Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикасининг 03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.04.2009 й.

N ЎРҚ-202



"СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Стандартлаштириш тўғрисида"ги 1002-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:

халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги);

қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф-муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек мамлакат саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотлардаги инсон учун зарарли моддалар миқдорини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади";


2) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги стандартлаштириш ишларини бажаришни ўз ваколатлари доирасида бошқа ташкилотларга топширишга ҳақлидир";


3) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 7 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 172-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 4-сон, 129-модда























































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск