ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2009 й. ПҚ-1052-сон "Андижон вилоятидаги "Гулбаҳор 1К" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2009 й.

N ПҚ-1052



"АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ "ГУЛБАҲОР 1К"

НАСОС СТАНЦИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастури тўғрисида" 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакалар учун Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан бериладиган кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳасини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан "China National Machinery Import & Export Corporation" корпорацияси ўртасида "Андижон вилоятидаги "Гулбаҳор 1К" насос станциясини реконструкция қилиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ускуналар, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шеф-монтажни амалга ошириш, созлаш ва ўқитиш бўйича қиймати 5,76 млн. АҚШ доллари миқдорига тенг шартнома тузилган;

мазкур шартномани молиялаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига, ХХР Эксимбанкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олган ҳолда, 20 йил муддатга берилган 5,76 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини қайта молиялаш йўли билан амалга оширилади.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

асосий қарзни узиш, кредитга хизмат кўрсатиш ва молиялашни ташкил этиш билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва харажатларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидигилар:

"Андижон вилоятидаги "Гулбаҳор 1К" насос станциясини реконструкция қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари унинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш учун инвестицияларни амалга ошириш жадвали 2-иловага* мувофиқ;

ХХР Эксимбанки қарз маблағларини узиш, лойиҳа бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур лойиҳани молиялаш учун ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини ҳамда ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан кредит шартномасини тузсин.

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги якка тартибдаги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикасининг кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ХХР Эксимбанки - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғи тўлашдан;

ХХР Ҳукуматининг кредит линияси маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар бўйича - божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғимлари ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин, улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил., 2-сон, 37-модда






















































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск