Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.03.2009 й. 1927-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 24.02.2009 й. 27-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 27 мартда 1927-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2009 йил 24 февралдаги

27-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган

ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) 22-бандига мувофиқ болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар (бундан кейинги ўринларда нафақалар деб юритилади) тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Нафақалар тўлаш бўйича харажатлар 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Нафақалар тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир туман (шаҳар)лар бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини тузадилар.

3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига ғазначилик мемориал ордери асосида қуйидаги тартибда ўтказилиб берилади:

жорий тўлов ойининг 15-кунигача - ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, 50 фоиз миқдоридаги сумма;

жорий тўлов ойининг 27-кунигача - амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган сумма.

4. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдори "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ томонидан тақдим қилинган кўрсатилган хизматлар учун харажатлар калькуляциясини кўриб чиқиш асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.


5. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


II. НАФАҚАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда тўлов ойининг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага нафақаларни тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни ҳар бир ҳудуд (туман, шаҳар) бўйича ногиронларнинг миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим қилади.

11. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда нафақаларни тўлаш учун тўлов ведомостларини "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг бўлинмалари ва Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари (бундан кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) бўйича тайёрлайди ва ушбу тўлов ведомостлар асосида ғазначилик бўлинмаларига маблағларни ғазна ҳисобварағидан 22610 "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ таркибий бўлинмалари орқали тўланадиган пенсия ва ижтимоий нафақалар" махсус депозит ҳисобварағига ва Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказишга тўлов топшириқномаларини тайёрлайди.

12. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ ва Жамғарма ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўланади.

Бунда, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ бўлинмаларининг ҳисобварақларига тўғридан-тўғри маблағларни тўлаш туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидан Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

13. Агар йил мобайнида ногиронлар миқдорининг ўзгариши нафақа тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун нафақа олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларни асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади. Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш аввало, республика бюджетида нафақаларни тўлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Жамғарма харажатлар сметасига киритилаётган ўзгартиришлар, ўрнатилган тартибда ғазначилик бўлинмалари билан келишилиши шарт.

14. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси нафақа олувчиларнинг миқдори бўйича маълумотларни илова қилган ҳолда, Жамғарманинг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.

Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқларни молиялаштирувчи тегишли бошқармасига тақдим қилади.

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларининг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тақдим қилади.


III. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


15. Нафақаларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддаси бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.

Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.

16. Ведомостлар бўйича Халқ банки ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ҳисобот даврида ўтказиб берилган маблағлар нафақаларни тўлаш бўйича Жамғарманинг касса харажатлари ҳисобланади.

Агар Халқ банки ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган маблағлар нафақа олувчиларнинг бошқа яшаш жойига кўчиб кетиши, нотўғри ва ортиқча ўтказиб берилган нафақа суммалари ёки нафақа олувчининг вафоти туфайли олинмаган қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса, ушбу маблағлар қолдиғи тўлов ойининг охирига қадар ғазначиликнинг ҳисобварағига касса харажатларини тиклаш учун қайтарилади.


17. Жамғарма ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги билан келишилган нафақаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни туман (шаҳар) ва ойлар бўйича тузиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.


IV. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


19. Нафақаларни тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

_______________________________ да

_____ йилга рўйхатдан ўтказилган

"____" _____________ йилдаги

____________-сон рўйхатдан ўтказиш

карточкаси __________________________

_______________

         (имзо)

_______________

         (имзо)

________________________ минг сўм

_____________ миқдорида тасдиқланган

(суммаси ёзув билан ва сонларда)




Бюджет маблағлари

бош тақсимловчиси ___________

                                            (имзо)

_________ йилга ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Ташкилот ______________________________________________

Тўлиқ манзил __________________________________________

Индивидуал (умумий) ___________________________________

Бюджет _______________________________________________

Бўлим ________________________________________________

Боб __________________________________________________

Параграф _____________________________________________

Ўлчов бирлиги минг сўм.


Моддалар номи


Харажат тури


Объект


Кичик объект


______ йил


______ йил


киритилган ўзгартиришлар-

нинг ҳисоби билан тасдиқланган


____га бажарилган

(ҳақиқатда сарфланган)


ташкилот томонидан ҳисобланган


тасдиқланган


ҳаммаси


шу жумладан, ойлар бўйича













Жами:









Ташкилот раҳбари ____________________

                                               (имзо)

Ҳисобчи ____________________________

                                               (имзо)

"____" ____________ _____ й.








Харажатлар сметасига

ИЛОВА

Ёйилма

минг сўм

Ҳудудлар номи


____ йил


Йилга тасдиқланган


киритилган ўзгартиришларнинг ҳисоби билан тасдиқланган


___га бажарилган (ҳақиқатда сарфланган)


ҳаммаси

шу жумладан, ойлар бўйича

Ташкилот раҳбари ____________________

                                                (имзо)

Ҳисобчи ____________________________

                                        (имзо)

"____" ____________ _____ й.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 151-модда.



















































Время: 0.2098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск