ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2009 й. 98-сон "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2009 й.

N 98


ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ МАНБАЛАРИ

АЙЛАНИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасини, "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси уч ой муддатда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини давлат ҳисоби ва назоратига қўйиш мезонларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини уларнинг потенциал радиациявий хавфлилиги бўйича тоифаларини аниқлашни назарда тутсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:

уч ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар;

юридик шахслар, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ушбу Қоидалар талабларига риоя қилиши бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 183-модда.









































Время: 0.1734
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск