ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси 09.04.2009 й. ЎРҚ-208-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.01.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.04.2009 й.

N ЎРҚ-208



"БАҲОЛАШ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 22 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги 811-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳолаш фаолияти баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятидир";


2) 4-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Баҳолаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) баҳоловчи ташкилотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади";

3) қуйидаги мазмундаги 4-1, 4-2 ва 4-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"4-1-модда. Баҳоловчи ташкилот


Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.

Баҳоловчи ташкилот ўз фаолиятида мустақилдир. Хизматларнинг истеъмолчиси (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак:

баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари баҳоловчи бўлиши;

баҳоловчи ташкилотнинг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган баҳоловчиларнинг штатдаги энг кам сонига доир, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;

баҳоловчи ташкилотда қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжудлиги;

баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги.

Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.


4-2-модда. Баҳоловчи


Баҳоловчи белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.

Баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот томонидан жалб этилиши мумкин.

Баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосидагина мутахассис сифатида иштирок этиши мумкин.


4-3-модда. Баҳоловчининг ёрдамчиси


Баҳоловчининг ёрдамчиси баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлмаган ва баҳоловчинииг баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ топшириқларини бажарадиган, баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни (бундан буён матнда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот деб юритилади) ҳамда баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ бошқа расмий ҳужжатни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган жисмоний шахсдир.

Баҳоловчи ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот билан тузилган меҳнат шартномасида (контрактда) белгилаб қўйилади.

Баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади";


4) 12 - 15-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Баҳолаш объектини

баҳолашдан ўтказиш учун асослар


Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартнома ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд ажрими баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асослардир.


13-модда. Баҳолаш объектини баҳолаш

тўғрисидаги шартномага оид мажбурий талаблар


Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма шаклда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.

Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

баҳолаш объектининг номи;

баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;

баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш муддати;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофоти миқдори.

Шартномага баҳоловчи ташкилотда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказганлик учун пул мукофотининг миқдори шартномада белгилаб қўйилади ва у баҳолаш объекти қийматининг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.


14-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг ҳуқуқлари


Баҳоловчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан фойдаланиш эркинлиги таъминланишини буюртмачидан талаб қилиш, ёзма шаклда тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олиш;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни учинчи шахслардан талаб қилиб олиш. Агар мазкур ахборотни беришнинг рад этилиши баҳолашнинг ишончлилигига жиддий таъсир этадиган бўлса, баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатиб ўтади;

баҳолаш объектларини баҳолашдан ўтказишда иштирок этишга бошқа баҳоловчиларни ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

буюртмачи шартнома шартларини бузган ҳолларда баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишни рад этиш.

Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15-модда. Баҳоловчи ташкилотнинг мажбуриятлари


Баҳоловчи ташкилот:

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши;

баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни, баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификатини шартнома тузилиши олдидан буюртмачининг талабига кўра кўрсатиши;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган, холисона баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида ўзининг иштирок этиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар бериши;

буюртмачининг сўровномасига кўра баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида ахборот тақдим этиши;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида аниқланган зарар етказилганлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг бошқача тарзда бузилганлиги фактлари тўғрисида баҳолаш объекти мулкдорига ва (ёки) буюртмачига хабар бериши;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг нусхаси уч йил мобайнида сақланишини таъминлаши;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш давомида буюртмачидан олинган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаши;

баҳоловчиларнинг ҳар йили малака ошириш курсларида белгиланган тартибда ўқишини таъминлаши;

баҳоловчи ташкилотлар фаолиятининг рейтингини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар бирлашмаларининг сўровномасига кўра ахборот тақдим этиши шарт.

Баҳоловчи ташкилотнинг зиммасида қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин";


5) қуйидаги мазмундаги 15-1-модда билан тўлдирилсин:


"15-1-модда. Баҳоловчи ташкилот томонидан

кўрсатиладиган қўшимча профессионал хизматлар


Баҳоловчи ташкилот қуйидаги қўшимча профессионал хизматлар кўрсатиши мумкин:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертиза қилиш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш, бизнес-режалар тузиш;

баҳолаш жараёнини автоматлаштириш ва баҳолаш фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;

баҳолаш фаолияти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини тарқатиш.

Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қўшимча профессионал хизматлар ҳам кўрсатиши мумкин";


6) 16 ва 17-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"16-модда. Баҳолаш объектини баҳолашдан

ўтказишга йўл қўйилмаслиги


Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:

буюртмачи баҳоловчи ташкилотнинг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси бўлса;

баҳоловчи ташкилот ва (ёки) баҳоловчи буюртмачининг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори бўлса;

баҳоловчи ташкилотнинг ва (ёки) баҳоловчининг баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлса;

баҳоловчи баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлган шахслар билан яқин қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик муносабатларида бўлса.


17-модда. Баҳолаш тўғрисидаги

ҳисобот мазмунига оид талаблар


Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос;

баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади;

баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури;

баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва унга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар;

баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари;

баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижанинг қўлланиш чегаралари;

баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана;

баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.

Агар баҳолаш объектини баҳолаш бир нечта баҳоловчи томонидан ўтказилган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида улар томонидан бажарилган иш баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилади.

Агар баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда бозор қийматидан фарқланувчи қиймат аниқланган бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳони аниқлаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан воз кечиш сабаблари кўрсатилган бўлиши керак.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти қийматини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.

Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир бети баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, ҳисобот баҳоловчи ташкилот раҳбарининг имзоси, мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади ва буюртмачига топширилади.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги керак";


7) қуйидаги мазмундаги 18-1-модда билан тўлдирилсин:


"18-1-модда. Баҳолаш тўғрисидаги

ҳисоботнинг низолилиги


Зарур бўлган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши мумкин.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади.

Экспертиза ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши керак. Бунда мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмас.

Баҳоловчи ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши керак.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини низоли ҳолларда экспертизадан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эксперт комиссияси тузилади.

Баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг мазкур материалларнинг ишончлилигини аниқлашга доир хулосаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат суд ажримига кўра тайёрланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот суд томонидан ишончли эмас деб топилганда, баҳолаш объектини баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси суднинг ажримига кўра баҳолаш объектини такрорий баҳолашдан ўтказади ва баҳолаш объектининг қиймати тўғрисидаги хулосасини судга тақдим этади";


8) 19 - 21-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"19-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарарнинг, шу жумладан, бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан қопланиши керак.

Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашни сифатсиз ўтказганлиги ёки лозим даражада ўтказмаганлиги, маҳфий маълумотларни ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ёки баҳоловчи ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


20-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг

фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш


Баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


21-модда. Баҳоловчи ташкилотларнинг

ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари


Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирлашиши мумкин".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 4-сон, 135-модда












































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск