ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2009 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2009 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ   ҲУЗУРИДА   ТРАНСПОРТ

ВА ТРАНСПОРТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС

КОМИССИЯ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Юк ва йўловчилар ташишни оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш ва уни мақбуллаштириш, транспорт ва транспорт коммуникациялари комплексини жадал ривожлантириш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, транспортда юк ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Республика ягона уйғун транспорт тизимини истиқболда ривожлантириш комплекс концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан темирйўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;

транспорт тармоқлари ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал қуриш, уларнинг қатнаш имкониятларини ошириш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, ҳаракатдаги таркибни янгилаш учун инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилишда кўмаклашиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

хорижий давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама асосда халқаро транспорт йўлакларини самарали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва транспорт коммуникациялари масалалари бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 6 мартдаги

57-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Транспорт ва транспорт коммуникациялари

масалалари бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

Раматов А.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси, Махсус комиссия раиси


Файзуллаев Ш.Н.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари


Камолов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Қўлдошев А.Х.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Хайруллаев Ш.Ш.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Максумов Н.Э.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдувалиев А.А.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


Абдуллаев М.А.

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Джулибеков Н.Қ.

-

Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори


Улжаев Т.Э.

-

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


Икрамов Р.Х.

-

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи


лавозимига кўра

-

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг раиси

Сидиқназаров Қ.М.


-

Автомобилларда халқаро юк ташувчилар уюшмаси раиси

Матчанов Х.С.


-

Ўзбекистон халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси

Салихов Ф.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси АТД бош мутахассиси, комиссия котиби


Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 110-модда.
















































Время: 0.2334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск