Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.03.2009 й. 1922-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 23.02.2009 й. 8-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 18 мартда 1922-сон

билан рўйхатга олинган

молия вазирининг

2009 йил 23 февралдаги

8-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг

ишлатилиши тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (кейинги ўринларда - "Пахтасаноат" ҲАБ)нинг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички нарх - пахта толасининг прейскурант улгуржи нархини, сотиш харажатларини ва "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатларини ўз ичига оладиган нарх;


сотиш нархи (сотиладиган нарх) - пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда - ЎзРТХАБ) валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) асосан аниқланган нархи;

ижобий фарқ - сотилган нархнинг ички нархдан ошган миқдори;


салбий фарқ - пахта толаси ЎзРТХАБда ва тўғридан-тўғри тузилган шартнома орқали сотилган нархидан ички нархининг ошган миқдори.

2. Пахта толасини чет эл валютасига экспорт қилишда ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда ҚҚС деб юритилади) солинади. Пахта толасини республика ички корхоналарига сотишда 20 фоизли ставка бўйича ҚҚС солинади.

3. Пахта толасининг ички нархи қуйидагича аниқланади:

экспортга сотиш учун мўлжаллангани - ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини ҳисобга олган ҳолда;

республика корхоналарига сотиш учун мўлжаллангани - ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 20 фоизли ставка бўйича.

4. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқни аниқлашда толанинг нархи ва ҳажми кондицион оғирликда ҳисобга олинади.



II. ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ИЧКИ ВА

СОТИШ НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ

ИЖОБИЙ ФАРҚНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳар ойда "Пахтасаноат" ҲАБ томонидан қуйидагича аниқланади:

экспортга сотишда - ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда пахта толасининг ички ва экспортга сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоб-китоби бўйича;

республика ички корхоналарига сотишда - ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда республика корхоналарига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқнинг ҳисоб-китоби бўйича.

6. Республика корхоналарига сотилган пахта толасининг ҳажми бўйича салбий фарқ ҳосил бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммаси экспортга сотилган ҳажм бўйича ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси ҳисобидан қопланади.

Ижобий фарқ суммаси билан қопланмаган салбий фарқ суммаси "Пахта толасининг жаҳон ва ички нархлари ўртасида вужудга келган манфий фарқни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом" (2005 йил 6 июль, рўйхат рақами 1486)да белгиланган тартибда қопланади.


7. Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги фарқни ҳисоб-китоб қилиш учун:

ЎзРТХАБ орқали пахта толасини сотишда бошланғич нархини аниқлашда қўлланиладиган ва ташқи савдо компанияларига белгиланган чегирмаларни жаҳон бозоридаги нархлардан чегириб кондицион оғирликдаги вазнга аниқланган ҳақиқатдаги сотиш нархи;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг пахта толасининг кондицион оғирлигига тасдиқлаган прейскурант нархи;

пахта толасини Ташқи савдо компаниялари ва ЎзРТХАБ орқали сотиб олгунга қадар ҳудудий ихтисослашган пахта терминалларига етказиб бериш, юклаш-тушириш ва сақлаш бўйича ҳақиқий харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари қўлланилади.


8. "Пахтасаноат" ҲАБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)нинг унга бириктирилган бош инспектори (кейинги ўринларда - Жамғарманинг бош инспектори)га маблағлар тушишидан келиб чиқиб, нархлар ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китобини текшириш учун топширади.

9. Жамғарманинг бош инспектори ўша кун ичида ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади ва "текширилди" ёзувини қайд қилиб, имзо қўяди ва уларни "Пахтасаноат" ҲАБнинг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказига қайтаради.

10. Маълум йил ҳосилининг пахта толасини сотиш тугаллангандан сўнг маҳсулотларни олувчилар билан тузилган таққослама далолатномаларга асосан маҳсулотларнинг ички ва сотилган нархлари бўйича ҳақиқий сотилган қийматидан ҳамда ижобий фарқни тўплаш махсус ҳисоб рақамига ўтказилган суммалардан келиб чиқиб, якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилади.



III. ИЖОБИЙ ФАРҚ СУММАСИНИ

ТЎПЛАШ ВА ИШЛАТИЛИШИ ТАРТИБИ


11. "Пахтасаноат" ҲАБ ижобий фарқ суммаларини тўплаш учун хизмат кўрсатувчи банкда "Ижобий фарқ ҳисоб рақами" махсус ҳисоб рақамини очади ва маблағлар маҳсулот олувчилардан келиб тушишига қараб Жамғарманинг бош инспектори текширган ҳисоб-китобларга мувофиқ ушбу ҳисоб рақамга ўтказилади.


12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 50 фоиз миқдорида - пахтачилик фермер хўжаликларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ёхуд хизмат кўрсатиш корхоналари олдидаги кредиторлик қарзини кейинчалик хизмат кўрсатиш корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзини сўндириш учун йўналтирилади.

Пахтачилик фермер хўжаликларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек хизмат кўрсатиш корхоналари олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, ижобий фарқ маблағларидан "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Агротехсервис МТП" МЧЖ, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК корхоналарининг моддий-техник ресурсларига ва хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.

13. "Пахтасаноат" ҲАБ ижобий фарқ маблағлари тушишига кўра, 1 иш куни давомида уларни махсус ҳисоб рақамдан Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига қуйидагича ўтказади:

25 фоизи "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг Жамғарма кредитлари бўйича қарзини сўндириш учун йўналтирилади;

қолган қисми Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтирилади.

15. "Пахтасаноат" ҲАБ чорак якуни бўйича ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ бўйича ҳисоб-китобни ва махсус ҳисоб рақамга тўпланган ҳамда Жамғарманинг тегишли ҳисоб-рақамларига ўтказилган маблағлар тўғрисида маълумотни тақдим қилади.

Маълумотларни ўз вақтида ва тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик "Пахтасаноат" ҲАБ зиммасига юклатилади.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДА


16. Ушбу Низом "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Пахта толасининг ички ва экспортга сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "__" _________ дан 20___ "__" __________ гача даврда

      

N



Ҳисоб-

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нархи*


Ижобий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК















2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК















3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК















4.

ЎзР ТХБ орқали
















Жами









Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик









Ҳаммаси









Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилаётган сумма









Махсус ҳисоб рақамга ўтказиладиган сумма








                 

*) Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСнинг ноль ставкасида) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари".






Низомга

2-ИЛОВА



Республика корхоналарига пахта толасининг

ички ва сотилган нархлари ўртасидаги

ижобий (салбий) фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "__" _________ дан 20__ "__" __________ гача даврда

     

N


Ҳисоб-

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нархи*


Ижобий

фарқ суммаси


Салбий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК



















2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК



















3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК



















4.

ЎзР ТХБ орқали




















Жами











Олдин ҳисобланган ижобий фарқ (салбий) суммаси бўйича қарздорлик











Ҳаммаси











Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилаётган сумма











Махсус ҳисоб рақамга ўтказиладиган сумма










      

*) Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСнинг 20 фоиз ставкасида) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ҲАБнинг комиссия харажатлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 12-сон, 135-модда.
















































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск