Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикасининг 24.04.1997 й. 392-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуни (Эски таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.04.1997 й.

N 392-I



ОЛИЙ МАЖЛИСНИНГ ИНСОН

ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ

(ОМБУДСМАН) ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


1-модда. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили* - мансабдор шахс бўлиб, унга Ўзбекистон Республикасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар** томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидагн амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг самарадорлиги устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.

Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ва воситаларини тўлдиради. Вакил Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгини оширишга кўмаклашади.


2-модда. Вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормаларига асосланади.

Вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисоб беради.


3-модда. Вакил Олий Мажлис томонидаи депутатлар орасидан Олий Мажлиснинг ваколатлари муддатига сайланади. Олий Мажлиснинг ваколатлари муддати тугагач, Вакил янги Вакил сайлангунига қадар ўз вазифаларини бажариб туради.

Вакилнинг Олий Мажлис томонидан сайланадиган ўринбосари бўлади. Вакил ўринбосарига Вакил учун белгнланган ҳуқуқлар ва кафолатлар татбиқ этилади.


4-модда. Вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик, ҳар бир киши учун очиқликдир.


5-модда. Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати бўлиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.


6-модда. Вакил ҳар йили Олий Мажлисга ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади ва у "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси"да эълон қилинади.

Вакил инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг йиллик маърузаларини тайёрлашда иштирок этади.


7-модда. Вакил ўз ваколатларини бажариш муддати давомида сиёсий партияга аъзоликни ёки унда иштирок этишни тўхтатиб туриши ёхуд бутунлай тўхтатиши шарт. Вакил ҳақ тўланадиган бнрор-бир бошқа лавозимни эгаллаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Ўқитувчилик, илмий ва ижодий фаолият бундан мустасно.


8-модда. Вакил Олий Мажлис томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан муддатидан олдин озод қилинишн мумкин:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисида араза берганида;

саломатлиги жиддий равишда бузилган ва бу тиббиёт гувоҳномаси билан тасдиқланганда;

унинг депутатлик ваколатлари тўхтатилганда;

суднинг унга нисбатан айблов ҳукми қонуннй кучга кирганда.


9-модда. Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ва ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Вакил учинчи шахслар, шу жумладан, жамоат бирлашмаларининг аниқ бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқиш учун қабул қилади, бунинг учун уларнинг розилиги бўлиши шарт.

Вакил суднинг ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни кўриб чиқмайди.


10-модда. Вакил аризачининг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан бошлаб ёки агар аризачи ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қониқмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан бошлаб, бир йил давомида берган шикоятларини кўриб чиқади.


11-модда. Вакилга берилган шикоятда аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг манзили, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши, аризачининг фикрича унинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик моҳияти баён этилиши зарур. Шикоятга аризачининг талабларини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа гувоҳномалар илова қилинади.

Вакилга берилган шикоят учун давлат божи олинмайди.


12-модда. Вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шикоятни кўриб чиқиш;

аризачи ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган воситалар ва шаклларни кўрсатиш;

шикоятни унинг моҳиятига кўра ҳал қилишга ваколатли бўлган ташкилот ёки мансабдор шахсга юбориш;

аризачини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан таништириш;

шикоятни кўриб чиқишни сабабини албатта кўрсатган ҳолда рад этиш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни кўриш.


13-модда. Шикоятни кўриб чиқиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолларни ўз ташаббуси билан текшириш чоғида Вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аниқланишн лозим бўлган ҳолатларни текширишда кўмаклашишни сўраб ташкилотлар ва мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;

аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни текшириш учун ташкилотларнинг вакиллари ва мансабдор шахсларни таклиф этиш. Текширув ўтказишни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилот ёки мансабдор шахсга топшириш мумкин эмас;

ташкилотларга ва мансабдор шахслар ҳузурига бемалол кириш;

ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

мансабдор шахслардан тушунтиришлар олиш;

ташкилотлар ва мутахассисларга аниқланиши зарур бўлган масалалар юзасидан хулосалар тайёрлашни топшириш;

ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ўтказилаётган текширувларда иштирок этиш;

ушланган ёхуд қамоқда сақланаётган шахс билан учрашиш ва суҳбатлар ўтказиш;

ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузиш ҳоллари аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида хат билан тегишли органларга мурожаат этиш.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни текшириш чоғида маълум бўлиб қолган аризачининг ва бошқа шахсларнинг хусусий ҳаётига тааллуқли маълумотлар уларнинг розилигисиз ошкор қилиниши мумкин эмас.


14-модда. Мансабдор шахслар Вакил сўраган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Вакил ўз фаолияти масалалари бўйича давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан кечиктирмасдан қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Фаолияти давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга Вакилнинг кириш тартиби, шунингдек Вакилга давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган ахборотни тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Вакилнинг вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


15-модда. Вакил шикоятни текшириш натижаларига биноан:

аризачига кўриб чиқиш натижаларини маълум қилиши;

ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланган ташкилот ёки мансабдор шахсга бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тавсиялар баён этилган ўз хулосасини юбориши шарт. Бунда Вакилнинг хулосасини олган ташкилот ёки мансабдор шахс уни кўриб чиқиши ва бир ойдан кечиктирмай асосли жавоб юбориши шарт.


16-модда. Вакилнинг хулосасида қуйидаги тавсиялар назарда тутилиши мумкин:

иш ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан охирига етказилиши зарурлиги;

ташкилот ёки мансабдор шахснинг қарори ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши кераклиги;

ташкилот ёки мансабдор шахснинг қарори асосланиши зарурлиги;

ташкилот ёки мансабдор шахс қўшимча қарор қабул қилиши лозимлиги.

Вакилнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам ифодаланиши мумкин.


17-модда. Вакил Олий Мажлиснниг, сессиялар оралиғидаги даврда эса, Олий Мажлис Кенгашининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томондан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Олий Мажлис Вакилига нисбатан жиноий иш фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Вакилни мажбурий тарзда олиб келиш, ушлаб туриш, шунингдек унинг шахсий буюмлари, юки, транспорти, турар жойи ёки хизмат хоналарини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.


18-модда. Вакилга шикоят берган шахс, шунингдек Вакил томонидан ахборот тўплаш ва уни таҳлил этиш ёки эксперт баҳоси бериш топширилган шахслар бу ҳаракатлари учун таъқиб остига олиниши ёки бошқа тарзда ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.


19-модда. Вакилнинг зиммасига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан унинг фаолиятига кўмаклашиш учун , Олий Мажлиснинг Вакили раислигида Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тузилади.

Комиссия ўз фаолиятида Олий Мажлиснинг Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Регламентга асосланади.

Вакил Комиссия аъзосини ўз вакили этиб тайинлаши мумкин.


20-модда. Вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилиши мумкин, ушбу Котибият ҳақидаги низом Вакил томонидан тасдиқланади.

Вакил давлат герби тасвири туширилган ўз муҳрига эга бўлади.

Вакилнинг фаолиятини моддий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов


-------------------------

* Бундан буён матнда "Вакил" деб юритилади.

** Бундан буён матнда "ташкилотлар ва мансабдор шахслар" деб юритилади.




























































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск