Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2009 й. 102-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2009 й.

N 102


ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, қуйидагилар ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш.

3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;

марказларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига ва 10 фоизи - тегишли марказга йўналтирилади; Тошкент давлат юридик университети, юридик техникумлар ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин - мазкур олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;

2018 йил 1 октябрдан бошлаб, халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин - халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади;

ижара тўлови муддатини ўтказиб юборганлик учун ундирилган пеня суммасининг ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммасининг 50 фоизи марказлар ихтиёрида қолади, қолган қисми эса Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.

Белгилаб қўйилсинки, тегишли марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинаётган соф фойдасининг бир қисми ёки ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасида жамланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бюджетдан ташқари жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.

3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлашда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкасини белгилашни назарда тутсинлар.

3-2. "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига 1-иловада белгиланган имтиёзлар қўлланилиши назарда тутилсин.

4. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4-1. Белгилаб қўйилсинки, ижарага берилган давлат мулкига зарар етказганлик белгилари аниқланган тақдирда етказилган зарар суммаси баҳолаш ташкилоти томонидан уни баҳолаш йўли билан аниқланади ва айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундирилади.

Зарар суммаси тегишли марказнинг транзит ҳисоб рақамида жамланади ҳамда марказнинг баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлари ва суд харажатлари чегирилган ҳолда давлат мулкини балансида сақловчига йўналтирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2009 йил 1 июнгача давлат мулкини ижарага бериш юзасидан илгари тузилган, шу жумладан, давлат мулкини балансида сақловчи билан тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва белгиланган тартибда шартномаларни қайта расмийлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


6. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади.

Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкининг асосий турлари бўйича намунавий ижара шартномаларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда марказларнинг намунавий уставларини, уларнинг намунавий тузилмасини ва ходимларининг чекланган сонини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар давлат рўйхатидан ўтказилишини, жойлаштирилишини ва улар малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида бир ой муддатда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда.













































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск