Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.07.1992 й. 648-XII-сон "Ҳарбий қасамёд тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1992 й.

N 648-XII



ҲАРБИЙ ҚАСАМЁД ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳарбий қасамёднинг қуйидаги матни тасдиқлансин:

"Мен (фамилияси, исми, отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.

Мен Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, қўмондонлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.

Сўнгги нафасим қолгунча она-Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.

Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллиги ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.

Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам, қонунларда белгиланган жазога ва халқнинг нафратига мубтало бўлай".


2. Белгилаб қўйилсинки, Ҳарбий қасамёдни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларга, муассасаларга, бошқа ҳарбий қўшилмаларга ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар, ҳарбий-ўқув юртларининг илгари Ҳарбий қасамёд қабул қилмаган курсантлари қабул қиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат ўтаётган ва илгари Ҳарбий қасамёдни қабул қилган ҳарбий хизматчилар қасамёд қилмайдилар.


4. Ҳарбий қасамёд қилдириш тартиби тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                     Ш. Йўлдошев













Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск