Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 31.03.2009 й. 1933-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 31.03.2009 й. 85-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 31 мартда 1933-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2009 йил 31 мартдаги

85-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг

давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини, шунингдек Адвокатларнинг йиғма давлат реестрини ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


адвокатлик гувоҳномаси - адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат;


адвокатларнинг давлат реестрлари - Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ адвокат мақомига эга бўлган, адвокат мақоми тўхтатиб турилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олган адвокатлик гувоҳномасини берган адлия органларининг маълумотлар базаси.


Адвокатларнинг йиғма давлат реестри - маълумотларнинг ягона базаси бўлиб, у Қонунга мувофиқ адвокат мақомини олган, адвокат мақоми тўхтатилган, тикланган ва тугатилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек адвокат мақоми билан боғлиқ бошқа маълумотларни ўз ичига олади.


2. Адвокат адвокатлик фаолиятини амалга оширадиган адвокатлик тузилмаси давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга олинган) жойда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (бундан кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) томонидан адвокатлик гувоҳномаси берилади.

Адвокатлик гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.


3. Адвокатларнинг давлат реестрлари адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги адлия органлари томонидан юритилади.


4. Адвокатларнинг йиғма давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юритилади.



II. АДВОКАТЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ

ШАКЛИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Адвокатлик гувоҳномаси (бундан кейинги ўринларда гувоҳнома деб юритилади) Қонуннинг 3-1-моддасига мувофиқ адвокат мақомига эга бўлишга талабгор бўлган шахсга (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида берилади.

Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (бундан кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш деб юритилади) ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.


6. Гувоҳнома 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.


7. Талабгор унга адвокатлик гувоҳномаси берилган кундан эътиборан адвокат мақомини олади, бу ҳол адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини ва гувоҳнома бериш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади. Бу ҳақда адлия органи уч кунлик муддатда берилган гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ёзма равишда хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан адвокат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади. Адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига кириш бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан адвокатнинг Адвокатлар палатасига кириш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан юзага келади.

Адвокат адвокатлик тузилмасини ташкил қилган ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кирган ҳолда, ушбу адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга олинган) жойдаги адлия органи томонидан унга янги гувоҳнома берилади.


8. Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ёхуд адвокатлар ҳайъатини ташкил қилган талабгор ва (ёки) адвокат адлия органи томонидан кўрсатилган адвокатлик тузилмаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган куннинг эртасидан кечиктирмай ана шу адлия органига сўнгги 12 ой мобайнида қилинган 3 х 4 см ўлчамида рангли фотосуратидан 2 донадан тақдим этади.

Адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати, ҳудудий бошқарма талабгор ва (ёки) адвокат тегишли адвокатлик тузилмасига (адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати, юридик маслаҳатхона) кирган куннинг эртасидан кечиктирмай ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхасини, сўнгги 12 ой мобайнида қилинган 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосуратдан 2-донадан, шунингдек малака комиссиясининг талабгор томонидан адвокат қасамёдини қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорининг нусхасини адлия органига тақдим этади.

Гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш адлия органи томонидан икки кунлик муддатда амалга оширилади. Гувоҳнома адлия органининг раҳбари томонидан имзоланади.


9. Гувоҳноманинг рақами мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган расмийлаштирилган гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлади.


10. Гувоҳноманинг ички томони компьютер техникаси ёрдамида тўлдирилади.


11. Лозим тарзда расмийлаштирилмаган, доғ туширилган ва ёзувлари ўчирилган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


12. Гувоҳномалар бланкаларининг кирими ва чиқими 2-иловага мувофиқ шаклларда ҳисобга олиш дафтарларида қайд этилади.

Ҳисобга олиш дафтарлари тикилган, уларнинг варақлари рақамланган, адлия органининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда ёнмайдиган ёки махсус жиҳозланган шкафларда сақланиши керак.

Расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтари 3-иловага мувофиқ электрон шаклда юритилади. Бунда расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли буйруқларнинг реквизитларида буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак.

13. Гувоҳнома талабгор ёки адвокатга у томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти кўрсатилганидан кейин шахсан ўзига берилади.

Агар адвокатга бошқа адвокатлик тузилмаси тузганлиги ёки адвокатлик тузилмасига кирганлиги муносабати билан янги гувоҳнома берилаётган бўлса, у ўзига янги гувоҳнома берилган пайтдан эътиборан амал қилиши тугатилган деб ҳисобланадиган аввал унга берилган гувоҳномани адлия органига қайтариши керак. Агар адвокат қайтарган гувоҳнома аввал бошқа адлия органи томонидан берилган бўлса, адлия органи бу гувоҳномани янги гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли адлия органига юборади.

Гувоҳнома берилаётганда гувоҳноманинг қай даражада тўғри тўлдирилганлиги талабгор ёки адвокатнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортидаги маълумотлар билан солиштирилади. Гувоҳнома талабгор ёки адвокатга гувоҳнома олганлиги тўғрисида тилхат орқали берилади.

14. Адвокатнинг ихтисослиги ўзгарганда, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан кейинги ўринларда лицензия деб юритилади) қайта расмийлаштирилганда ёки дубликати берилганда адвокат лицензияни (лицензия дубликатини) олган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида гувоҳнома берган адлия органига лицензиянинг (лицензия дубликатининг) нусхасини ва сўнгги 12 ой мобайнида тушган 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосуратидан 2 донасини илова қилган ҳолда янги гувоҳнома бериш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.

Янги гувоҳномани бериш адлия органи томонидан икки кунлик муддат ичида амалга оширилади. Бунда адвокат янги гувоҳномани олган пайтидан эътиборан амал қилиши тугатилган деб ҳисобланган аввалги гувоҳномани қайтариши керак.

Янги гувоҳнома берилгунга қадар, адвокат адвокатлик фаолиятини аввал берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.

Адвокатлик фаолиятини мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларини бузган ҳолда амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ адвокатнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.


15. Адвокатнинг аризасига биноан йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига янги гувоҳнома берилиши мумкин.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига янги гувоҳнома олиш учун адвокат гувоҳнома берган адлия органига гувоҳноманинг йўқотилганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги ҳолатларини кўрсатган ҳолда янги гувоҳнома бериш тўғрисида ариза тақдим этади.

Гувоҳнома йўқотилганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқотилганлиги ва у ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома илова қилинади.

Йўқотилган гувоҳнома адвокат томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб топилади. Бу ҳақда адлия органи суд-тергов органларига маълум қилади.

Адлия органи гувоҳнома йўқотилганлиги ёки яроқсиз ҳолга келганлиги факти бўйича зарур бўлганда, тегишли ҳудудий бошқармани жалб қилиб, текширув ўтказади, унинг натижалари бўйича адвокат интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Кўрсатилган текширув натижаларига қараб, адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, янги гувоҳнома берилади.

Янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан яроқсиз ҳолга келган гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади.


16. Мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда янги гувоҳнома бериш адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Адлия органи янги гувоҳнома берилганлиги тўғрисида уч кунлик муддат ичида берилган гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатган ҳолда тегишли ҳудудий бошқармани ёзма шаклда хабардор қилади.


17. Адвокат адвокатлик тузилмасидан чиққанида (адвокат билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда) тегишли адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва ҳудудий бошқарма бу ҳақда куннинг эртасидан кечиктирмай гувоҳнома берган адлия органига маълум қилиши керак. Агар адвокатлик тузилмасидан чиқиш адвокатлик фаолиятини давом эттириш учун адвокатлик тузилмаси ташкил этиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш билан боғлиқ бўлмаса, адвокат чиқаётган тегишли адвокатлик тузилмаси ёки ҳудудий бошқарманинг раҳбари адлия органининг кўрсатмасига биноан адвокатдан гувоҳномани олиб қўйиши ва гувоҳнома олиб қўйилган куннинг эртасидан кечиктирмай уни адлия органига қайтариши, айни бир вақтда меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан нусха тақдим этиши керак.


18. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш Қонунда назарда тутилган ҳолларда малака комиссияси қарори билан амалга оширилади. Ушбу қарор асосида тегишли адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади, бу эса, гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келади. Агар адвокат мақомини тўхтатиб туриш лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш оқибати бўлса, буйруқда бир вақтнинг ўзида лицензиянинг амал қилишини ва адвокат мақомини тўхтатиб туриш кўрсатилади. Малака комиссиясининг адвокатлик мақомини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан адвокат мақоми тўхтатилган ҳисобланади.

Адлия органи уч кунлик муддат ичида адвокатнинг гувоҳномасини олиб қўяди, бундан адвокат бедарак йўқолган деб топилган ҳол мустасно ва тегишли ҳудудий бошқармасига адвокат мақоми тўхтатилганлиги ва тугатилганлиги ҳақида хабар беради.


19. Қонуннинг 13-1-моддасига мувофиқ адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак.

Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун олдин тегишли малака комиссиясига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Малака комиссияси кўрсатилган муддатда аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Малака комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори асосида адлия органи раҳбарининг адвокат мақомини тиклаш ва гувоҳномани қайтариш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади.

19-1. Адвокат мақоми Қонунда назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тугатилиши муносабати билан тугатилади. Адвокат мақомини тугатиш тўғрисида адлия органи раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

20. Адлия органи тегишли буйруқни чиқарган сана гувоҳнома берилган, унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ва тугатилган сана ҳисобланади.


21. Амал қилиши тугатилган гувоҳномалар, шунингдек мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда ўрнига янги гувоҳномалар берилган гувоҳномалар адлия органлари томонидан йўқ қилиниши ва бу ҳақда далолатнома тузилиши керак. Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган гувоҳномалар ҳам шундай тартибда йўқ қилинади.

22. Адлия органлари адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ва тугатилганлиги тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ адвокатга гувоҳнома берган адлия органлари гувоҳнома берилган фактлар ҳақида тегишли давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек мазкур гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида маълумот бериши шарт.


23. Адвокат мақоми билан боғлиқ маълумотлар адлия органлари томонидан адвокатларнинг давлат реестрларига киритилади.



III. АДВОКАТЛАРНИНГ ДАВЛАТ

РЕЕСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ


24. Адвокатларнинг давлат реестрларига (бундан кейинги ўринларда реестр деб юритилади) тегишли адлия органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга олинган) адвокатлик тузилмаларида ишловчи адвокатлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


25. Реестрлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади.

27. Адлия органининг раҳбари буйруқ билан реестр юритиш учун масъул бўлган шахсни белгилайди.

28. Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

адвокатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

лицензия рақами ва берилган санаси;

рухсат берилган ихтисослик турлари;

адвокат ишлаётган адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);

адвокат мақоми берилганлиги;

адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги;

адвокат мақоми тикланганлиги;

адвокат мақоми тугатилганлиги;

реестрдан чиқарилганлиги.

Реестр адвокат мақоми билан боғлиқ қўшимча маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.


29. Адвокат мақоми берилганлиги, тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ва тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрда адлия органи раҳбарининг тегишли буйруғи реквизитларини кўрсатиш йўли билан акс эттирилади. Реквизитлар буйруқ санаси ва рақамини ўз ичига олиши керак.


30. Талабгорга адвокат мақоми берилганлиги муносабати билан гувоҳнома берилганда, реестрнинг 1 - 6-устунларига тегишли белгилар киритилади.

31. Реестрнинг 2 - 5-устунларида кўрсатилган маълумотлар ўзгариши муносабати билан янги гувоҳнома берилганда, ана шу ўзгаришлар реестрда навбатдаги реестр рақами остидаги янги қаторга ўзгартирилган тегишли маълумотларни киритиш йўли билан акс эттирилади. Бунда бирламчи қаторнинг (яъни худди ана шу адвокат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган қаторнинг) 11-устунига янги қаторнинг реестр рақамига ҳавола қилинган ҳолда тегишли маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида белгилар киритилади, янги қаторнинг 11-устунида эса, бирламчи қаторнинг реестр рақамига ҳавола қилинади.

Мисол. Реестрнинг 3-реестр рақами остига (1 - 6-устунларга) "ҲУҚУҚ" адвокатлар ҳайъатида ишловчи адвокат Б.С.Норматов тўғрисидаги маълумотлар киритилган. У бошқа адвокатлик тузилмаси - "ФЕМИДА" адвокатлик фирмасига кирган. Бу вақтга келиб, реестр рақамининг охиргиси 76 бўлган. Кўрсатилган ўзгаришлар реестрда қуйидагича қайд этилади. 77-реестр рақами остидаги қаторда 1-5-устунлар тўлдирилади, бунда 5-устунда янги адвокатлик тузилмаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Худди шу қаторнинг 11-устунида қуйидагилар ёзиб қўйилади "3-реестр рақамига қаранг". 3-реестр рақамининг 11-устунига қуйидагилар ёзиб қўйилади "ФЕМИДА" адвокатлик фирмасига кирган, 77-реестр рақамига қаранг".

32. Аввал бошқа адлия органи томонидан гувоҳнома берилган, яъни бошқа ҳудуд бўйича реестрда турган адвокатга янги гувоҳнома берилганда янги гувоҳномани бераётган адлия органи реестрнинг 1 - 5 ва 11-устунларига тегишли белгилар киритади. Бунда 11-устунда бошқа адлия органи томонидан адвокат мақоми берилганлиги ва унинг берилган санаси кўрсатилади.

Бундай ҳолда адлия органи ўзи аввал берган гувоҳномани олгач (мазкур Низом 13-бандининг иккинчи хатбошиси), реестрнинг 12-устунида асос сифатида адвокат тегишли ҳудуд бўйича реестрга киритилганлигини ва киритиш санасини кўрсатган ҳолда адвокатнинг реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўяди.

Мисол. Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.К.Иброҳимовга адвокат мақоми берилганлиги муносабати билан унга 2009 йил 29 майда гувоҳнома берилган ва у тегишли реестрга киритилган. Кейинчалик эса, Т.К.Иброҳимов Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтказилган адвокатлик тузилмасига кирган ва унга 2009 йил 11 сентябрда янги гувоҳнома берилган. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти адлия бошқармаси аввал Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан адвокат Т.К.Иброҳимовга берилган гувоҳномани Бухоро вилояти адлия бошқармасига юборган. Мазкур ўзгаришлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг реестрларида қуйидаги тарзда акс эттирилади. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 1 - 5-устунларини тўлдиради, 11-устунга эса, қуйидагиларни ёзиб қўяди: "Адвокат мақоми 2009 йил 29 майда Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан берилган". Бухоро вилояти адлия бошқармаси реестрнинг 12-устунига қуйидагиларни ёзиб қўяди: "2009 йил 11 сентябрда Самарқанд вилояти бўйича реестрга киритилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилган".

33. Адвокат ишлайдиган адвокатлик тузилмасининг почта манзили мазкур ҳудуд доирасининг ўзида ўзгарганида реестрнинг 11-устунига янги почта манзили кўрсатилган ҳолда тегишли белги киритилади. Масалан, "Почта манзили қуйидагича ўзгартирилган: Булунғур тумани, Ўзбекистон кўчаси, 43-уй" ёки "Почта манзили қуйидагича ўзгартирилган: Дўстлик кўчаси, 53-уй".

34. Адвокат мақоми тугатилганида мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда реестрнинг 12-устунига 10-устунга ҳавола қилган ҳолда адвокат реестрдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Масалан, "Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан реестрдан чиқарилди, 10-устунга қаранг".

35. Адвокат мақоми билан боғлиқ ҳужжатлар асосида адлия органи томонидан адвокатнинг реестр иши шакллантирилади.



IV. АДВОКАТЛАРНИНГ ЙИҒМА

ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


36. Адвокатларнинг йиғма давлат реестри (бундан кейинги ўринларда Йиғма реестр деб юритилади) реестрлар асосида электрон шаклда юритилади.

38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда Йиғма реестрни юритиш учун масъул шахсни белгилайди.

39. Адлия органлари ҳар ҳафтанинг жума кунидан кечиктирмай пайшанба ҳолати бўйича ҳам киритилган реестрлар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қоғоз ва электрон шаклларда тақдим этади. Бунда реестрнинг қоғоз шаклида фақатгина тегишли ҳафтага доир маълумотлар (давр бошланган ва тугаган саналар қайд этилган ҳолда) кўрсатилади, у адлия органининг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланади, электрон шакллар эса, реестрни юритиш бошлангандан буён ўсиб борувчи якунларда тақдим этилади ва реестрнинг нусхаси қайси санадаги ҳолат бўйича тақдим этилаётган бўлса, ўша сана кўрсатилади.

41. Йиғма реестр ҳамманинг фойдаланиши учун очиқдир. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уни вазирликнинг расмий сайтида эълон қилишни амалга оширади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Адвокат гувоҳнома сақланиши учун шахсан жавобгардир. Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


43. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


АДВОКАТЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ШАКЛИ


Гувоҳноманинг муқоваси


ГЕРБ

АДВОКАТЛИК

ГУВОҲНОМАСИ

Гувоҳноманинг ички томони

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


ГУВОҲНОМА N_____

__________________ АДВОКАТИ

(адвокатлик тузилмасининг номи)

Лицензия рақами: _____ 20___ "___" ___________


Ихтисослиги: ________________; ________________

Адлия органининг номи                             М.Ў.

ва раҳбари лавозими                                Ф.И.О.

MINISTRY OF JUSTICE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


IDENTITY CARD N_____

__________________                   расм

         (адвокатнинг Ф.И.О.)                    ўрни                            

Берилган сана 20__ "__"________

Адлия органининг номи                             М.Ў.

ва раҳбари лавозими                                Ф.И.О.





Низомга

2-ИЛОВА



ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКАЛАРИНИНГ

КИРИМИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ

___________________________________________________________

(адлия органининг номи)

Бланка номи

(гувоҳноманинг муқоваси

ва ички томони)


Бланкаларнинг киримини

рўйхатга олиш санаси


Олинган бланкалар сони

Юк хатининг

рақами ва санаси


1


2

3

4


ГУВОҲНОМАЛАР БЛАНКАЛАРИНИНГ

ЧИҚИМИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ДАФТАРИ

___________________________________________________________

(адлия органининг номи)

Бланка номи

(гувоҳноманинг муқоваси

ва ички томони)


Берилган бланкалар сони

Бланкаларни олган

масъул шахснинг

Ф.И.О. ва имзоси


Олинган сана


1


2

3

4





Низомга

3-ИЛОВА


РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН АДВОКАТЛИК

ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ДАФТАРИ

_____________________________________________________________________

(адлия органининг номи)

Тартиб

рақами

гувоҳно-

манинг

рақами

Адвокат-

нинг

Ф.И.О.

Лицензия-

нинг

рақами ва

берилган

санаси

Рухсат

берилган

ихтисос-

лик

Адвокатлик

тузилма-

сининг номи

ва жойлашган

ери (почта

манзили)

Адвокатлик

гувоҳнома-

сининг

берилган

сана

Қуйидаги муносабат билан гувоҳномани бериш

тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари:

Адвокат

мақо-

мини

бериш

Адвокатлик

тузилмасини

тузиш ёки

бошқа

адвокатлик

тузилмасига

кириш

Ихтисос-

ликни

ўзгариши

Лицензияни

қайта расмий-

лаштириш ёки

дубликатини

бериш

Гувоҳномани

йўқотиш ёки

яроқсиз ҳолга

келиши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11











         

давоми

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги муносабати билан гувоҳнома олиб қўйилган сана

Адвокат мақомини тикланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳноманинг қайтарилган санаси

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан гувоҳноманинг олиб қўйилган санаси

Гувоҳнома йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сана, асос ва бошқа шу кабилар)

12

13

14

15

16

17

18











Низомга

4-ИЛОВА


_________________________________________________________ бўйича

(ҳудуднинг номи)


АДВОКАТЛАРНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр рақами

Адвокатнинг Ф.И.О.

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Рухсат берилган ихтисослик

Адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили)

Адвокат мақомини бериш тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ бўлган ҳолда

1

2

3

4

5

6

7

8








давоми

Адвокат мақоми тикланганлиги тўғрисидаги

буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Қўшимча маълумотлар

Реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

9

10

11

12




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 169-модда.












































Время: 0.1686
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск