ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2009 й. 86-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.03.2009 й.
N 86
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВЛАТ
ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,
СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР
ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
1996 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ 147-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илованинг "Лавозимлар номи" устунидаги "Давлат нотариусининг ўринбосари" ва "Консультант" сўзлари тегишли равишда "Катта давлат нотариусининг ўринбосари" ва "Давлат нотариусининг ёрдамчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 147-модда.