Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2009 й. 80-сон "2009-2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2009 й.

N 80


2009-2013 ЙИЛЛАРДА ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

УЧУН ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИНИ

НАШР ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини белгиланган стандартларга ва замонавий талабларга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлоди билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарори талабларига мувофиқ 2001-2008 йиллар даврида:

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун тиражи 5,1 млн. нусхадан ортиқ 984 номдаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 1331 ахборот-ресурс марказларини нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

муаллифларни энг малакали олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар орасидан танлов асосида танлаб олиш тизимини жорий этиш, шунингдек дарсликлар ва ўқув қўлланмалари қўлёзмаларини мустақил экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 68 мутахассислиги учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва нашр этишга Германия тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Швейцария конфедерацияси Ҳукуматининг грантларини жалб қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқилган 2009 - 2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини 5 йилда бир марта, касб-ҳунар фанлари бўйича эса - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази таклифи бўйича янгилаш (нусхасини кўпайтириш) даврийлиги белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2009-2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этишнинг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳар йили 1 декабргача келгуси йилда нашр этиш мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг аниқ рўйхати ва тиражини аниқлашни ва тасдиқлашни, ўқитиш тиллари бўйича ўқувчилар сони ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг параметрларига тузатиш киритилишини (зарурият бўлганда);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари ҳамда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларига қўйиладиган талаблар асосида 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган муддатларда дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари қўлёзмаларининг дастлабки экспертизасига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, илмий ва жамоат ташкилотлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг энг тажрибали мутахассислари ва педагоглари кенг жалб қилинишини таъминласин;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитиш тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлигининг доимий асосда мониторингини олиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда зарур дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш учун грант ва кредит маблағлари, шу жумладан, халқаро молиявий институтлар ҳисобига грант ва кредит маблағлари жалб этиш ишларини ташкил этсин;

икки йил мобайнида республиканинг бир қанча академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ижара асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш тизимини жорий этиш бўйича эксперимент ўтказсин.


6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан шакллантириладиган прогноз квоталар асосида ҳар йил 1 августгача зарур номдаги ва ҳажмдаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини, уларни чакана савдо тармоғи орқали эркин сотишни ҳисобга олган ҳолда босиб чиқариш учун ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхона фондини ўқитиш тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан 15 фоизга тўлдириш учун маблағларни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ва қайта нашр этишга танлов (тендер) савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш устидан назорат қилишни кучайтирсин.

8.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини етказиб бериш хизматларига нархлар, шунингдек ўқув адабиётларига декларация тўлдиришда уни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида назарда тутилган ўқув адабиётларининг айрим турларига нархлар сунъий равишда ошириб юборилишига йўл қўймаслик устидан назорат ўрнатсин;

ўқув адабиётларини янгилашда уларнинг нархлари динамикаси мониторингини олиб борсин ҳамда улар бўйича маълумотларни Узлуксиз таълим тизими учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар яратиш ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 мартдаги

80-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун дарсликлар ва ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 341-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 28 августдаги 305-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 49-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 145-модда.














































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск