Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шартномаларнинг алоҳида турлари /

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.04.2009 й. 102-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 8 апрелдаги

102-сон қарорига

ИЛОВА


Давлат мулкини ижарага

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгилайди.

Чет элдаги давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шартлар ва тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши турар жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари участкалари, театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришда ундан фойдаланиш мақсади ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат мулки - давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари балансидаги мол-мулк, шунингдек юридик шахсларнинг оммавий мулкни бошқарувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан тасарруф этиш ҳуқуқисиз уларга берилган мол-мулки (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно);

ижарага берувчи - Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

балансда сақловчи - ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс;


ижарага олувчи - ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс;


технопарк - камида 10 000 кв. м туташ ҳудуддан, давлат мулки (бинолар ва иншоотлар)дан ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкил этилган (ўз фаолиятини ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган бизнес-режа асосида амалга оширадиган) юридик шахсга ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган зарур инфратузилмадан иборат бўлган мулкий комплекс.

3. Ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулк ижарага берилиши мумкин.


4. Давлат мулки уларга нисбатан ижарага берувчида:

илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.


5. Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва/ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.


6. Ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми), шунингдек давлат мулкини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан, субижара шартларида беришга ҳақли эмас.

Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.


7. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати олти йилни, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун ўн йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бунда, давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда, ижарага бериш муддати уч йил этиб белгиланади. Бу борада балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектидан келгусида ўз эҳтиёжи учун фойдаланиш зарурати мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури, объектдан самарали фойдаланиш бўйича тармоқ жадвали) тақдим этилган тақдирда, ижарага бериш муддати уч йилдан кам этиб белгиланиши мумкин.

Ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда, ижара муддати яна уч йил муддатга узайтирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Технопарк ҳудудидаги давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати, давлат мулкини ижарага беришнинг илгари тузилган шартномалари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган тақдирда ушбу муддатни узайтириш имкони билан ўн йилни ташкил қилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

7-1. Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида, улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан ижарага берилади.

Инвестиция мажбуриятлари ва уларни тадбиркорлик субъектлари томонидан бажариш шартлари ижара шартномасида белгиланади.

7-2. Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ, ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

8. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Ушбу мақсадларда ташаббус кўрсатувчи давлат мулки жойлашган жойдаги ижарага берувчига:

давлат мулкининг тавсифини ва у жойлашган жойни;

балансда сақловчини (бундай маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этади.

Таклиф кўриб чиқилиши ва таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ташаббус кўрсатувчига асосланган жавоб юборилиши шарт.



II. ИЖАРА ТЎЛОВИНИ АНИҚЛАШ


9. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс * Кз * (Кқ + Кҳ + Ко), бунда:


Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).


10. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.

Бунда, ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 ноябргача тайёрланади ҳамда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади, улар ўн иш куни мобайнида уларни келишадилар ёки қайта ишлаш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг мулоҳазалари ва таклифлари олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда келишишга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига қайтарадилар.

Жорий йилнинг 15 декабридан кечикмай бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови энг кам ставкаларининг келишилган ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги ПҚ-3782-сон "Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ қуйидаги алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объекти учун ижара тўлови ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади:

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматлари кўрсатишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20 фоизини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этган тадбиркорлик субъекти;

меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, "Меҳрибонлик" уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъекти.

Технопарк ҳудудидаги давлат мулки тадбиркорлик субъектларига, тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича берилади.

Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси:

агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса - мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;

агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса - мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Самарали фойдаланиш муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган таснифлашдан келиб чиқиб белгиланади.

Балансида сақловчининг раҳбари ва бош бухгалтери ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланган қиймати тўғрисида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.

10-1. Ижара шартномасини тузишда иситиш, совутиш, электр энергияси билан таъминлаш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш (ҳисоблагич, дизель генератори, совутиш машинаси (чиллер, фанкойл ва бошқалар), тортиш вентиляторлари, насослар, трансформатор ва тақсимлаш кичик станциялари, ёнғин хавфсизлиги ва қўриқлаш тизимлари, кўтариш механизмлари (шу жумладан лифтлар ва бошқалар) зинапоя панжаралари, зинапоялар, лифт шахталари ва бошқа шахталар, шунингдек балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари ва/ёки ўқувчилари ошхоналар ва буфетларда овқатланиши учун фойдаланадиган майдончалар бўйича муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар, механик, электр, санитария-техник асбоб-ускуналар ва бошқа асбоб-ускуналар ва қурилмалар бўйича ижара тўлови белгиланмайди.

Давлат мулкининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича шартномада коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) назарда тутилади.

10-2. Турли спорт, маданий, ўқув, тиббиёт тадбирлари ва бошқа ижтимоий тадбирлар (тўгараклар)ни ташкил этиш, шунингдек дарсдан ташқари (ишдан ташқари) вақтда балансида сақловчи ва ижарага олувчиларнинг ходимлари овқатланиши ва/ёки даволанишини ташкил этиш мақсадида ижаранинг айрим объектлари (ошхоналар ва буфетлар, заллар (хоналар), спорт иншоотлари 270 иш куни ва 8 соатлик иш куни ҳисобидан келиб чиқиб ижара тўловининг соатбай ставкаси тўланган ҳолда ижарага берилиши мумкин.

Таълим муассасаларининг спорт иншоотлари ўқув машғулотларидан бўш вақтда, уларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган тадбиркорлик субъектларига (амалга оширилган ишларининг қийматидан келиб чиқиб) ижара тўловларисиз фойдаланишга берилади.

10-3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорнинг 50 фоизига камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Бунда фитобарларда вендинг автоматларидан фойдаланилган ҳолларда давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.


III. ДАВЛАТ МУЛКИНИ

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:

ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;

ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;

ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;

ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;

ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;

давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, маҳфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

потенциал ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;

ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш мақсади ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланади.

12. Давлат мулки даврий нашрларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида мажбурий тарзда эълон қилиш шарти билан (чоракда камида бир марта) ижарага берилади.

Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:

ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони ва факси, электрон почта манзили;

ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи;

ижара муддати;

давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартлари;

ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.

Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда, агар қонунда ёки ижара шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ўз вазифаларини зарур тарзда бажариб келган ижарага олувчи шартнома муддати тугагандан кейин, шартлар тенг бўлган ҳолатларда ижара шартномасини янги муддатга тузишда бошқа шахсларга нисбатан устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган энг кўп муддатлар тугагач давлат мулки ижарага умумий асосларда берилади.

13. Ҳар бир ижара шартномаси бўйича буюртманомалар ижарага берувчи томонидан фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида эълон берилгандан кейин биринчи буюртманома рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб, ҳар бир буюртманомага тартиб рақами берилган ҳамда буюртманома берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда, беш иш куни мобайнида махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тушган талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқиш икки иш кунидан ошмайдиган муддат мобайнида амалга оширилади.

Талабгорлар (талабгор) талабномаларни (буюртманомаларни) кўриб чиқишда қатнашиши мумкин. Буюртманомаларни кўриб чиқишда қатнашмаган талабгор кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ёзма равишда (факс, электрон почта, почта орқали) хабардор қилинади.

14. Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади.

Комиссия иши регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланади.

15. Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси ижаранинг белгиланган шартларига риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.

Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси, агар талабгорлардан бири буюртманомаларни кўриб чиқиш жараёнида ижара тўловининг дастлабки таклифидан ортиқ бўлган миқдорда ижара тўловини таклиф этмаса, бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади. Ушбу ҳолатда шартнома ижара тўловининг энг юқори миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.

Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарага олувчи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.

Фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушган тақдирда ижара шартномаси унинг таклифлари тегишли эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда у билан тузилади ёхуд унга ижара шартномаси тузишнинг сабаблари асосланган рад жавоби юборилади.

Бунда навбатма-навбатлик тартибида:

бюджет ташкилотлари;

халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳлар давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар, улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлаштирилади, улар учун ижара тўловининг нул ставкаси белгиланган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

балансида сақловчининг юритишида бўлган ташкилотлар, шунингдек балансида сақловчининг юқори ташкилоти (муассасаси) ҳисобланган вазирликлар (идоралар)нинг таркибий бўлинмалари;

кичик тадбиркорлик субъектлари;

нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат мулки ижара шартномасини тузишнинг устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.

15-1. Амал қилиш муддати навбатдаги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича бўлажак йил даври учун ижара тўлови белгиланган тартибда бўлажак йилга ижара тўловининг энг кам ставкаларига мувофиқ белгиланади.

Ушбу Низом 15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларга мувофиқ тузилган, амал қилиш муддати кейинги йилга ўтадиган кўчмас давлат мулки ижара шартномаси бўйича келгуси йил даври учун ижара тўлови олдинги ва келгуси йил учун энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ижара тўлови тафовутига мутаносиб равишда кўпаяди ёки камаяди.

Ижарага олувчи келишмаган тақдирда ижара шартномаси бекор қилинади ва ижара объекти белгиланган тартибда ижарага берилади.

15-2. Давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ижарага берилиши мумкин. Давлат мулкини ижарага бериш юзасидан электрон савдолар ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


IV. ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ИЖАРА

ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


16. Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.

Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома асосида тегишли давлат мулкининг ижара шартномаси тузилади.


17. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Ижара шартномасини буюртманомаларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак.


18. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;

ижара муддати;

ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;

ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқиш муддатлари ва шартлари;

давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;

ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан, коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;

шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;

ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;

ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;

ижара шартномасини, шу жумладан, ижара тўловларини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.


19. Транспорт воситасини ижарага беришда ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишни, шунингдек транспорт воситасини суғурта қилишни амалга оширади.


20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.


21. Давлат мулкининг ижара шартномаси:

кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, давлат рўйхатидан ўтказилиши;

давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган транспорт воситалари ижарага берилганда, нотариал тасдиқланиши;

корхоналар ижарага берилганда - нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.



V. ДАВЛАТ МУЛКИ ИЖАРАСИ

ШАРТНОМАЛАРИ БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


22. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ижара тўлови;

коммунал ва фойдаланиш тўловлари шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда).

23. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.

Ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда унинг қилган харажатлари, ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари тақдим этилган тақдирда, балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови суммасини камайтириш ҳисобига қопланади, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ҳафтада қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим;

ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи тегишли маҳаллий бюджет даромадига, 25 фоизи - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига, 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи - ижарага берувчига йўналтирилади, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно; Тошкент давлат юридик университети, юридик техникумлар ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;

олий таълим муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин - мазкур олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

олий таълим муассасаларининг ошхона ва буфетларини ташкил этилишида ижарага берилган мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади;

халқ таълими муассасаларининг кўчмас мулкини ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин - халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади;

ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жариманинг 50 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруфида қолади.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей-қўриқхоналари балансида бўлган маданий мерос объектларини ижара берилган ҳолларда (тадбиркорлик фаолияти субъектларига инвестиция мажбуриятлари билан ижарага бериш ҳолларидан ташқари), ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўловини ҳамда ижара тўлови кечиктирилгани учун ундирилган пеня, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи тегишли ижарага берувчи тасарруфида қолади;

давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармасига, 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи - ижарага берувчига йўналтирилади.

Ижарага берувчи маблағларни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган транзит ҳисоб рақамидан тақсимлайди.

Ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.


24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.

Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.



VI. ДАВЛАТ МУЛКИНИ БЕРИШ

ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


25. Тузилган ижара шартномаси шартларига мувофиқ балансда сақловчи ижарага берувчи иштирокида давлат мулкини шартнома шартларига ва давлат мулкининг мўлжалланган мақсадига мувофиқ ҳолатда ижарага олувчига бериши, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда, балансда сақловчига қайтариши шарт.

26. Давлат мулки унга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга ижарага олувчига берилади ва унинг томонидан қайтарилади.


27. Давлат мулкини бериш ва қайтариш уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда, томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади, далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:

далолатнома тузилган жой ва сана;

ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);

давлат мулкининг техник ҳолати.

Бериш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.


28. Ижарага олинган давлат мулкида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) мулкни қабул қилиб олувчи томонлар бошқа томон давлат мулкини шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва давлат мулкини топшириш - қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.



VII. ИЖАРАГА БЕРИЛАЁТГАН ДАВЛАТ

МУЛКИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, УНИНГ

ҲИСОБОТИ ВА УНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


29. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборот маълумотлари базасини юритиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.


30. Ижарага берилаётган давлат мулки реестри ижарага берувчи томонидан шакллантирилади ва мулк тўғрисидаги мавжуд ахборотга мувофиқ ҳар чоракда янгилаб борилади (ижарага берилган, ижара муддати тугаган ва шу кабилар).

Реестрни шакллантириш учун ахборот балансда сақловчи томонидан ҳар чоракда тақдим этиб борилади.


31. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар биттасига ҳисобга олингани тўғрисида белги қўяди, ҳисобга олиш ёзуви киритилган санани ва тартиб рақамини кўрсатади, уни муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан баланс сақловчига, ижарага олувчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.


32. Ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятларнинг ижара шартномасига мувофиқ зарур даражада бажарилишини мунтазам назорат қилиб боради. Ушбу мақсадларда ижарага берувчи қуйидагиларга ҳақлидир:

ижарага олувчидан ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмларда ахборот сўраш;

зарурат бўлганда, мулкнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда кўздан кечириш;

ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганиш (сервитут, гаров ва шу кабилар);

ижарага олувчининг ижарага олинган давлат мулкини яхшилашни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.


33. Ижарага берувчи ижарага берилган давлат мулки тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига маълумот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ижарага берилган давлат мулки бўйича йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 кунигача тақдим этади.

Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.


VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Давлат мулкини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.


35. Давлат мулкини ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи шахсан жавоб беради.

Балансида сақловчи йил чорагида камида бир марта ўзи унинг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида ижарага берувчига давлат мулки жойлашган жойни, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифларини кўрсатган ҳолда унинг ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга мажбур.

Кўрсатиб ўтилган маълумотлар яширилганлиги, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг бузилганлиги учун балансида сақловчи ва айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

36. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


37. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳал этилади.


38. Қамраб олишнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисобланиши, ижарага берилган давлат мулки бўйича ижара тўлови тўланишини назорат қилиш ижарага берувчилар томонидан, шунингдек белгиланган тартибда текширишлар амалга оширилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда.














































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск