Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2009 й. 87-сон "Турар жой ва кичик бизнес объектлари учун қурилиш материаллари сотиш бўйича фирма дўконлари тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2009 й.

N 87



ТУРАР ЖОЙ ВА КИЧИК БИЗНЕС ОБЪЕКТЛАРИ

УЧУН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ СОТИШ

БЎЙИЧА ФИРМА ДЎКОНЛАРИ ТАРМОҒИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорини бажариш юзасидан, аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига қулай шарт-шароитлар яратиш, бозорни янада кенгайтириш ҳисобига арзон нархлардаги қурилиш материалларига бўлган талабни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси маҳсулотларини сотадиган 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ихтисослаштирилган дўконлар тармоғи фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда 2009 йил 1 июлгача республика туманлари ва шаҳарларида аҳоли талабига ҳамда уй-жой фонди объектлари бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари ҳажмларига қараб қурилиш материаллари (металл прокати, цемент, пишиқ ғишт, шифер, қурилиш ойнаси ва бошқалар) сотиш бўйича, уларни 2-иловага* мувофиқ жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг фирма дўконлари (кейинги ўринларда фирма дўконлари деб аталади) ташкил этиш юзасидан ташкилий-техник тадбирлар комплексининг қўшимча равишда бажарилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

фирма дўконлари қурилиш материалларини аҳолига нақд пулга, мажбурий тартибда назорат-касса аппаратларини қўллаган ва пул тушумларини банкка топшириш учун ҳар куни инкассо қилган, шунингдек тўловни жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан қабул қилган ҳолда сотадилар;

фирма дўконлари орқали "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ва цемент ушбу материалларга жорий биржа котировкаларидан ортиқ бўлмаган нархлар бўйича сотилади;

фирма дўконлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиш материалларини қўшимча ҳақ ҳисобига энг сўнгги истеъмолчигача етказиб беришлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа хизмат турларини кўрсатишлари мумкин.


4. "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасига ва цемент корхоналарига, ҳар йили моддий балансларда назарда тутиладиган ҳажмлардан биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа савдоларига қўйилгандан кейин сотилмай қолган металл прокати ва цементни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига сотиш тавсия қилинсин.


5. 2009 йилда аҳолига ва фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ва цементни жорий биржа котировкаларидан ортиқ бўлмаган нархлар бўйича сотиш ҳажмлари 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


6. Қуйидагилар 2009 йилда аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига сотиш учун тасдиқланган балансларда назарда тутилган металл прокати ва цементни етказиб бериш манбалари этиб белгилансин:

3120 тонна металл прокати - "биржа савдоларида сотиш" моддаси бўйича;

450 минг тонна цемент, шу жумладан, "цемент корхоналари томонидан аҳолига сотиш" моддаси бўйича - 170 минг тонна ва "биржа савдоларида сотиш" моддаси бўйича - 280 минг тонна;

биржа савдоларига қўйилгандан кейин сотилмай қолган ҳажмлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда фирма дўконларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошлаш мақсадида икки ой муддатда истеъмолчилар учун қулай жойларда жойлашган фойдаланилмаётган турар жой бўлмаган биноларнинг, зарур инфратузилма ва омборхоналарнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналарга ижарага берилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йилги моддий балансларда аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига фирма дўконлари тармоғи орқали сотиш учун "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ҳамда цементни тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархи бўйича етказиб бериш ҳажмларини назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 157-модда.














































Время: 0.1876
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск