ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисида Низом (ЎзР ОМ 24.02.1995 й. 23-I-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

1995 йил 24 февралдаги

23-I-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

депутатлари фаолиятининг таъминоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунга мувофиқ Олий Мажлис депутатларига ўз ҳуқуқ ва бурчларини монеликсиз ва самарали амалга ошириш учун шароит яратиб берилади.


2. Олий Мажлиснинг депутатлари депутатлик фаолиятини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.


3. Олий Мажлис Раиси, унинг ўринбосарлари, қўмиталарнинг раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари, Олий Мажлисда, қоида тариқасида, доимий асосда ишлайдилар.

Бошқа депутатларни Олий Мажлисда доимий асосда ишлашга ўтказиш масаласи тегишли қўмита раисининг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Раиси томонидан ҳал этилади.

Олий Мажлисда доимий асосда ишлайдиган депутатлар ўз ваколатлари даврида ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир лавозимни эгаллашлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.


4. Олий Мажлис депутатларига депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар учун ой сайин энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида даромад солиғи олинмайдиган маблағ тўланади.


5. Олий Мажлисда доимий асосда ишлайдиган депутатларга Олий Мажлис Раиси Олий Мажлис Кенгаши билан келишилган ҳолда белгилайдиган иш ҳақи тўланади.


6. Депутатнинг Олий Мажлисда ишлаган вақти умумий ва узлуксиз иш стажига, ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Депутатнинг ҳар йилги пул тўланадиган меҳнат таътили 36 иш кунидан иборат бўлади.


7. Олий Мажлисга доимий ишга ўтказилган депутатларнинг ваколатлари муддати тугагач, уларга аввалги ишлари (лавозимлари) берилади ёки бундай иш (лавозим) бўлмаса, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.


8. Депутатларпинг Олий Мажлис сессияларида, унинг Кенгаши, қўмиталари ва комиссияларининг мажлисларида қатнашган вақтларида, шунингдек Олий Мажлис раҳбариятининг топшириқларини бажариш мақсадида сафарда бўлган вақтларида асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уларга хизмат сафари пули тўланади ҳамда меҳмонхонада туриш билан боғлиқ харажатлари қопланади.

Ушбу бандда қайд этилган ҳолларда хизмат сафари пули ҳамда меҳмонхонада туриш билан боғлиқ харажатлар пули Олий Мажлис Котибиятида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарига хизмат сафарига чиқувчи Олий Мажлис депутатларининг харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


9.

Олий Мажлис депутати ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаролик авиацияси агентлиги ёки аэропортлар Олий Мажлис депутатига поезднинг ётоқли ёки юмшоқ ўриндиқли вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой беришлари шарт. Депутат Олий Мажлис сессиясига бораётганида унга самолёт чипталари учишдан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади.

Чиптасида ўриндиқнинг тартиб рақами ҳам кўрсатиладиган шаҳарлараро, шунингдек шаҳар атрофига қатновчи автобусларда Олий Мажлис депутати автовокзаллар ва автостанцияларнинг кассаларидан навбатсиз олинадиган бепул чипта билан юради.

Бошқа барча ҳолларда Олий Мажлис депутати давлат пассажир транспортида (таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) Олий Мажлис депутатининг гувоҳномасини кўрсатиш орқали қатнайди.

Олий Мажлис депутати транспортнинг ҳар бир турида амалда бўлган нормаларга мос оғирликдаги қўл юкини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.


10. Олий Мажлисга доимий ишга ўтказилган бошқа шаҳарлик депутатларга оила аъзолари билан биргаликда яшашлари учун тегишли даврга хизмат турар жойи бериб қўйилади.

Депутат Олий Мажлисдаги доимий иши тугаган тақдирда ўзи эгаллаб турган хизмат турар жойини икки ойлик муддатда бўшатиб бериши шарт.







































Время: 0.1767
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск