Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 631-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги ҳамда "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 631-ХII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҲАМДА "КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА

ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 88-модда) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги ва 1992 йил 14 январдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 3-моддада:

биринчи банднинг "е" бандчасидаги "1000 сўмгача" деган сўзлар "солиқ олинмайдиган минимумнинг уч бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ана шу банднинг "р" бандчасидаги "200 сўмгача" деган сўзлар "солиқ солинмайдиган минимумнинг бир ярим бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-моддада:

биринчи банднинг "а" бандчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида солиқ солинадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан ошиб кетмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролар";

шу банднинг "б" ва "в" бандчаларидаги "4200 сўмдан ошмайдиган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган солиқ солинмайдиган минимумдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

шу банднинг "е" бандчасидан сўнг модда қуйидаги мазмундаги 2-банд билан тўлдирилсин:

"2. Қуйидагилар солиқ солинмайдиган минимумнинг саккиз баравари миқдорида оладиган барча даромадлари бўйича солиқ тўлашдан озод қилинадилар".

биринчи банднинг "ж"-"т" бандчалари кейинги банднинг "а"-"м" бандчалари деб ҳисоблансин;

2, 3, 4, 5, 6-бандлар тегишинча 3, 4, 5, 6, 7-бандлар деб ҳисоблансин.


3. 8-моддада:

биринчи банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Фуқаролар иш ҳақи, мукофотлари ва бошқа даромадлари суммасидан (муаллифларнинг меросхўрларига такрор бериладиган мукофотлар бундан мустаснодир) қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади:

Солиқ солинадиган йиллик даромад

миқдори (солиқ солинмайдиган

минимум чегириб ташланган)


Солиқ суммаси


36000 сўмгача


12 фоиз


36001 сўмдан 48000 сўмгача


4320 сўм+36000 сўмдан ортиқ пулнинг 15 фоизи


48001 сўмдан 60000 сўмгача


6120 сўм+48000 сўмдан ортиқ пулнинг 20 фоизи


60001 сўмдан 72000 сўмгача


8520 сўм+60000 сўмдан ортиқ пулнинг 30 фоизи


72001 сўмдан 96000 сўмгача


12120 сўм+72000 сўмдан ортиқ пулнинг 40 фоизи


96001 сўмдан 192000 сўмгача


21720 сўм+96000 сўмдан ортиқ пулнинг 50 фоизи


192001 сўм ва ундан ҳам ортиқ пулдан


69720 сўм+192000 сўмдан ортиқ пулнинг 60 фоизи


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ўта зарарли ишлаб чиқаришда ишлайдиган алоҳида тоифадаги фуқаролари учун фавқулодда ҳолларда солиқ солишнинг имтиёзли ставкаларини белгилаш ҳуқуқи берилсин".


4. 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Фуқароларнинг асосий иш жойидаги иш ҳақи

ва бошқа даромадлари суммасидан солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби


Солиқ календарь йил бошидан эътиборан ҳар ой тугаганидан кейин илгари ушлаб қолинган солиқ суммасини ҳам ҳисобга олган ҳолда солиқ солинадиган даромадлар йиғиндиси суммаларидан ҳисоблаб чиқилади.

Йил тугаганидан кейин фуқароларнинг календарь йилдаги бутун даромадини (тўлиқ сўмларда) ташкил қиладиган суммаларга асосланган ҳолда солиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Йил давомида иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда солиқ янги иш (хизмат, ўқиш) жойида аввалги ва янги иш жойида олинган йиллик даромад йиғиндисига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Аввалги иш жойида олинган даромадлар маълумотнома билан тасдиқланади".


II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонунига ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 86-модда) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январдаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 191-модда) ва 1992 йил 14 январдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1-моддада учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хўжалик ҳисобида турмайдиган, лекин хўжалик (тижорат) фаолиятидан даромад оладиган (бюджетдаги илмий-текшириш ташкилотларидан ташқари) ташкилоглар;"


2. 4-моддада:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қўшимча қиймат солиғи, акцизлар, республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган хом ашё ресурслари ва маҳсулотларга солинадиган солиқ суммалари".

Ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклардан вақтинча фойдаланишга олинган кредит ресурслари учун тўловлар, операция сарф-харажатлари, пул маблағлари ва қимматбаҳо ашёларни ташиш ва сақлаш сарф-харажатлари;

ҳисоб-китоб ва жорий счётлар бўйича, депозит счётлар, аҳоли жамғармалари, Давлат суғуртаси счётлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган фоизлар;"

3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат суғуртаси депозитлар бўйича фоизлардан олган пул суммаси".

Шу модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ажнабий юридик шахсларнинг, Ўзбекистон ва ажнабий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокидаги қўшма корхоналарнинг даромадлари бўйича солиқ солинадиган базаси шундай корхоналарнинг резерв фонди ёки шунга ўхшаш мақсадга мўлжалланган фондларга ажратмалари суммаси бу фондларнинг миқдори устав фондининг 25 фоизига етгунга қадар корхоналар даромадларининг 20 фоизи миқдорида камайтирилади".


3. 9-моддада:

"а" бандидан "асосий" деган сўз чиқариб ташлансин;

"е" банди "Орол" сўзидан кейин "Наврўз", "Тадбиркорларга ёрдам" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Модда қуйидаги мазмундаги "н" ва "о" бандлари билан тўлдирилсин:

"н) ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг корхоналари;

о) Қизил Ярим Ой жамияти таъсис этган корхона ва ташкилотлар, бу маблағлардан жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда тўлиқ фойдаланиш шарти билан".


4. 10-моддада:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Янги ташкил этилган корхоналар (биржалар, тайёрлов, улгуржи, таъминловчи-сотувчи, воситачи ва савдо-тижорат корхоналаридан ташқари) ташкил топган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан эътиборан биринчи йили белгиланган ставканинг 25 фоизи миқдорида ва иккинчи йили 50 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар".


5. 11-моддада:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1) корхона икки йил давомида:

а) патент эгаси ўз ишлаб чиқаришида ихтиролардан фойдаланишдан ва унга лицензия сотишдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига ихтиродан фойдалана бошлаган ёки лицензия сотилган санадан бошлаб патент амал қиладиган муддат атрофида;

б) лицензия сотиб олиш натижасида ихтиродан фойдаланишдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига ихтиродан фойдалана бошланган санадан бошлаб;

в) ёки патентланган ихтирони қўллаб янги техника тайёрлаш учун махсус барпо этиладиган ишлаб чиқаришдан оладиган даромадларига ва валюта тушумларига корхона ёки янги ишлаб чиқариш ишга туширилган санадан бошлаб";

2-бандни иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агар қўшма корхона икки йил давомида ўз устав фондини таркиб топтирмаса ёки солиқ тўлашдан озод этилган қўшма корхона уч йиллик муддат ўтмай туриб тугатилган тақдирда солиқ суммаси умумий белгиланган тартибда унинг бутун фаолият даври учун тўла миқдорда ундирилади".


6. 12-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"умумий фойдаланишдаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш ва қуриш учун ажратмалар;

Қизил Ярим Ой жамиятига бадаллар ва бошқа ҳайр-эҳсонлар";


7. 19-моддада:

26-банд "пойабзал тикиш, таъмирлаш" деган сўзлардан кейин "трикотаж буюмлари, мураккаб рўзғор техникаси, соат, мебель тузатиш ёки таъмирлаш, ижарага бериш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

28-банд "протез-ортопедия буюмлари" сўзларидан сўнг "ва ногиронлар учун ашёлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Модда қуйидаги мазмундаги янги бандлар билан тўлдирилсин:

"29) нашриётлар, рўзномалар ва ойномаларнинг муҳарририятлари, матбаа ва китоб савдоси корхоналари, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар;

30) Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамиятининг корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ва кўрсатадиган хизматлар, башарти бўшатиб олинадиган маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда".


8. 23-модда "ўзи ишлаб чиқарган моллар" деган сўзлардан кейин "ва Қизил Ярим Ой жамиятининг корхоналари билан ташкилотлари ишлаб чиқараётган моллар, башарти бу маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 25-модда "тўлайдилар" деган сўздан сўнг "Қизил Ярим Ой жамияти ва у таъсис этган корхоналар ва ташкилотлар бундан мустасно, башарти бўшатиб олинадиган маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 35-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"Мулкчиликнинг барча шаклидаги юридик шахслар, шунингдек корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг юридик шахс бўлмаса-да, ўз мустақил балансига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари корхона мол-мулк учун солиқ тўловчилар ҳисобланади".


11. 36-моддада:

биринчи қисм қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойдаланилган даромад (фойда)";

Модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Банклар, суғурта ташкилотлари, биржалар, шунингдек халқ хўжалиги"нинг баъзи тармоқларига солиқ солиш хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайди".


12. 38-модданинг "г" банди "бирлашма ва ташкилотлар" деган сўзлардан сўнг "Қизил Ярим Ой жамияти ва у таъсис этган ташкилот ва корхоналар, башарти бўшатиб олинадиган маблағлар жамиятнинг уставда белгилаб қўйилган вазифаларини бажаришда ишлатилган тақдирда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов

















































Время: 0.2292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск