ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / "Агробанк" АТБ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2009 й. ПҚ-1084-сон "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2009 й.

N ПҚ-1084



"АГРОБАНК" АКЦИЯДОРЛИК

ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш мақсадида:


1. "Пахтабанк" акциядорлик тижорат банки акциядорларининг уни "Агробанк" акциядорлик тижорат банки этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилансинки, "Агробанк" АТБ очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинади ҳамда мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар бўйича, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи талаблар бўйича "Пахтабанк" АТБнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Қўйидагилар "Агробанк" АТБнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларига кредит бериш ва комплекс тарздаги банк хизматлари кўрсатиш;

қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумладан, пахта ва ғалла маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноати корхоналарига кредит бериш ва молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга, замонавий чет эл технологиялари ва ускуналарини жалб этишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, шу асосда юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан барқарор тўлдириш;

банкнинг шахсий ресурсларини сафарбар қилиш, омонатлар ва депозитларнинг янги жозибадор турларини таклиф этиш йўли билан аҳоли ва корхоналарнинг маблағларини жалб қилиш, улардан самарали, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда самарали фойдаланиш, қўйилган маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;

халқаро молия институтлари ва етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестициялари ва грантларини жалб этиб, кейинчалик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ва республика иқтисодиёти агросаноат сектори корхоналарини ана шу маблағлар ҳисобига қайта молиялаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда "Агробанк" акциядорлик тижорат банкига банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий молия-кредит тузилмаларининг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда ёрдам кўрсатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда "Агробанк" АТБ Кенгашининг таркибини тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 155-модда.











































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск