Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2009 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2009 й.

N 68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ

ТУЗИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июлдаги ПҚ-120-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг қарорлари билан иловага* мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳар посёлкалари тоифасига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли пунктлари тоифаларининг ўзгартирилиши билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;

шаҳар посёлкалари тоифасига киритилган аҳоли пунктларига нисбатан қўйиладиган шаҳарсозлик талабларига риоя этилишини таъминласинлар ва муҳандислик, транспорт ҳамда ижтимоий инфратузилмаларни оқилона жойлаштириш масалаларини ҳал этиш бўйича тадбирларни икки ой муддатда белгиласинлар;

шаҳар посёлкалари тоифасига киритилган аҳоли пунктлари номларини "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабларига мувофиқлаштириш бўйича бир ой муддатда чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ушбу қарорга мувофиқ, иловага киритилган қишлоқлар ва шаҳарлар аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда, белгиланган тартибда зарур ўзгартиришлар киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда, қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳар посёлкалари тоифасига киритилиши муносабати билан, врачлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларига иш ҳақи тайинлашда ҳамда улар пенсияга чиққанида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июлдаги ПҚ-120-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг қўлланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 130-модда.













































Время: 0.2265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск