ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2009 й. 74-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2009 й.

N 74



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА   ДОИР   ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР  ТЎҒРИСИДА"  2004  ЙИЛ  31

МАЙДАГИ 251-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини моддий-хом ашё ресурслари билан таъминлаш ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биржа орқали сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 мартдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари

фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўргазма-ярмарка савдолари - биржаларнинг ихтисослаштирилган савдо майдончаларида улар томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ товарлар олдиндан мажбурий кўздан кечирилиши ҳисобга олинган ҳолда ёки мижозлар - жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган кўргазма-ярмарка савдоларининг электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида амалга оширилади".


2. 3-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўргазма-ярмарка савдолари электрон тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида ва савдо майдончаларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган қурилиш материаллари бозорлари ҳудудларида улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи фақат товар-хом ашё биржалари аъзоларига, уларда савдони амалга ошириш ҳуқуқига тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда берилади".

б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"жисмоний шахслар, шунингдек биржа аъзолари бўлмаган юридик шахслар кўргазма-ярмарка савдоларида брокерлар орқали ёки биржа томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ мустақил равишда иштирок этиши мумкин".


3. 4-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи - еттинчи хатбоши қўшилсин:

"ишлаб чиқарувчиларга ва биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сотиш, шунингдек битимлар бўйича электрон ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш имконини берадиган Интернет орқали савдо тизимига тўғридан-тўғри кириш режимида кўргазма-ярмарка савдоларида иштирок этиш имкониятини таъминлаш;

биржа аъзоларига ихтисослаштирилган савдо майдончалари орқали биржа савдолари тизимига кириш, савдолар натижаларига кўра тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар бўйича электрон ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини бериш;

биржа аъзоларига кўргазма-ярмарка савдолари тизимига Интернет орқали тўғридан-тўғри кириш режимида белгиланган тартибда биржа савдоларига кириш имконини назарда тутиш тавсия этилсин".


4. 5-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"кўргазма-ярмарка савдоларида биржа орқали сотиш тақиқланмаган ва сотишга махсус тартиб жорий қилинмаган товарларнинг барча турлари (ишлар, хизматлар) сотилиши мумкин".


5. 8-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг биржа битимларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари чекланган миқдорларига декларация тўлдиришда, биржа товарларининг моддий балансларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш юзасидан мониторингни амалга оширадиган Иқтисодиёт вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг юқори ликвидли товарлар турларини сотиш бўйича хизматлари учун 0,075% миқдоридаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимларнинг чекланган умумий сони 100 нафар бўлган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биржанинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин".


7. Қарорга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"

очиқ акциядорлик жамиятининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув раиси

Раис ўринбосари

1 киши

Маклериат

3 киши

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиаллари

(4-5 кишидан)

Ахборот-таҳлил бўлими

3 киши

Брокерлар ва филиаллар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш гуруҳи

2 киши

Савдони ривожлантириш методологияси ва технологияси бўлими

2 киши

Юридик бўлим

2 киши

Биржа савдоларини ташкил этиш бўлими

2 киши

Техник бўлим

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Молия бўлими

3 киши


Ишлар бошқармаси

3 киши

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси

3 киши



Ходимларнинг чекланган сони - 100 киши,

шу жумладан, марказий аппарат ходимлари - 28 киши".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 132-модда.












































Время: 0.2171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск