Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2009 й. 90-сон "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2009 й.

N 90



"ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК"

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА МОДДИЙ-

ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон қарорини бажариш юзасидан ва унинг самарали фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

банк хизмати кўрсатиш сифатини оширишга ҳамда уй-жой-коммунал ва ижтимоий соҳаларда, қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш борасидаги эҳтиёжларни амалга оширишда аҳоли ва юридик шахсларга кредит беришни кенгайтиришга, қишлоқда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуришга, шунингдек қишлоқ тадбиркорларига кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатишга йўналтирилган узоқ муддатли банк сиёсатини шакллантириш;

янги, замонавий қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқарадиган, йиғма, композицион ва майда блокли конструкциялардан фойдаланган ҳолда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал ва йиғма технологияларини жорий этадиган барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга, шу жумладан, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига кредит бериш ва комплекс тарзда банк хизматлари кўрсатиш;

қишлоқни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кредит бериш ва молиялаштиришнинг мақбул механизмини жорий этиш;

банкда замонавий корпоратив бошқарувни шакллантириш ва банк ижро этувчи органининг самарали фаолиятини таъминлаш;

банкнинг мақбул даражада капиталлашувини, ликвидлигини унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мажбуриятларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун етарли даражада сақлаб туриш;

универсал тижорат банки сифатида банк томонидан юридик ва жисмоний шахсларга комплекс хизматлар кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратиш;

қишлоқ жойларда фаолият кўрсатаётган банк-молия инфратузилмасини фаоллаштириш ва кенгайтириш.

5. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки кенгаши ва бошқаруви:

бир ой муддатда банк уставини ишлаб чиқсин ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқласин, шунингдек банкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг зарур пакетини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсин;

банкка юкланган вазифаларни самарали бажариш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда банк ҳамда унинг филиаллари тузилмасини ва штатлар жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

банкнинг марказий аппарати ва унинг филиалларини банкларнинг бўлинмаларида ҳамда қишлоқда ишлаб чиқариш ва инфратузилманинг намунавий лойиҳалари бўйича уй-жой қуриш билан боғлиқ лойиҳаларга кредит бериш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Қишлоққурилишлойиҳа" лойиҳа-қидирув институти масъулияти чекланган жамият билан биргаликда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга кредит бериш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Ғалла-банк" акциядорлик тижорат банки акциялари чиқарилишини "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкига қайта рўйхатдан ўтказишни ва янгидан чиқариладиган акцияларни рўйхатдан ўтказишни йиғимлар ундирмасдан амалга оширсин.


7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2009-2010 йиллар мобайнида "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки мутахассислари учун, ўқитиш ҳақини ундирмаган ҳолда, қишлоқда якка тартибдаги уй-жой қурилишига кредит бериш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон банклар уюшмаси, "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга имтиёзли кредитлар олиш тартиби, кредит олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш бўйича қишлоқ жойларда доимий асосда семинарлар ва ўқув курслари ўтказилишини таъминласинлар.


9. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкига Миллий телерадиокомпания, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Марказий банк ва Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда республика оммавий-ахборот воситалари томонидан тўлов ундирилмасдан реклама материаллари эълон қилинишини назарда тутадиган 2009/2010 йилларда банк фаолияти ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматлар оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.


10. Республика тижорат банкларининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки балансига бепул бериладиган 2-иловага мувофиқ филиаллар рўйхати тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 36-уйда жойлашган маъмурий биносининг бир қисми туташ ҳудуд билан биргаликда "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкига бепул берилишини таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 31 мартдаги

90-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик

тижорат банки кенгашининг

ТАРКИБИ

1. Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Кенгаш раиси

2. Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. Мирзаев М.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

4. Шарипов Н.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

5. Вафаев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори

6. Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

7. Лавозим бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи директори

8. Ахмедов И.С.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" бош лойиҳа-қидирув институти бош директори

9. Салиев Ш.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси

10. Хайдаров С.О.

-

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

11. Холхўжаев С.М.

-

"Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раиси

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар Банк кенгаши таркибига киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 31 мартдаги

90-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика тижорат банкларининг

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат

банки балансига бепул бериладиган филиаллари

РЎЙХАТИ

Т/р

Тижорат банклари

филиаллари номи


Манзил


Бухоро вилояти

1.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Когон филиали

200700, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Дўстлик кўчаси, 4-уй


Самарқанд вилояти

2.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Каттақўрғон филиали


140800, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 6-уй


Сурхондарё вилояти

3.

"Ўзмиллийбанк"нинг Сариосиё филиали

133606, Сурхондарё вилояти, Сариосиё шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 18-уй

4.

"Ўзмиллийбанк"нинг Жарқўрғон филиали

133300, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон шаҳри, А.Навоий кўчаси, 1-уй

Сирдарё вилояти

5.

"Ўзмиллийбанк"нинг Янгиер филиали


108706, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 17-уй


Тошкент вилояти

6.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Янгийўл филиали


112000, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Охунбобоев кўчаси, 28-уй


7.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Ғазалкент филиали


110700, Тошкент вилояти, Ғазалкент шаҳри, Беруний кўчаси, 24-уй


Фарғона вилояти

8.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Марғилон филиали


151100, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Марғилоний кўчаси, 173-уй


Хоразм вилояти

9.

"Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Хива филиали


220900, Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Феруз кўчаси, 87-уй


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 159-модда.









































Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск