўналтирилмаган маблағлар тўлиғича Махсус ҳисобвараққа ўтказилади.



III. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


8. Ўсимлик (пахта) ёғи сотишни амалга оширувчи корхоналар Махсус ҳисобвараққа ўтказиладиган акциз солиғининг бир қисмининг тўғри ҳисобланишига қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


9. Махсус ҳисобварақдаги маблағни ушбу Низомда кўзда тутилмаган бошқа мақсадлар учун ишлатиш тақиқланади.


10. Ўсимлик (пахта) ёғи учун тўланадиган акциз солиғининг бир қисмининг тўғри ҳисобланиши ва махсус ҳисобвараққа тўлиқ ўтказилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


11. Мазкур Низом Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 101-модда.












































Время: 0.1650
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск