Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2001 й. ПФ-2836-сон "Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.04.2001 й.

N ПФ-2836



УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада бозор инфратузилмасини шакллантириш, улгуржи ва биржа савдосини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот харид қилишни монополиядан чиқариш, товар-хомашё биржаларидаги савдода контрактлар тузиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Ўзбекистон товар-хомашё биржаси, доимий ишловчи Республика ярмарка савдоси маркази - "Ўзкўргазмасавдо", улгуржи бозорлар тармоғи, бозор инфратузилмасининг бошқа бўғинлари ташкил қилинди.

Шу билан бирга, улгуржи ва биржа савдосининг мавжуд тизими самарасиз ишламоқда. Тайёр маҳсулотларни ва моддий-хомашё ресурсларини биржа савдоларида сотиш ҳажми етарли даражада эмас. Келишувларни тузиш чоғида ҳамон эскича номақбул маъмурий-буйруқбозлик тамойиллари устун бўлиб, бунда моддий ресурслар сотувчилар билан истеъмолчилар ўртасида олдиндан тақсимлаб қўйилмоқда. Кўплаб биржа келишувлари амалда биржалар савдо сессияларида эмас, балки улардан ташқарида тузилмоқда. Рақобатчилик ва танлаш эркинлиги йўқ даражада. Талаб ва таклифнинг мутаносиблигига асосланган бозор механизмлари ҳали суст ишламоқда.

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси фаолияти бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон талабларига мос келмайди. Мавжуд ишлаб чиқариш ва омборхона имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда. Улгуржи, биржа савдоси корхоналарининг сарф-харажатлари ва шунга кўра, савдо устама нархлари юқори даражададир. Моддий ресурсларнинг биржа савдоси асосан марказда жамланган. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда қурилиш ташкилотларининг бозор шароитида моддий-техника ресурсларини эркин харид қилишлари таъминланмаяпти.

Биржа ва ярмарка савдолари қониқарсиз ўтказилаяпти. Брокерлар малакаси, айниқса, вилоят товар-хомашё биржаларида паст даражададир.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда:


1. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг улгуржи ва биржа савдоси тизимини ташкил этиш борасидаги иши қониқарсиз деб топилсин.


2. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва товар-хомашё биржаларининг фаолиятини таҳлил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 10-сон фармойиши билан тузилган Махсус комиссиянинг, Давлат мулки қўмитасининг ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси муассисларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни тугатиш тўғрисида;

тугатилаётган "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси таркибида бўлган ҳудудий акциядорлик тижорат-воситачи компанияларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари қарамоғига ўтказиб, улар зиммасига улгуржи ва майда улгуржи савдони ташкил этиш, кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорлар моддий-техника ресурсларини янада эркинроқ харид қилишлари учун шарт-шароит яратиш вазифаларини юклаш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасини тугатилаётган "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси таркибидан чиқариб, унинг фаолиятини мустақил бозор тузилмаси сифатида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг "Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига биржа фаолиятини ташкил этишни яхшилашга, биржа битимларининг амалга оширилиши ҳамда биржа нархлари белгиланиши учун биржалар ва биржа савдоси қатнашчиларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган зарур ўзгартиш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун тақдим этсин.

5. "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси - "Ўзшартномасавдо"ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Улгуржибиржасавдо"ни таъсис этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамсига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов
































Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск