ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2009 й. 77-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "2005 - 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2009 й.

N 77


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"2005 - 2009 ЙИЛЛАРДА УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИ УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА

ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР НАШР

ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ

22 НОЯБРДАГИ 548-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган ўқув адабиётлари ва ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлаш, нашр этиш ва таълим муассасаларини улар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2005 - 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 107-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 19 мартдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2005 - 2009 йилларда

умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик

қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил

22 ноябрдаги 548-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик комплекслар яратиш, уларни нашр этишга ҳамда қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш тендер (танлов) асосида амалга оширилади;

умумий ўрта таълим таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасидан маблағлар ажратиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, академик лицейлар учун - Республика бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан, касб-ҳунар коллежлари учун эса - маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади".


2. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (5-илова):

а) 1-банддаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Мазкур Низомнинг амал қилиши умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни кейинги ўринларда ўқув адабиётлари деб аталади) нашр этишда ва қайта нашр этишда тендер савдолари ўтказишга татбиқ этилади.

Дарсликлар, қўшимча, ўқув, методик ва маълумотнома адабиётлар ва иш дафтарларига ўқув адабиётлари сифатида қаралади".

в) 3-банднинг биринчи хатбошидаги ва 4-банддаги "нашр этишда" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этишда" сўзлари қўшилсин;

г) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нашр этиш ва қайта нашр этиш учун тендер савдолари фақат улар бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарори ва ҳуқуқ эгаларининг (муаллифлар ва муаллифлар жамоаларининг, шунингдек ўқув адабиётларининг оригинал-макети учун ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг) розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тендер савдолари ғолиби бўлган муаллифга мукофот тўлаш ва ўқув адабиётининг оригинал-макетини тайёрлаш учун тасдиқланган харажатларни нашриётга тўлаш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда амалга оширилади";

д) 6-бандда:

учинчи хатбошидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошидаги "нашр этишга" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этишга" сўзлари қўшилсин;

е) 8-банддаги ва 11-банднинг биринчи хатбошидаги "нашр этишга" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этишга" сўзлари қўшилсин;

ж) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Тендер таклифларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолашни ташкил этиш учун тендер комиссияси томонидан техник ва тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳлари тайинланади.

Техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзоларидан ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, ўқув адабиётлари яратиш ва чиқариш ҳамда китоб нашр этиш технологияси соҳасида ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан иборат таркибда тузилади.

Тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳи тендер комиссияси аъзолари ёки мустақил маслаҳатчилар орасидан, банк-молия, юридик ва бошқа соҳаларда ваколатли бўлган камида беш нафар мутахассисдан, шунингдек буюртмачининг вакилларидан иборат таркибда тузилади";

з) 18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Илгари тузилган контрактлар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган оферентлар тўғрисидаги ахборот";

и) 23-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат буюртмасининг бутун ҳажмини бажариш учун зарур бўлган ўзининг ёхуд шартнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқариш базасининг, меҳнат ресурсларининг ва малакали мутахассисларнинг мавжудлиги";

бешинчи хатбошидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

еттинчи хатбошидаги "нашр этишнинг" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этишнинг" сўзлари қўшилсин;

к) 25-банднинг олтинчи хатбошидаги ва 27-банднинг биринчи хатбошидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

л) 33-банднинг тўртинчи хатбошидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

м) 35-банднинг учинчи хатбошидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

н) 36-банддаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

о) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"45. Техник таклифлар ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш учун техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳига берилади. Таклифларни баҳолашда қатнашчининг малакаси, ўқув адабиётлари намуналари параметрларининг белгиланган санитария қоида ва нормаларига, давлат стандартларига, шунингдек техник талабларга ва буюртмачи томонидан белгиланган спецификацияга мувофиқлиги мажбурий тартибда ҳисобга олинади";

п) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"52. Тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳи оферентларнинг тендер таклифини ўрганади ва ўқув адабиётларига таклиф этилаётган қийматни (нархни) ҳамда чегиришлар миқдорларини, оферентларнинг кафолатли мажбуриятлари шартларини ва молия-иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқади";

р) Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловада:

илова номидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;

биринчи босқичда:

"Тадбирлар" устунидаги 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаш";

"Бажариш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳукумат комиссияси томонидан қарор қабул қилингандан кейин бир ой муддатда";

бешинчи босқичнинг "Тадбирлар" устуни 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Техник ва тижорат баҳоси бўйича баҳолаш гуруҳларини ташкил этиш";

олтинчи босқичнинг "Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Техник баҳо бўйича баҳолаш гуруҳи";

саккизинчи босқичнинг "Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тижорат нархи бўйича баҳолаш гуруҳи";

ўн биринчи босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "нашр этиш" сўзларидан кейин "ва қайта нашр этиш" сўзлари қўшилсин;



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 142-модда.

















































Время: 0.1600
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск