ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 07.03.2009 й. 1914-сон билан рўйхатга олинган 06.02.2009 й. Молия вазирлигининг 18-сон, Марказий банк Бошқарувининг 2/8-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-47-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 7 мартда 1914-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 6 февралдаги

18, 2/8, 2008-47-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига

тушумлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш

ва айирбошлаш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда - Давлат бюджетига тушумлар) бўйича маълумотларни йиғиш ва айирбошлаш, шунингдек улар асосида тезкор маълумотларни шакллантириш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:


Тарафлар - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда - МБ), тижорат банклари (кейинги ўринларда - банклар), Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - ДСҚ), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот ҳисоблаш маркази (кейинги ўринларда - Молия вазирлигининг АҲМ).


Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумот - мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан баланс рақами 23402 "Республика бюджетининг маблағлари" банк ҳисобварағи бўйича Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тушуми ва қайтарилиши бўйича олинадиган электрон кўринишдаги маълумот;


Солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумот - мазкур Низомда белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар миқдори, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақами (СТИР), банк ва бошқа керакли реквизитлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчилар тўғрисидаги электрон маълумот;


Молия вазирлиги АҲМ ахборот тизими (МВАҲМАТ) - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан ишлатиладиган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш ва айирбошлашни амалга оширишнинг автоматизациялашган жараёни учун мўлжалланган воситалар мажмуи, шу жумладан, аппарат ускуналар, дастурий таъминот ва бошқа техник воситалар;


Меъёрий ахборотлар маълумотномаси (МАМ) - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан, тижорат банкларидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан келиб тушган, Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотларни қайта ишлашда ишлатиладиган, таркибида СТИР электрон маълумотномаси, банк кодлари, ҳудудлар, солиқ тўловчилар ва бошқа зарур кўрсаткичлардан фойдаланиладиган электрон ахборотлар маълумотномаси;


2. МБ, банклар ва ДСҚдан Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида маълумотларни олиш, шунингдек қайта ишлаш ва айирбошлаш Молия вазирлигининг АҲМ томонидан амалга оширилади.


3. Давлат бюджетига тушумлар бўйича маълумотлар миллий валюта - сўмда шакллантирилади.



II. ДСҚ ТОМОНИДАН МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

АҲМГА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАҚДИМ ҚИЛИНИШИ


4. ДСҚ ўзининг ахборотлар базасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига Молия вазирлигининг АҲМга солиқ тўловчиларнинг СТИР тўғрисидаги маълумотни, шунингдек ҳисобот чорагидан (йилидан) кейинги ойнинг 30-санасига ҳисобланган суммалар, тўлов муддати кечиктирилган суммалар ва мақсадли схемалар (1-Н сонли шакл ҳисоботига киритилмаган ҳолда) бўйича ўтказилган суммалар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг 1-сонли иловасига мувофиқ шаклда беради.



III. БАНКЛАР ТОМОНИДАН МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ АҲМГА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИГА ТУШУМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАҚДИМ ҚИЛИНИШИ


5. Банклар ҳар куни соат эрталабки 1000 гача Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош марказига (кейинги ўринларда - МБ АБМ) мазкур Низомнинг 2-сонли иловасида кўзда тутилган талабларга мувофиқ шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР) кесимида баланс рақами 23402 "Республика бюджетининг маблағлари" ҳисобварақлардан, маълумотлар тақдим қилинадиган кундан олдинги, охирги амалиёт куни учун шахсий ҳисобварақлардан пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги кўчирмалардан маълумот берадилар, МБ АБМ эса мазкур маълумотларни эрталабки 1100 гача Молия вазирлигининг АҲМга юборади.


6. Ахборотларни қайта ишлаш натижасида олинган маълумотларнинг бир хиллигини таъминлаш учун МБ АБМ Молия вазирлигининг АҲМга ШҲР ва банк кодлари бўйича амалдаги маълумотномаларни, шунингдек ушбу маълумотномаларга киритиладиган кейинги ўзгартиришларни тақдим қилади.



IV. МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

АҲМ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ


7. Молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимининг маълумотлар базаси Давлат бюджетига тушумлар тўғрисида оператив маълумотларни Молия вазирлиги ва ДСҚга тезкор тақдим этиш ва Давлат бюджетига тушумлар суммасини солиқ тўловчилар кесимида, уларнинг шахсий ҳисобварақларидан ҳисобланган суммалар ҳисобини юритиш мақсадида ДСҚ ва банклардан қабул қилинган маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва айирбошлашни таъминлайди.


8. Маълумотлар Тарафлар томонидан телекоммуникация тармоғи каналлари орқали Молия вазирлиги АҲМ кўрсатган манзилдаги электрон почтага электрон шаклда (файл кўринишида) тақдим қилинади.


9. Телекоммуникация тармоғи каналлари орқали бериладиган барча маълумотлар текст кўринишида (ASCII) бўлиши шарт ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибдаги алгоритм бўйича шифрланади. Ушбу мақсадда Тарафлар келишувига кўра бир хилдаги махсус дастурлар ишлатилиши мумкин.


10. Молия вазирлигининг АҲМ ахборотлар тизимининг маълумотлар базаси МАМ қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) вазирлик, идора, ташкилот ва муассасалар маълумотномаси;

б) шартли ҳисобварақлар рақами (ШҲР);

в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);

г) банк реквизитлари номи;

д) бошқа ахборотлар электрон маълумотномаси.



V. МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ АҲМ

ТОМОНИДАН МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВА

ДСҚГА ЧИҚАДИГАН МАЪЛУМОТЛАРНИНГ

ТАҚДИМ ҚИЛИНИШИ


11. Молия вазирлигининг АҲМ ДСҚдан олинадиган маълумотлар асосида МВАҲМАТда МБ ва банклардан олинадиган маълумотларни қайта ишлайди ва таҳлил қилади, ва кунлик асосда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Давлат бюджетига тушумлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни шакллантиради ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚга тақдим қилади.


12. Барча чиқадиган маълумотлар Молия вазирлигининг АҲМ Ахборот тизимида мавжуд МАМ асосида шакллантирилади ва унинг тегишли кўрсаткичларини ўз ичига олади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Маълумотларни тақдим қилиш санаси дам олиш кунига тўғри келган ҳолатларда, тақдим қилиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига кўчирилади.


14. Тақдим қилинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда Тарафлар бир-бирларига номувофиқликлар аниқланганлиги тўғрисида ахборот берадилар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда уларни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўрадилар.


15. Тарафлар томонидан маълумотлар айирбошлаш бепул асосда амалга оширилади. Бунда тақдим қилинган маълумотлар Тарафлар томонидан хизмат мақсадларида фойдаланилади ва "Хизматда фойдаланиш учун" белгиси қўйилади.


16. Тарафлар айирбошлаш натижасида олинадиган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш учун жавобгардирлар.


17. Мазкур Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА



ДСҚ томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот


20__ й. ___________ га солиқ тўловчилар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ*

Ташкилот-

лар бўйича

т/р


Т/р


Солиқ тўловчиларнинг номи

(вазирлик, идора ва бошқа

тўловчилар)**


СТИР


___ чорак учун

ҳисобланган

суммалар***:


_____чорак

учун муҳлат

берилган

суммалар


Мақсадли схемалар (1-Н

сонли шакл ҳисоботига

киритилмаган ҳолда)

бўйича суммалар


а

б

в


1

2

3

4

1.

1.

"Ўзбекнефтегаз" МХК







1.1.

Қарашли ташкилот 1







1.2.

Қарашли ташкилот 2






2.

2.

"Ўзбекэнерго" ДАК







2.1.

Қарашли ташкилот 1







2.2.

Қарашли ташкилот 2






Бошқа солиқ тўловчилар****






*) Ойлик равишда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига жадвалнинг 1-устунини, шунингдек ҳисобот чораги (йили)дан кейинги ойнинг 30-санасига қўшимча равишда 2 - 4-устунлари тўлдирилган ҳолда тақдим қилинади;

**) Давлат бюджетига тушумлар устидан мониторинг амалга ошириладиган барча вазирлик ва идоралар кўрсатилади;

***) Солиқ тўловчилардан тушумларнинг барча турлари бўйича умумлаштирилган солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги ҳисобланган суммалар тўлиқ кўрсатилади;

****) Юқори кўрсатилган вазирлик ва идоралар категорияларига кирмайдиган бошқа солиқ тўловчилар.






Низомга

2-ИЛОВА



Банклар томонидан Молия вазирлигига тақдим қилинадиган маълумот


Банклар томонидан (кундалик равишда) тушган

пул маблағлари юзасидан  23402 ҳисоб бўйича

шахсий ҳисобварақдан кўчирмага

ТАЛАБЛАР

Т/р

Номи


Реквизит

тури


Максимал

қиймати


1.

Солиқ тўловчининг номи


текст/символ

70

2.

Солиқ тўловчининг СТИР


Рақам

9

3.

Олувчи банкнинг номи


Текст

80

4.

Олувчи банкнинг МФО коди


Рақам

5

5.

Олувчи ДСҚ ҳисоб рақами номери


"

20

6.

Тўлов ҳужжати рақами


"

10

7.

Сумма


"

17

8.

Ҳужжат тури


"

2

9.

Тўлов мақсади


Текст/символ

175

10.

Сана


Date

10

11.

Олувчи солиқ инспекцияси СТИР

(мавжуд бўлганда) ёки "000000000"


Рақам

9





Низомга

3-ИЛОВА



Молия вазирлигининг АҲМ томонидан

Молия вазирлигига ва ДСҚ га тақдим қилинадиган

маълумотлар шакли


20___й. "____" _____________

Ўзбекистон Республикасининг Давлат

бюджетига тушумлар тўғрисидаги

ТЕЗКОР МАЪЛУМОТЛАР

(минг сўмда)

Таш-

килот-

лар

бўйича


Т/р


Солиқ

тўловчилар

номи

(вазирлик,

идоралар ва

бошқа солиқ

тўловчилар)


Сумма


Ҳисо-

бот

куни

учун

туш-

ган

Биринчи чорак


______

чорак


Жами


шу жумладан:


Ҳи-

соб-

лан-

ган


Камо-

мад

(уст.

10 - уст.

3 - уст.

12 - уст.

13)


Муҳ-

лат

бе-

рил-

ган


Мақсадли

схемалар

(1-Н сонли

шакл

ҳисоботига

киритилма-

ган ҳолда)

бўйича


январь


февраль


март


прог-

ноз


фа-

кт


прог-

ноз


фа-

кт


прог-

ноз


фа-

кт


прог-

ноз


фа-

кт


А

б

в


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1

1

"Ўзбекнефтегаз" МХК (жами):

















1.1.

Қарашли ташкилот 1

















1.2

Қарашли ташкилот 2
































2

2

"Ўзбекэнерго" ДАК (жами):

















2.1

Қарашли ташкилот 1

















2.2

Қарашли ташкилот 2

















...


















ЖАМИ:
















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 121-модда.



















































Время: 0.1505
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск