ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Қимматбаҳо қоғозлар билан биржадан ташқаридаги операциялар /

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.03.2009 й. 1919-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 04.03.2009 й. 2009-18-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 9 мартда 1919-сон

билан рўйхатга олинган

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш маркази Бош директорининг

2009 йил 4 мартдаги

2009-18-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари

битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш ҳамда уларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан рўйхатга олиниши тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг талаблари акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялар, шунингдек қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан биржадан ташқари битимларга татбиқ этилади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозларнинг гарови (кейинги ўринда - гаров) - бир шахснинг бошқа шахсга қимматли қоғозларни ёки уларга бўлган ҳуқуқларни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши;


гаровга олувчи - гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор;


гаровга қўювчи - гаровга берилган қимматли қоғозларнинг эгаси;


уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори - фонд биржалари, валюта биржаларнинг фондли бўлимлари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизими (савдо майдончаси)дан ташқарида қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиш доираси, шунингдек қимматли қоғозларнинг гарови;

қимматли қоғозларни бегоналаштирувчи (кейинги ўринда - бегоналаштирувчи) - қимматли қоғозларнинг эгаси бўлган ҳолда қимматли қоғозлар билан уларнинг эгаси алмашинувига олиб келадиган биржадан ташқари битимларни тузган юридик ёки жисмоний шахс, мерос қилиб берувчи, ҳадя берувчи, шунингдек ўз қимматли қоғозларини уларнинг биринчи эгаларига бегоналаштириш юзасидан биржадан ташқари битимларни тузган акциядорлик жамияти;


қимматли қоғозларни олувчи (кейинги ўринда - олувчи) - бегоналаштирувчидан қимматли қоғозларни олган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек меросхўр, ҳадя олувчи;


рўйхатга олувчи - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган қимматли қоғозлар билан битимлар (кейинги ўринда - қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар)нинг рўйхатга олинишини амалга оширувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда - МД) ёки инвестиция воситачиси;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томони - қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимни тузаётган ёки тузган шахс.


трансфер-агент - қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги;

бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ваколатли вакили (кейинги ўринда - ваколатли вакил) - юридик шахснинг мансабдор шахси, жисмоний ёки юридик шахснинг ваколатли шахси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг мансабдор шахси;


қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри - рўйхатга олувчи томонидан барча рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қоғоз ва электрон шаклдаги журнал.


2. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ёзма шаклда тузилади ва қуйидаги ҳолларда ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олиниши лозим:

қимматли қоғозлар тегишли шартномаларни тузиш йўли билан биринчи эгаларига бегоналаштирилганда;

акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акциялари сотиб олинганда;

қимматли қоғозлар юридик шахсларнинг устав фондига киритилганда;

айирбошланганда;

ҳадя берилганда;

мерос қилиб берилганда;

гаровга қўйилганда;

эгасининг алмашинувига олиб келадиган бошқа қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилганда.



II. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИРЖАДАН

ТАШҚАРИ ТУЗИЛАДИГАН БИТИМЛАРГА

НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3. Уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида битимлар тузиш ва уларнинг рўйхатга олиниши:

қимматли қоғозларнинг чиқарилиши рўйхатга олинмаган ёхуд бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

қимматли қоғозлар битим тузиш вақтида бегоналаштирувчининг ихтиёрида мавжуд бўлмаганда;

битим тузиш вақтида қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ёки муомаласи тўхтатиб турилганда;

қимматли қоғозларга гаров ёки бошқа мажбуриятлар юклатилганда (агарда шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса);

қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлишига чекловлар қўйилганда;

акция ва корпоратив облигациялар бланк ва сертификат шаклида чиқарилганда (МДга берилгунга қадар);

қимматли қоғозлар эгасининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўланмаганда;

акциялар очиқ обуна воситасида жойлаштирилганда;

агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, акциялар олди-сотди битими бўйича иккиламчи бозорда реализация қилинганда тақиқланади.

4. Фонд биржалари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотди битимлари ҳақиқий эмас деб топилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.

5. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларининг мажбуриятлари бажарилиши фақат унинг мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.



III. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БИТИМЛАРНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ


6. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш ушбу қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни ва уларнинг ҳисобини юритишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи томонидан бажарилади.


7. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш у тузилган вақтда амалга оширилади (давлатга тегишли бўлган қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, ҳужжатлари трансфер-агент томонидан етказиб бериладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, шунингдек гаровга қўйилиши бундан мустасно).

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузган томонлари ёхуд уларнинг ваколатли вакиллари, трансфер-агенти томонидан, қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар рўйхатга олинган ҳолда эса - қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бошқариш бўйича давлат ваколат берган юридик шахснинг (кейинги ўринда - давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс) тегишли тузилмавий бўлинмаси раҳбари томонидан берилиши мумкин.

Ваколат берилган вакилларнинг ваколати қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли равишда расмийлаштирилган бўлиши лозим.


8. Нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, унинг нотариус томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилади (тегишли ҳужжатлар рўйхатга олувчига тақдим этилган вақтда рўйхатга олиниши амалга ошириладиган мерос қилиб бериш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бундан мустасно).

9. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг у тузилган вақтда рўйхатга олинишини амалга ошириш учун рўйхатга олувчи қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:

бегоналаштирувчи ва олувчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;

бегоналаштирувчи ва олувчининг ваколат берилган вакилининг ваколатини текшириши;

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилган тегишли турдаги бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши;

ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши лозим.


10. Рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи бегоналаштирувчининг депо ҳисобварағида мавжуд бўлган бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларни блокировка қилади.

Бегоналаштирувчи ва олувчи ёки уларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олувчи иштирокида қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар.

Бегоналаштирувчи ва олувчи (ёки уларнинг ваколатли вакиллари) томонидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартнома ёки бошқа ҳужжат имзоланганидан кейин рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади.


11. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари (томони)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатнинг барча нусхаларига рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри бўйича тартиб рақамини кўрсатади ва имзосини қўяди.

Рўйхатга олувчи рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини ўзида қолдиради, қолган нусхаларини қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларига беради.


12. МД ва инвестиция воситачиларига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уларни рўйхатдан ўтказмасдан туриб (агарда ушбу Низомга мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилса), депо ҳисобварағлари бўйича қимматли қоғозларнинг ўтказилишини амалга ошириш тақиқланади.

13. Рўйхатга олувчининг кўрсатилган хизмати тўловлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлик фактини мустаҳкамловчи ҳужжатларда олдиндан келишилган тартибда ва муддатларда ёхуд алоҳида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Мерос қилиб бериш бўйича нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши учун тўловлар ундирилмайди.


14. Агарда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилган ҳолда тузилган бўлса, рўйхатга олувчи дарҳол рад этиш сабаблари (ушбу битим томони ёки томонларининг талабига биноан ёзма шаклда ҳам) тушунтирилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишни рад этиши ва уч кун муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.


15. Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарган ҳолда, ушбу битим томонлари қўшимча келишувни имзолайдилар.

Олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимга қўшимча келишувнинг рўйхатга олиниши умумий жорий қилинган тартибда амалга оширилади.

Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.



IV. ТРАНСФЕР-АГЕНТНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ОРҚАЛИ ТУЗИЛГАН ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ

БИТИМЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


16. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатдан ўтказилиши учун ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агент томонидан етказиб берилиши мумкин.

Трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилишни, ҳисобини юритишни, сақланишини ҳамда қабул қилиб олинган ҳужжатларни рўйхатга олувчига етказилишини таъминлайди.


17. Трансфер-агент қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:

бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;

бегоналаштирувчи, олувчи, гаровга қўювчи ваколатли вакилининг ваколатини текшириши;

бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисига бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) ҳисобварағидаги "Қимматли қоғозларни биржадан ташқари битимларни тузиш учун блокировка қилиш тўғрисида"ги топшириқни юбориши лозим.

18. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси тегишли турдаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида (гаровга қўювчида) мавжудлигини, ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширганидан сўнг бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) депо ҳисобварағидаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларни блокировка қилади ва "Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида"ги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни трансфер-агентга юборади.

19. Трансфер-агентнинг "Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида"ги топшириғини бажаришнинг имкони бўлмаган ҳолда бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси шартномада белгиланган муддатларда топшириқни бажаришни асосланган рад этиш жавобини трансфер-агентга юборади.

20. Трансфер-агент томонидан биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисидаги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги тасдиқ олинганидан кейин қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун трансфер-агент иштирокида шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар.

21. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони (томонлари)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи имзоланган ҳужжатнинг барча нусхаларига трансфер-агентнинг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, трансфер-агентнинг бегоналаштирувчи ва олувчининг имзолари ва ваколатларининг ҳақиқийлиги кафолати тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади ва имзосини қўяди.

22. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисидан "Биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида"ги топшириқни бажаришни рад этиш жавоби олинган ҳолда трансфер-агент ушбу битимларни тузиш бўйича ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги далолатномани тузади. Трансфер-агент томонидан тасдиқланган ушбу далолатноманинг нусхаси мазкур битимлар томонларига уларнинг расмий талабига кўра берилиши мумкин.

23. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун трансфер-агент томонидан ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.


24. Рўйхатга олувчи томонидан трансфер-агентни жалб қилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундай битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳаракатларни бажаради.


24-1. Мазкур бўлим талаблари МДга у бегоналаштирувчига (гаровга қўювчига) депозитар хизматларини кўрсатган тақдирда ҳам татбиқ қилинади.


V. ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ТУЗИЛГАН ҚИММАТЛИ

ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ

БИТИМЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


25. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадилар.


26. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.


27. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар ўзлари томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилган томонларнинг имзолари аслилигини ва ваколатларининг ҳақиқийлигига жавобгар бўладилар.


28. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.


29. Рўйхатга олувчи томонидан давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундай битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.



VI. ГАРОВ БИТИМЛАРИНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


30. Гаров битимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.


31. Гаров битимларини рўйхатга олиш улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.


32. Гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар гаровга қўювчи ёки унинг ваколат берилган вакили томонидан етказиб берилади.


33. Гаров битими томони (томонлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агентни жалб этишга ҳақлидирлар.


34. Рўйхатга олувчи гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг депо ҳисобварағи варақаларидаги имзолари намунаси билан мувофиқлигини текширади.

35. Гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.

36. Рўйхатга олувчи томонидан тузилган гаров битимининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали ушбу битимнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.


37. Гаров битими бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтган ҳолда бундай битимнинг рўйхатга олиниши гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг III бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Гаров битимига оид мажбуриятлар бажарилмаганда суд қарорига кўра қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши ҳолатида ушбу қимматли қоғозлар эгаси алмашувига олиб келадиган ҳаракатлар рўйхатга олинмайди.


38. Гаров битими бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабабли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган гаров битими рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.



VII. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРИШ БИТИМ (ШАРТНОМА)ЛАРИ

РЎЙХАТГА ОЛИНИШИНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


39. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.


40. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) ушбу Низомнинг III-VI бўлимларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқаришга битим (шартнома) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахс ўртасида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда тузилади.


VIII. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН

БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БИТИМЛАРНИНГ

ҲИСОБ РЕГИСТРИНИ ЮРИТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


41. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши;

рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ қоғоз ва электрон шаклларда юритилиши;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилиши;

ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича ахборотнинг унинг томонларига, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этилиши.


42. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган келиб тушган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилишини таъминлаши лозим.

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатлар рўйхатга олувчида улар келиб тушган вақтдан эътиборан камида уч йил сақланади.

Юритилиши қоғоз шаклида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг ҳар бир варағи рўйхатга олувчининг раҳбари ёхуд ваколатли ходими томонидан имзоланган бўлиши лозим.


43. Рўйхатга олувчи қуйидагиларга мажбур:

ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри юритилишини таъминлаши;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказишнинг ички тартибига эга бўлиши;

фонд биржасида, уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозларнинг котировкалари тўғрисидаги маълумотларга мунтазам равишда кира олиши;

чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган қимматли қоғозлар, уларнинг эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрига киритилган реквизитлари тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;

чиқарилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;

электрон шаклдаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда юритиш, ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасининг шаклланиши ва сақланиши учун зарур бўлган дастурий ва техник воситаларига эга бўлиши.


44. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотни хронологик тартибда киритади ва уларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри қоғоз ва электрон шаклларда юритилади.

Қоғоз шаклидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тикилган, унинг саҳифалари эса рўйхатга олувчи томонидан рақамланган бўлиши лозим.

Электрон шаклда сақланаётган ва тақдим этиладиган ахборотлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг қоғоз шаклида акс эттирилган барча ахборотларда ўз ифодасини топиши лозим.


45. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрларини рўйхатга олади ва уларнинг ҳисобини юритади.


46. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши рўйхатга олувчининг иш кунидаги операция кунининг охиригача амалга оширилади.

Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича якунлар рўйхатга олувчи томонидан ҳар куни унинг операцион куни ёпилганидан кейин чиқарилади.


47. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирмани қоғоз ва электрон шаклда ҳар ойнинг биринчи иш кунида тақдим этишга мажбур.

48. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларидан бирининг расмий талабига кўра қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан тегишли кўчирмани бериши шарт.


49. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри юритилиши ва сақланиши бўйича ҳуқуқлари ва ваколатларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.


50. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри ахборотларининг маҳфий сақланишини таъминлаши шарт. Ахборотлар ошкор қилиб юборилган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларига келтирилган барча зарарларни қоплайди.


51. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизимига тааллуқли бўлган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар йўқотиб қўйилган ҳолда рўйхатга олувчи:

ҳужжатлар йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма равишда йўқолганлиги билиб қолинган вақтдан эътиборан икки кун муддатда хабардор қилишга;

йўқотиб қўйилган маълумотларни (тегишли ҳужжатлар йўқотиб қўйилганда) тиклаш мақсадида ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги тўғрисидаги хабарни манфаатдор шахсларга беш кун мобайнида етказишга;

рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича йўқотиб қўйилган маълумотлар ва ҳужжатларни улар йўқотиб қўйилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда тиклашга мажбурдир.



IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


52. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг юритилишини назорат қилади.


53. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш тартибининг бузилганлиги учун, ўзи томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этмаганлик ёки тўлиқсиз тақдим этганлик учун, шунингдек бузиб кўрсатганлик учун жавобгар бўлади.


54. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузиш вақтида қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилиниши учун жавобгар бўладилар.


55. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.





Низомга

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг

ҲИСОБ РЕГИСТРИ

Регистр-

га ёзув

кири-

тилиш

тартиб

рақами

(битим

рўйхатга

олинган

рақами)


Регистр-

га ёзув

кири-

тилган

санаси

(битим

рўйхатга

олинган

сана)


Тузил-

ган

битим-

нинг

рақами


Битим

тузил-

ган

санаси


БЕГОНАЛАШТИРУВЧИ (ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ)


Битим

тузиш

учун жалб

қилинган

қимматли

қоғозлар

бозорининг

профес-

сионал

иштирок-

чиси номи


Ф.И.Ш.

ёки

номи


Депонент-

ларнинг

Ягона

базасида

рўйхатга

олинган

шахснинг

коди


СТИР


Пас-

порт

(шах-

сини

тасдиқ-

ловчи

бошқа

ҳужжат-

нинг)

серияси

, рақами


Пас-

порт

(шахси-

ни

тасдиқ-

ловчи

бошқа

ҳужжат)

берил-

ган

санаси


Турар

жойи

ман-

зили ёки

юридик

манзили


Мақоми

(фуқаро-

лиги/

юрис-

дикция)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ


Тўлов

шакли

(нақд /

нақд-

сиз /

плас-

тик кар-

таси,

комби-

нация-

лан-

ган)


Би-

тим-

тури


Рўй-

хат-

дан

ўтка-

зиш

учун

тақ-

дим

этил-

ган

ҳуж-

жат-

нинг

номи


Қимматли

қоғозлар

Марказий

депозита-

рийсининг

кодифика-

цияси

бўйича

қимматли

қоғознинг

коди


Эми-

тент-

нинг

номи


Эми-

тент

жой-

лаш-

ган

ҳудуд


Мар-

казий

депо-

зитарий-

сининг

кодифи-

кацияси

бўйича

эмитент-

нинг

тармоғи


Депонент-

ларнинг

Ягона

базасида

эмитент-

га берил-

ган рўй-

хатга

олинган

шахснинг

коди


Қим-

мат-

ли қоғоз

лар-

нинг

тури


Битим

пред-

мети

ҳисоб-

ланган

қим-

матли

қоғоз-

лар-

нинг

сони


Эмитент-

нинг устав

фондига

нисбатан

фоизи

(акциялар

учун) ёки

чиқарилиш-

нинг ҳажмига

нисбатан

фоизи (бошқа

қимматли

қоғозлар учун)


Қим-

мат-

ли

қо-

ғоз-

нинг

номи-

нали

, сўм-

да


Қим-

матли

қоғоз-

лар-

нинг

курс

қий-

мати,

донаси

учун

сўмда


13


14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

Битим-

нинг

қий-

мати,

сўмда


Жой-

лаш-

тириш

ёки

муо-

малада

бўлиши


ОЛУВЧИ (ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ, ГАРОВГА ОЛУВЧИ)


Изоҳ


Битим тузиш

учун жалб

қилинган

қимматли

қоғозлар

бозорининг

профессионал

иштирокчиси

номи


Ф.И.Ш.

ёки номи


Депонент-

ларнинг

Ягона

базасида

рўйхатга

олинган

шахснинг

коди


СТИР


Паспорт

(шахсини

тасдиқловчи

бошқа

ҳужжатнинг)

серияси,

рақами


Паспорт

(шахсини

тасдиқ-

ловчи

бошқа

ҳужжат)

берилган

санаси


Турар

жойи

манзи-

ли ёки

юридик

манзили


Ма-

қоми

(фуқа-

ролиги

/юрис-

дикция)


26


27

28

29

30

31

32

33

34

35

36


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 126-модда.






















































Время: 0.1455
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск