ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2009 й 94-ф-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

06.03.2009 й

N 94-ф




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. 2009 йил 15 мартдан 15 апрелга қадар "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" ўтказилсин.

Қуйидагилар мазкур ойликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар қўриш;

транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойларни белгилаш, уларни кўрикдан ўтказиб, аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

транспорт воситаларининг техник тайёргарлигини яхшилаш;

ўқув юртларида; хайдовчиларни тайёрлаш курсларида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш ишларини янада яхшилаш чораларини кўриш;

ойликни ўтказишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш комиссияларини тузсинлар;

ойликни самарали ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, уларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга дахлдор барча идораларнинг вазифаларини белгиласинлар;

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказиладиган болалар автошахарчаларини ҳомийлар ёрдамида барпо этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиласинлар;

жамоат транспорти ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ойлик ўтказилаётганлиги ҳақида реклама ёзувлари ва плакатлар жойлаштирилишини таъминласинлар;

ҳар ўн кунда ойликнинг боришини муҳокама этиб боришни ва унда мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитишни йўлга қўйсинлар ҳамда жамоатчиликнинг ҳарақат хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокига баҳо бериб борсинлар.


3. Барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари:

ўтказиладиган йиғилишларда транспорт воситаларининг техник ҳолати харакат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигига ва ўз ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз амал килишларига оид аҳволни ўрганиб чиқиб, ушбу борадаги ишларни яхшилашга қаратилган тегишли чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

ойликни ташкил этиш, ўтказиш ва харакат хавфсизлигини таъминлаш, унда фаол иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси, марказий ва маҳаллий газета ва журналлар таҳририятлари:

"Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"нинг боришини кенг ёритишни, ойликни тарғиб килувчи махсус видеороликлар тайёрланиб, уларнинг тадбир давомида мунтазам равишда намойиш этиб борилишини таъминлансинлар;

жойларда ойликнинг ўтказилишини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатилишини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда рейдлар ташкил этсинлар;

мактаблар, мактабгача таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларининг ўргатилишини назорат тартибида текшириб, уларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиласинлар;

бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги"ни тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар, тақвимлар ва бошқа кўргазмали воситалар чоп этилишини ташкил қилсинлар;

маҳаллаларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг бажарилишини таъминлансинлар.


5. Барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ойлик давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2009 йил 28 апрелгача ахборот тақдим этсинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев










Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск