ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Банкларнинг пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2009 й. ПҚ-1090-сон "Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2009 й.

N ПҚ-1090



ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ДЕПОЗИТЛАРИГА

АҲОЛИ ВА ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ БЎШ

ПУЛ  МАБЛАҒЛАРИНИ  ЖАЛБ  ЭТИШНИ

ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш, пул маблағларини банк айланмасига йўналтириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиққан Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари комплекси иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Мазкур қарор иловасида кўрсатилган Комплекс чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа тузилмалар раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари мижознинг биринчи талабига биноан банкларнинг барча филиаллари томонидан аҳоли омонатлари бўйича нақд пул маблағлари берилишини таъминлаш юзасидан қатъий назоратни ўрнатсин.

Аҳолига уларнинг депозит ҳисоб рақамларидан нақд пул маблағлари берилишининг белгиланган тартиби бузилган ҳолатларда, тижорат банклари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда филиаллари раҳбарларини эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига мувофиқ пластик карточкалар ёрдамида тўловларни қабул қилиш бўйича терминаллар билан жиҳозланиши керак бўлган чакана савдо ва пуллик хизматлар соҳаси объектлари рўйхатини қайта кўриб чиқсин ҳамда кенгайтирсин;

Тошкент шаҳри, вилоят ва туман марказлари, вилоятларга қарашли шаҳарлардаги савдо ҳамда тўлов хизматлари соҳаси объектларини босқичма-босқич тўлов терминаллари билан жиҳозлаш жадвалини тасдиқласин.

Белгилансинки, мазкур рўйхатга киритилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари томонидан тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларига риоя этилмаганлиги назорат-касса машиналарини ўрнатиш ҳамда фойдаланиш тартиби, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади, шунингдек улар зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари:

савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларининг мавжудлиги ҳамда улардан мажбурий равишда фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

савдо ва назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳамда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши, шунингдек пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишдан ноқонуний бўйин товлаш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлласин;

савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналар томонидан тўловларни пластик карточкалар орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш масалалари бўйича тезкор равишда чора кўриш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан биргаликда ҳар бир минтақада мижозларнинг аризаларини, шу жумладан, "ишонч телефонлари" орқали мурожаатлари кўриб чиқилишини ҳамда келиб тушадиган мурожаатларнинг зудлик билан текширилишини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда товарлар ҳамда хизматларни чек бермасдан сотиш, назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини бузганлиги учун чакана савдо субъектлари жавобгарлигини жиноий жавобгарликкача қатъий кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 181-модда.












































Время: 0.1461
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск