ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2009 й. 90-ф-сон Фармойиши. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

05.03.2009 й

N 90-ф




"Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мехр-оқибат каби миллий қадриятларимизга хос эзгу фазилатларни янада юксалтириш, қишлоқ ва шаҳарлардаги маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республикадаги санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда умумхалқ Наврўз байрамини нишонлашга пухта-тайёргарлик кўриш мақсадида:


1. "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий хокимликлар, жамоатчилик вакилларининг 2009 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг қишлоқ ва шаҳарларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Маҳалла" хайрия жамғармаси (А. Ахмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни ташкилий равишда тўплаш ҳамда ташиб кетиш;

қишлоқ ва шаҳар маҳаллалари, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгохлар ва қабристонлар, ариқлар ҳамда лотокларни; канализация қудуқларини тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

умумхалқ хайрия хашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий хокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Мева-шарбат" боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали, мевали ва тут дарахти кўчатлари тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга белгиланган тартибда шартнома асосида ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.


4. "Маҳалла" хайрия жамғармаси (А. Аҳмедов) ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (А. Алимов)га ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларни, шунингдек, республиканинг барча аҳолисини, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари "Маҳалла" жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилансин.


6. "Маҳалла" жамғармаси (А. Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга, кўп болали кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатишга, ҳусусан, қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-кувватлашга, қишлоқ маҳаллаларининг моддий-техника базасини яхшилашга ҳамда уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар билан таъминлашга сарфланишини назарда тутсин.


7. Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари давомида, айниқса умумхалқ хайрия ҳашари кунлари тадбирларида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва тадбирларда техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишини назоратга олсин.


8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликларининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринииг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев











Время: 0.1774
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск