Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2009 й. 60-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 мартдаги

60-сон қарорига

2-ИЛОВА


Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш деб аталади) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.


4. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларининг муассислари адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга бўлган, адвокат сифатида қасамёд қабул қилган шахслар ва адвокатлар бўлиши мумкин, юридик маслаҳатхоналар муассислари эса - Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) бўлиши мумкин.



II. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

(ҲИСОБГА ОЛИШ) УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Рўйхатдан ўтказиш учун адлия органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

муассис томонидан (бошқа муассислар томонидан бунинг учун ваколат берилган муассислардан бири томонидан) имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги, уларнинг муассислари тўғрисидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги (адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун) маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг протоколи;

таъсис ҳужжатлари давлат тилида иккита нусхада;

давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи, агар мавжуд бўлса - эмблема ва бошқа рамзларнинг ҳам;

давлат статистика органи томонидан берилган адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома.


5-1. Адлия органи қуйидаги ҳужжатларни мустақил тарзда олади:

муассислар лицензияларининг нусхалари;

малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар.

6. Устав адвокатлик бюроси ва адвокатлик фирмасининг, устав ва таъсис шартномаси эса - адвокатлар ҳайъатининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.

Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг устави уларнинг муассислари томонидан тасдиқланади, адвокатлар ҳайъатининг таъсис шартномаси эса унинг муассислари билан тузилади.

"Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-3-моддасига мувофиқ адвокатлар ҳайъатларидаги аъзолар сони ўн нафардан кам бўлиши мумкин эмас.


7. Ҳисобга олиш учун адлия органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

тегишли ҳудудий бошқарманинг раҳбари томонидан имзоланган, юридик маслаҳатхона ташкил этиш зарурати асослари акс эттирган ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;

ҳудудий бошқарма раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи;

юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом давлат тилида иккита нусхада;

ҳисобга олиш учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи.


8. Юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом тегишли ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланади.


8-1. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун зарур бўлган ҳужжатлар адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.


III. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

(ҲИСОБГА ОЛИШ)


9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза адлия органи томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза адлия органи томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Адвокатлик тузилмаларини рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


10. Аризани барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш якунларига кўра адлия органи рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида ёки рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


11. Ариза берувчининг билдиришнома олгандан кейин мурожаати бўйича адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати рўйхатдан ўтказилган тақдирда қуйидагилар берилади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;

адлия органининг муҳри билан тасдиқланган, "рўйхатдан ўтказилган" белгиси қўйилган таъсис ҳужжатлари;

икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи, агар мавжуд бўлса - эмблемаси ва бошқа рамзлари ҳам, "тасдиқланган" белгиси билан.


12. Ариза берувчининг билдиришнома олгандан кейин мурожаати бўйича ҳисобга қўйилганда ҳудудий бошқармага қуйидагилар берилади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги гувоҳнома;

юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом, "ҳисобга қўйилди" белгиси билан;

муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари, "тасдиқланган" белгиси билан.


13. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртманомаси бўйича босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Гувоҳномалар бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


14. Адлия органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни бериш билан бир вақтда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича адвокатлик тузилмаларининг тегишли реестрлари ҳамда ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилади.

Бунда адвокатлик тузилмаси бир вақтнинг ўзида жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилади.

Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа томонида бетлар сони, дафтарни юритиш бошланган санаси (йил, кун, ой) кўрсатилади, муҳр, адлия органи раҳбарининг имзоси қўйилади.

15. Адлия органи қуйидаги ҳолларда рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш ҳуқуқига эга:

рўйхатдаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки улар лозим тартибда расмийлаштирилмаса;

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассислар лицензия олган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин топширилса, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар;

таъсис ҳужжатлари қонунчиликка тўғри келмаса;

агар рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида (низомларда) ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.

Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


16. Ушбу Низомнинг 15-банди учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда рўйхатдан ўтишни рад этиш билан бир вақтда адлия органи томонидан Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади.

17. Рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ёзма равишда ва рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади), агар сабаблар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса.

Агар ариза берувчи рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этса, рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар адлия органи томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза топширилган кундан бошлаб беш кун муддатда, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар эса - уч кун муддатда кўриб чиқилади.

Рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат тугагандан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади.


18. Ариза берувчи адлия органининг рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиши мумкин.


IV. АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ТАЪСИС ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


20. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта ташкил этилганда рўйхатдан ўтказган (ҳисобга олган) адлия органига етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;

адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати ваколатли органларининг таъсис ҳужжатларига (адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари учун) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

ҳудудий бошқарма раҳбарининг юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи (юридик маслаҳатхоналар учун);

уставга ва (ёки) таъсис шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати учун);

юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларнинг уни ташкил этган ҳудудий бошқарма муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (юридик маслаҳатхоналар учун);

ном ўзгартирилганда - рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номлар йўқ эканлиги тўғрисидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги штамп ва муҳр намуналарининг эскизлари;

белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;

адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда - қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги низомни ўз ичига олган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек қўшилаётган адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи.


21. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга олинган) тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши керак.


22. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли адлия органлари томонидан адвокатлик тузилмалари реестрига ("Қўшимча маълумотлар" устунига) киритилади.


23. Почта манзили ўзгарганда адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари ва юридик маслаҳатхоналарни ташкил этган ҳудудий бошқармалар ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказган (ҳисобга олган) адлия органини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Бунда давлат божи ундирилмайди. Адлия органлари билдиришномани олган куни бу ўзгаришларнинг ахборот тизимлари орқали "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси"га киритилишини таъминлайди.


V. АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


24. Адлия органлари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилишини назорат қиладилар.

Қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Юридик маслаҳатхоналар фаолиятида қонунбузарликлар аниқланганда тақдимномалар адлия органлари томонидан ушбу юридик маслаҳатхоналарни ташкил этган ҳудудий бошқармаларга киритилади.


25. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тартиби бузилганда, шунингдек таъсис ҳужжатларининг талабларига риоя этилмаганда адлия органи адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва тегишли ҳудудий бошқармадан иқтисодий суд орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.

Жарима қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бундай даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилишда адлия органлари давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Агар адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати жарима ундирилгандан кейин қонунчиликни ва таъсис ҳужжатлари талабларини бузишда давом этсалар адлия органи иқтисодий судга уларни тугатиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

26. Адвокатлик тузилмалари ўз фаолияти натижаларини ҳисобга олиб борадилар ва тегишли ҳудудий бошқармаларга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган шакл бўйича ва муддатда статистик маълумотлар тақдим этадилар.



VI. АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


27. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш уларнинг муассислари (шериклари, аъзолари) қарорига биноан амалга оширилади.


28. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини тугатиш уларнинг муассислари (шериклари, аъзолари) ёки иқтисодий суд қарорига биноан амалга оширилади.

Адвокатлик бюросининг муассиси бўлган адвокатнинг лицензияси амал қилишининг тугатилиши адлия органининг даъво аризасига кўра ушбу адвокатлик бюросининг тугатилишига олиб келади.


29. Юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш уларни ташкил этган ҳудудий бошқармаларнинг қарорига биноан амалга оширилади.


30. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


31. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш ва тугатиш ҳамда юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувлар тегишли адлия органлари томонидан адвокатлик тузилмалари реестрига киритилади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


32. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Адвокатлик тузилмаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш)

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


  

Давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ тайёрлайди.

 

Ариза берувчининг хоҳишига кўра (адвокат мақомига эга бўлмаган муассислар учун - лицензия олинган кундан бошлаб 3 ой мобайнида).






























































2-босқич

Адлия органи


  

Давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун - 10 кун, ҳисобга олиш учун - 5 кун муддатда.













































































































3-босқич

Адлия органи


    

1. Ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


2. Давлат рўйхатидан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этишга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этилгандан кейин ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

  

  

1. Қарор қабул қилингандан кейин 3 кун муддатда.


2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун - 5 кун муддатда, ҳисобга олиш учун - 3 кун муддатда.













































































































































4-босқич


Ариза берувчи



Давлат рўйхатидан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этади, ҳужжатларни такроран тақдим қилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда.

























































































5-босқич

Адлия органи



1. Давлат рўйхатидан ўтказилгани (ҳисобга олингани) тўғрисидаги гувоҳномани ва бошқа ҳужжатларни беради.


2. Адвокатлик тузилмалари реестрига тегишли ёзувни киритади.

1. Хабардор қилингандан кейин ариза берувчининг мурожаатига кўра.

2. Тегишли ҳужжатларни бериш билан бир вақтда.




















































































Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар

ҳайъатининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


Мазкур гувоҳнома ____________________________________________да

(адлия органининг номи)


рўйхатдан ўтказилган _________________________________ га берилди.

(адвокатлик тузилмасининг номи)



Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси 20__ йил "____" ____________



Реестр бўйича тартиб рақами _____________________



М.Ў.       _________                 _______________________________

                       (имзо)                                     (Адлия органи раҳбари Ф.И.О.)


АА № 000000






Низомга

3-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Юридик маслаҳатхонанинг ҳисобга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


Ушбу гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг

__________________________________________ ҳудудий бошқармасига

                            (минтақанинг номи)


___________________________________________________________ нинг

(юридик маслаҳатхонанинг номи)


_____________________ да юридик маслаҳатхона ҳисобга олинганлиги

(адлия органининг номи)


муносабати билан берилди.



Ҳисобга қўйилган санаси 20__ й. "____" ________________



Реестр бўйича тартиб рақами _______________



М.Ў.             _________                   _______________________________

                               (имзо)                                    (Адлия органи раҳбари Ф.И.О.)


АА № 000000






Низомга

4-ИЛОВА



_____________ ҳудудида жойлашган адвокатлик тузилмалари

РЕЕСТРИ

Давлат рўйхатидан

ўтказиш ёки ҳисобга олиш

тартиб рақами ва санаси


Адвокатлик

тузилмасининг

номи


Жойлашган жойи

(почта манзили)


Қўшимча

маълумотлар


Қайта ташкил этиш

ва тугатиш (фаолиятини

тўхтатиш) тўғрисидаги

маълумотлар


1

2


3


4

5

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 113-модда.

















































Время: 0.1951
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск