Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2009 й. 101-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк коллежларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ихтиёрига бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2009 й.

N 101


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ БАНК КОЛЛЕЖЛАРИНИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

ИХТИЁРИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув-методик таъминотини ва уларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Фарғона, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қарашли Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежини, Марғилон ва Термиз банк коллежларини 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Тошкент шаҳар, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари ихтиёрига берилаётган банк коллежларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан 2010 йил 1 январгача зарур тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежи, Марғилон ва Термиз банк коллежлари таъминотига зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

берилаётган коллежларни молиялаштириш, тегишли Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун назарда тутилаётган маблағлар доирасида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг ҳудудий бўлинмалари, тижорат банклари кўрсатиб ўтилган банк коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, ўқитувчиларининг тажриба орттиришини ва ўқувчиларининг амалиёт ўташини ташкил этишда, шунингдек битирувчиларини ишга жойлаштиришда кўмаклашадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 185-модда.








































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск