ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.04.2009 й. 91-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 1 апрелдаги

91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:

бошқармалар ходимларининг лавозим маошларини;

лавозим маошларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;

бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.


3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.



II. БОШҚАРМАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ

ТАРИФ СТАВКАЛАРИ (ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ)


4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.


5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари - шаҳарлар бошқармалари киради.

Иккинчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар, Тошкент шаҳар Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

6. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланган.

Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.

Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.


7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

8. Ходимларнинг тариф ставкаларини (лавозим маошларини) ўзгартириш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;

ходим ушбу бошқармада бошқа лавозимга ўтганда ёки ишчига юқорироқ малака разряди берилганда амалга оширилади.



III. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ВА УСТАМАЛАР


9. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига:

иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;

тунги вақтларда ишлаганлик учун - соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;

бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун - асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.

Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.

Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек, ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар - вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида устама белгиланади;

ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;

фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун - лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:

             

Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш

ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш

соҳасидаги узлуксиз иш стажи


Узоқ муддатли хизмати учун мукофот

миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф

ставкасига нисбатан коэффициент


1 йилдан 3 йилгача


0,5

3 йилдан 5 йилгача


0,8

5 йилдан 10 йилгача


1,0

10 йил ва ундан кўп


1,5

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг, Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари, Нукус ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари, вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ҳамда туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари (бўлинмалари) ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилганлиги) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:

Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун мукофот

олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш

соҳасидаги узлуксиз иш стажи

          

Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун

мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик

тариф ставкасига нисбатан коэффициент

   

1 йилдан 3 йилгача

     

0,3

3 йилдан 5 йилгача

    

0,6

5 йилдан 10 йилгача

     

0,8

10 йил ва ундан кўп

      

1,0

Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловларга харажатлар бошқарма харажатларининг йиллик сметасида акс эттирилади.


9-1. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:

ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;

ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан, эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.

10. Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган ноқулай табиий-иқлим шароитли жойларда район коэффициентлари бўйича тариф ставкасига (лавозим маошига) устамалар тўланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқиладиган бошқа қўшимча тўловлар ва устамалар миқдори ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб тармоқ тариф сеткаси бўйича белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқилади.



IV. МУКОФОТЛАШ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ


12. Ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланади.

Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади.


13. Ходимларни мукофотлаш умуман бошқарма бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунлари бўйича амалга оширилади.

Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бошқарма фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.

Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.

Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


14. Қуйидагилар ходимлар меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

ишлаб чиқариш топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

бириктирилган хизмат кўрсатиш доирасига ва бошқарманинг юритишидаги ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш;

хизмат кўрсатиш доирасини зарур тарзда сақлаш масалалари бўйича аҳолининг асосланган танбеҳ ва шикояти йўқлиги.


15. Асослаш ҳамда молия-хўжалик фаолияти бўйича бухгалтерия ва тезкор ҳисобга олиш маълумотлари илова қилинган ҳолда бошқарманинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг билдиргиси ходимга мукофот ёзиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.


16. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор бошқарма раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан, комиссия раиси - бошқарма раҳбари, раҳбарнинг ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқарма бўлинмаси раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.


17. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.

Комиссиянинг мажлислари, қоидага кўра, ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса - заруриятга кўра ўтказилади.

Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.


18. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.

Меҳнат шартномаси тўхтатилиши (ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бузилиши сабабли меҳнат шартномаси тўхтатилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиш, ҳарбий хизматга чақириш ёки бошқа узрли ҳолатлар муносабати билан мукофот ёзиладиган тўлиқ ишланмаган даврда мукофот амалда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тайинланади.


19. Ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари бузилишида айбдор бўлган, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган бузишларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш (мукофотни камайтириш), ушбу бузишларга йўл қўйилган ёки бузишлар аниқланган давр учун амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо беришда ходим ушбу жазо берилган давр учун мукофотдан тўлиқ маҳрум қилинади.

Йўл қўйилган бузишлар ва камчиликлар учун ходимларга мукофот камайтирилиши ёки тўланмаслиги мумкин. Пасайтирувчи кўрсаткичлар рўйхати касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.


20. Бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бирйўла нафақа тўланади.

21. Ходимларга мукофот тўлаш комиссиянинг баённомаси асосида бошқарма раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.



V. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА РИОЯ

ҚИЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


22. Бошқарма раҳбари ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олиш ташкил этилиши, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилганлиги, мукофотлар ёзилганлиги учун шахсан жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 160-модда.


















































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск