Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 660-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 660-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1959 йил 21 майдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, N 6, 3-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 47-2-модда ва ўн учинчи боб билан тўлдирилсин:


"47-2-модда. Суриштирув идоралари, терговчи, прокурор

ва суднинг жараён қатнашчилари ҳамда ўзга шахсларнинг

хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини

кўриш борасидаги вазифалари


Жабрланувчига, гувоҳ ёки ишда қатнашаётган бошқа шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндош-уруғларига, ўлдириш, зўрлик қилиш, шахсий мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёинки ўзга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётир, дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суриштирув идораси, терговчи, прокурор, суд, бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш юзасидан чора-тадбирлар кўришлари шарт.

Суд, прокурор, шунингдек терговчи ва суриштирув идораси прокурорнинг розилиги билан милиция идораларига ишда қатнашаётган шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминловчи барча чора-тадбирларни кўриш хусусида ёзма равишда топшириқ беришга ҳақлидирлар.

Милиция идораси жиноий ишда хавф остида қолган шахсларга доир мавжуд маълумотлардан, бу хавфнинг эҳтимол тутилган характери манбалари, жойи, вақти ва бошқа ҳолатлар ҳақида хабардор этилиши лозим".


"ЎН УЧИНЧИ-1 БОБ


ТЕЛЕФОНЛАР ВА БОШҚА СЎЗЛАШУВ ҚУРИЛМАЛАРИ

ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН СЎЗЛАШУВЛАРНИ ЭШИТИШ



160-1-модда. Сўзлашувни эшитиш учун асослар


Қўзғатилган жиноий иш юзасидан гумон қилинаётган шахснинг, айбланувчининг телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали сўзлашувларини эшитиш оқибат-натижада ишга доир муҳим аҳамиятга эга маълумотлар олинади деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурорнинг рухсати билан суриштирув идораси ёки терговчининг қарорига биноан ёхуд суднинг ажримига кўра амалга оширилиши мумкин.

Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндош-уруғлари ва яқин кишиларига нисбатан зўрлик қилиш, таъмагирлик қилиш ёки ўзга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этиш таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда ана шу шахсларнинг аризалари ёки ёзма равишда берган розилигига кўра прокурорнинг рухсати билан ёинки суднинг ажримига биноан уларнинг телефонлари ё ўзга сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувни эшитиш мумкин.



160-2-модда. Телефон орқали сўзлашувлар ва

бошқа хил сўзлашувларни эшитиш тартиби


Терговчи ёки суриштирув идораси сўзлашувларни эшитиши, зарур ҳолларда бу ишга мутахассисни жалб этиши мумкин. Терговчи, суриштирув ўтказаётган шахс, прокурор ва судья топшириқ ёзади. Бу топшириқнома ижро этиш учун ички ишлар идораси ёки миллий хавфсизлик хизматининг сўзлашувларни эшитиш махсус бўлинмаси (хизмати) раҳбарига юборилади.

Эшитилаётган маълумотларнинг характери ва ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитишнинг бориши ва натижаларини қайд қилиш шакли суриштирув идорасининг, терговчининг, прокурорнинг қарорида ёки суднинг ажримида белгилаб берилади.

Телефон сўзлашувлари ва бошқа сўзлашувлар олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

Телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиш ҳамда магнит лентасига овоз ёзиб олишда иштирок этаётганлар ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни овоза қилганлик учун жавобгар бўлишлари хусусида огоҳлантириладилар.



160-3-модда. Телефон орқали сўзлашув ва бошқа хил

сўзлашувларни эшитишнинг фонограммаси ҳамда баёни


Телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилаётган сўзлашувларни эшитиш чоғида овоз магнит лентасига ёзиб олиниши мумкин. Эшитиш ўтказилганлиги ва магнит лентасига овоз ёзиб олинганлиги тўғрисида баён тузилиб, унда ишга тааллуқли сўзлашувлар фонограмманинг қисқача мазмуни ифода этилади. Фонограмма муҳрланиб, баёнга тикиб қўйилади, унинг ишга тааллуқли бўлмаган қисми эса ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин йўқ қилиб юборилади.

Сўзлашув эшитилганлиги ва овоз магнит лентасига ёзиб олинганлигига доир баёнда абонент рақами, сўзлашув эшитилган ва овоз магнит лентасига ёзиб олинган вақт, жой, бу ишларни бажарган шахсларга доир маълумотлар, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар акс эттирилади.

Сўзлашув эшитилганлиги ва овоз магнит лентасига ёзиб олинганлигига доир баён ушбу Кодекс 117-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда тузиладн ва бу ишларни амалга оширган шахслар томонидан имзоланади".


2. 12-модданинг иккинчи қисми қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"Бундан ташқари ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича, ишда қатнашаётган шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонлари тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишининг олдини олиш мақсадида жиноий алоқаларга доир ва бошқа ишлар бўйича, шунингдек жабрланувчи, гувоҳ ҳамда ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндош-уруғларнинг хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари талаб қилган ҳолларда суднинг асослантирилган ажримига биноан иш ёпиқ судда кўрилишига йўл қўйилади".


3. 13 ва 14-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"13-модда. Гумон этилаётган шахснинг, айбланувчи

ва судланувчининг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиши


Гумон этилаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи ҳимоя ҳуқуқига эгадир.

Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс гумон этилаётган шахс, айбланувчи ҳамда судланувчига қонунда белгиланган воситалар ва усуллар билан ҳимояланиш имкониятини, шунингдек уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаб беришлари шарт.



14-модда. Ишнинг ҳолатларини ҳар тарафлама,

тўла ва холис текшириш


Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс ишнинг ҳолатлари ҳар тарафлама, тўла ва холис текширилиши учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари, гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчининг ҳам айбини очадиган, ҳам уларни оқлайдиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигини оғирлаштирадиган ва енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлашлари шарт.

Суд, прокурор, терговчи ва суриштирув ўтказаётган шахс исботлаш вазифасини гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи зиммасига юклаб қўйишга ҳақли эмас.

Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи, судланувчи ва ишда қатнашаётган бошқа шахслардан мажбурлаб кўрсатувлар олиш, худди шунингдек зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш ва бошқа ғайриқонуний йўллар билан далил-исбот тўплаш ман этилади".


4. 35-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари чиқариб ташлансин.


5. 36-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жабрланувчи шахсан ўзи ёки ўз вакили орқали суд муҳокамасида айбловни қўллаши мумкин".


6. 40-1-модданинг иккинчи қисми "гумондор" сўзидан кейин "ҳимоячига эга бўлишга" сўзлари бйлан тўлдирилсин.


7. 42-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"42-модда. Жиноят судлов ишларини

юргизишда ҳимоячининг иштироки


Ҳимоячининг ишда қатнашишига айбнома эълон қилинган пайтдан бошлаб, жиноят содир қилинганликда гумон этилаётган шахс ушлаган ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси айбнома эълон қилингунга қадар қўлланилган тақдирда эса унга ушлаб туриш баёни ёхуд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги қарор эълон қилинган пайтдан бошлаб, аммо ушланган вақтдан сўнг йигирма тўрт соатдан кечиктирмай йўл қўйилади. Башарти, ушбу муддат ичида гумон этилаётган шахс ёки айбланувчи танлаган ҳимоячи ҳозир бўлишининг имкони топилмаса, суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ва прокурор гумон этилаётган шахсга ёки айбланувчига бошқа ҳимоячи чақиришни таклиф қилишга ҳақлидирлар, ёинки ҳуқуқий маслаҳат идораси орқали уларни ҳимоячи билан таъминлайдилар.

Адвокатларнинг, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларининг муайян ташкилотлар аъзоларига тааллуқли ишлар юзасидан ҳимоячи сифатида қатнашишларига йўл қўйилади. Суриштирув идораси, терговчи ва судьянинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра бошқа шахсларнинг ҳам ҳимоячи сифатида қатнашишларига йўл қўйилади.

Ҳуқуқий маслаҳат идорасининг мудири ёки адвокатлар ҳайъатининг раёсати гумон этилаётган шахсни, айбланувчи ёхуд судланувчини ҳимоя қилиш учун адвокат тайинлашлари шарт. Ҳуқуқий маслаҳат идорасининг мудири ёки адвокатлар ҳайъатининг раёсати, шунингдек ишни юргизаётган суриштирув идораси дастлабки тергов идораси, прокурор, суд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда гумон этилаётган шахсни, айбланувчини, судланувчини ҳуқуқий ёрдам ҳақини тўлашдан бутунлай ёки қисман озод қилишга ҳақлидир. Ҳуқуқий маслаҳат идораси мудири ёки адвокатлар ҳайъатининг раёсати ҳақ тўлашдан бундай озод қилишга йўл қўйгани тақдирда ҳимоячининг меҳнатига адвокатлар ҳайъати маблағлари ҳисобидан, бошқа ҳолларда давлат ҳисобидан ҳақ тўланади.

Адвокатлар меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда ҳақ тўлаш ёки адвокат суриштирувида, дастлабки терговда ва судда тайинлаш асосида қатнашган ҳолларда унинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун кетган харажатлар бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Бундай ҳолда давлатдан кетган харажатларни қоплаш маҳкумнинг зиммасига юклатилиши мумкин".


8. 43-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмаганларнинг, соқовлар, карлар, кўрлар ва жисмоний ёки руқий нуқсони туфайли ўзининг ҳимоя ҳуқуқини ўзи амалга ошира олмайдиган бошқа шахсларнинг, шунингдек судлов иши юритилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш, бундай ишларни судда кўриб чиқиш чоғида ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 42-моддаси биринчи бандида уқтирилган пайтдли бошлаб ҳимоячининг ишда иштирок этишига йўл қўйилади.

Ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир қилишда айбланаётган шахсларнинг ишлари бўйича айбнома эълон қилинган пайтидан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шартдир. Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам ҳимоячининг ишда иштирок этиши шарт бўлиши мумкин";

учинчи қисмдан "Айбланувчи ҳимоячининг иштирок этиши тўғрисида илтимос қилган ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9. 44, 45 ва 46-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"44-модда. Ҳимоячини таклиф қилиш, тайинлаш ва ўзгартириш


Ҳимоячини гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчи томонидан гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг топшириғи ёки розилиги билан уларнинг қонуний вакиллари, қариндош-уруғлари ёки бошқа шахслар томонидан таклиф қилинади.

Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига биноан ҳимоячининг қатнашуви суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ёки суд томонидан таъминланади.

Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи танлаган ҳимоячининг узоқ вақт ишда иштирок этиш имкони бўлмаса, суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ва суд гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчига бошқа ҳимоячи чақиришни таклиф қилишга ёхуд гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчига ҳуқуқий маслаҳат идораси орқали ҳимоячи тайинлашга ҳақлидирлар.

Башарти, гумон қилинаётган шахслар, айбланувчи ёки судланувчилар икки нафар ва ундан ортиқ бўлиб, улардан бирини ҳимоя қилиш манфаатлари иккинчисини ҳимоя қилиш манфаатларига зид келса, айни бир шахс юқорида уқтирилган шахслардан икки нафари ёки ундан ортиғининг ҳимоячиси бўла олмайди.



45-модда. Ҳимоячидан воз кечиш


Гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи иш юритилаётган исталган вақтда ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчининг ташаббуси билангина йўл қўйилади ва у давлат ёки жамоат қораловчисининг, шунингдек бошқа гумон қилинаётган шахслар, айбланувчилар ва судланувчилар ҳимоячиларининг ишда қатнашишга тўсқинлик қилмайди.

Ушбу Кодекснинг 43-моддасига мувофиқ ҳимоячининг қатнашиши шарт бўлган ҳолларда ҳимоячидан воз кечиш истаги қондирилмайди.



46-модда. Ҳимоячининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари


Ҳимоячи гумон этилаётган шахсни, айбланувчи ёки судловчини оқлайдиган, уларнинг жавобгарлигини камайтирадиган ҳолатларни аниқлаш мақсадида ҳимоя қилишнинг қонунда кўрсатилган барча воситалари ва усулларидан фойдаланиши ҳамда уларга зарур юридик ёрдам кўрсатиши шарт.

Ҳимоячи ишда қатнашишга рухсат этилган вақтдан бошлаб: айбнома эълон қилинаётган чоғда иштирок этишга, гумон этилаётган шахс ёки айбланувчини сўроқ қилишга, шунингдек улар иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатлари вақтида қатнашишга; ишга доир барча материаллар билан танишиш ҳамда улардан зарур маълумотларни кўчириб олишга; суд терговида қатнашишга; далил-исботларни тақдим этишга; илтимосларни баён этишга; раддиялар беришга; суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари юзасидан шикоят қилишга ҳақлидир. Ҳимоячи ишда қатнашишга рухсат этилган вақтдан бошлаб ушланган шахс ёки қамоқда сақланаётган, гумон этилаётган шахс ёхуд айбланувчи билан истаганча ва давомийлиги чекланмаган ҳолда танҳоликда учрашишга ҳақлидир.

Тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда иштирок этаётган ҳимоячи сўроқ қилинаётган шахсга саволлар беришга, тергов баёнидаги ёзувларнинг нотўғрилиги ёки тўлиқ эмаслиги юзасидан ёзма фикр-мулоҳазалар билдиришга ҳақлидир.

Ҳимоячи ҳимояни амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум қилинган маълумотларни ошкор этишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ҳимоячининг бошқа ҳукуқлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

Адвокат гумон этилаётган шахсни, айбланувчини ёки судланувчини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммасига олган вазифадан воз кечишга ҳақли эмас".


10. 50-модданинг иккинчи қисми "тергов ва суд ҳаракатларининг протоколлари" сўзларидан сўнг "видеоёзувлар, кинофото, суратлар ва магнит лентаси ёзувларидан иборат материаллар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 54-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гувоҳ узрли сабабларсиз келмаса, суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурор ва суд уни мажбурий равишда олиб келтиришга ҳақлидир. Гувоҳ қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани тақдирда, суд бундай шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда маъмурий жазо белгилаши ҳам мумкин".


12. 78-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурор, суд эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олиш танланганлиги тўғрисида гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ва судланувчининг иш жойига, ўқиш жойига, оиласига ёки яқин қариндош-уруғларидан бирига зудлик билан маълум қилади. Ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим қамоқ жойига жўнатилади. Башарти, гумон қилинаётган шахс, айбланувчи ёки судланувчи хорижий давлат фуқароси бўлса, қарор ёки ажрим Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилади".


13. 98-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув идоралари зиммасига жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноий иш юзасидан исбот сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ҳақиқий маълумотларни аниқлаш мақсадида зарур оператив-қидирув чораларини кўриш, шу жумладан, видеоёзувлар, кинофото, суратлар ва овоз ёзиш воситаларидан фойдаланган ҳолда оператив-қидирув чораларини кўриш вазифаси юклатилади".


14. 99-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноятнинг мавжуд аломатларига кўра дастлабки тергов ўтказилиши шарт бўлса, суриштирув идораси жиноий иш қўзғайди ва ушбу Кодексга амал қилган ҳолда жиноят аломатларини аниқлаш ҳамда мустаҳкамлаш юзасидан кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, ишга дахлдор нарсаларни олиб қўйиш, телефон орқали ва бошқа хил сўзлашувларни эшитиш, мол-мулкини хатлаш, гумон қилинаётган шахсларни гувоҳлантириш, ушлаш, сўроқ қилиш, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишдан иборат кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга оширади, зарур ҳолларда эса экспертиза тайинлайди".


15. 100-моддада:

учинчи қисмдан "ишдаги материаллар билан уларни таништирмайди" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисм чиқариб ташлансин.


16. 113-модданинг бешинчи қисмидаги "жабрланувчига, гражданлик даъвогари ва гражданлик жавобгарига" деган сўзлар "шунингдек жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 115-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги "терговчи" сўзи "суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 117-модданинг олтинчи қисми "фонограммалар" деган сўздан кейин "видеоёзувлар" деган сўз билан тўлдирилсин.


19. 176-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш тўхтатилганлиги тўғрисида айбланувчига, жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгарига ва уларнинг вакилларига тўхтатиш важлари кўрсатилган ҳамда уларга иш материаллари билан танишиш ҳуқуқи тушунтирилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади".


20. 178-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"178-модда. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик

жавобгари ва уларнинг вакилларини ишга тааллуқли барча

материаллар билан таништириш


Тергов ниҳоясига етказилиб, тўплаган далиллар айблов хулосаси тузиш учун етарли деб топгач, терговчи бу ҳақда жабрланувчига, гражданлик даъвогарига, гражданлик жавобгарига ва уларнинг вакилларига маълум қилиши, айни вақтда уларга ишга доир барча материаллар билан танишиш, худди шунингдек дастлабки терговни тўлдириш тўғрисида илтимоснома билан ариза бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши шарт. Шундан сўнг уларнинг ҳар бирига ишга доир барча материаллар тикилган ва рақамланган ҳолда танишиб чиқиш учун тақдим этилиб, бу хусусда баён тузилади. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавабгари ва уларнинг вакиллари ишга доир материаллар билан танишиш чоғида ундан зарур маълумотларни кўчириб олишга ҳақлидирлар. Башарти, дастлабки тергов ўтказиш чоғида видеоёзув олиб борилиши кинога олинган ёки овоз магнит лентасига ёзиб олинган бўлса, бу воситалар юқорида уқтириб ўтилган шахсларнинг илтимосига кўра намойиш этилиши ёки эшиттирилиши мумкин";

иккинчи қисм чиқариб ташлансин. Шу муносабат билан учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


21. 179-моддада:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг қоидалари бўйича ҳимоячининг иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекснинг 42-моддасида назарда тутилган мисолларда терговчи ишга доир барча материалларни айбланувчига ва айни бир вақтда ҳимоячига кўрсатади. Ҳимоячи ҳозир бўлмаган тақдирда тергов иши юргизишга доир материалларни кўрсатиш кечиктирилиши лозим, бироқ кечиктириш муддати беш суткадан ошмаслиги керак. Бу муддат ичида айбланувчи танлаган ҳимоячининг ҳозир бўлиш имкони топилмаса, терговчи бошқа ҳимоячини чақириш чорасини кўради";

учинчи қисмидаги "киносъёмка ёки овоз ёзиш" деган сўзлар "видеоёзувлар, киносъёмка ёки овоз ёзиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 180-модданинг 7-бандидан "терговчининг рухсати билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


23. 182-модда:

учинчи қисмидаги "қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида ҳимоячи иштирок қилаётган бўлса, у гувоҳга, жабрланувчига, экспертга ва айбланувчига терговчи орқали саволлар беришга" деган сўзлар "қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида иштирок қилаётган ҳимоячи гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ва айбланувчига саволлар беришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "гражданлик даъвогарини ва гражданлик жавобгарини" деган сўзлар "гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 221-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айблов хулосасининг кўчирма нусхаси ва судга чақирув қоғози судланувчига, шунингдек жабрланувчига ёки унинг вакилига топширилади. Агар ишни судга ошириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида айблов ёки эҳтиёт чораси ёхуд судга чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг рўйхати ўзгартирилган бўлса, судланувчига, шунингдек жабрланувчи ёки унинг вакилига суд чиқарган тегишли ажримнинг ёки судья қарорининг кўчирма нусхалари ҳам топширилади".


25. 249-модда қуйидаги мазмунли бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Гражданлик даъвогари ёки гражданлик жавобгари қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани тақдирда суд бундай шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда маъмурий жазо белгилаши мумкин".


26. 250-модда қуйидаги мазмунли учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жабрланувчи қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортгани тақдирда, у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда жавобгар бўлади".


27. 254-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гувоҳ, эксперт ёки мутахассис узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаса, суд уларни мажбурий равишда олиб келиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Гувоҳ, эксперт ёки мутахассис қасддан судда ҳозир бўлишдан бош тортган тақдирда уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва миқдорларда маъмурий жазо белгилаши ҳам мумкин".


28. 256-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"256-модда. Жабрланувчи, гражданлик даъвогари,

гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларига

ўз ҳуқуқларини тушунтириш


Раислик қилувчи жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ва уларнинг вакилларига ушбу Кодекснинг 36-38-моддаларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини тушунтириб беради".


29. 276-модда:

биринчи қисм қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

"Судлов тергови тугаганидан сўнг суд судлов музокараларига ўтади. Судлов музокаралари ишда қатнашаётган давлат ва жамоат қораловчиларининг, шунингдек жабрланувчи, гражданлик даъвогари, гражданлик жавобгари ёки улар вакилларининг, жамоат ҳимоячисининг, ҳимоячи ёки агар ҳимоячи суд мажлисида қатнашмаётган бўлса, судланувчининг нутқларидан иборат бўлади. Давлат ва жамоат қораловчиларининг сўзга чиқиш навбатини уларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда суд белгилайди. Жамоат ҳимоячининг сўзга чиқиш навбати ҳам худди шу тарзда белгиланади";

иккинчи ва учинчи қисмлар чиқариб ташлансин. Шу муносабат билан тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар тегишинча иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


30. 332-модда биринчи қисмининг биринчи банди "жабрланувчи" деган сўздан кейин "ва унинг вакили" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


31. 413-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушланган шахслар, қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:

ўзларининг нимада гумон қилинаётганликларини билиш;

ушбу Кодекс 43-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячи таклиф этилишини талаб қилиш;

исботлар тақдим этиш;

ушлашнинг қай даражада тўғри эканлигини текширишни прокурордан талаб қилиш. Ушланганларни сақлаш жойи маъмурияти баён қилинган талаб ҳақида прокурорга дарҳол маълум қилади;

суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи ёки прокурорнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш, тушунтиришлар бериш, илтимос қилиш ва рад этиш;

ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларга шикоят ҳамда аризалар билан мурожаат қилиш;

ўз кийим-кечаги ва пойабзалидан, шунингдек бошқа зарур ашё ва буюмлардан фойдаланиш, бундай ашё ва буюмлар рўйхати ушланганларни сақлаш жойларининг ички тартиб қоидаларида белгилаб қўйилади".



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов

























Время: 0.1617
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск