Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақида Низом (АВ томонидан 06.04.2009 й. 1935-сон билан рўйхатга олинган 27.02.2009 й. Молия вазирлигининг 31-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-13-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 6 апрелда 1935-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 27 февралдаги

31, 2009-13-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Газ экспорти ва транзитидан тушадиган

валюта тушумларини сотишдан олинадиган

маблағларни тақсимлаш ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 515-модда) 9-бандига мувофиқ газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумини корхоналар томонидан мажбурий сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи инвесторларга татбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Газ экспорти ва транзити билан шуғулланувчи барча корхоналар (кейинги ўринларда экспорт қилувчи корхоналар деб юритилади) валюта тушуми қисмини мажбурий сотишни ўрнатилган тартибда амалга оширадилар.


2. Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушуми қисмини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар экспорт қилувчи корхоналарга хизмат кўрсатувчи банкда очилган алоҳида махсус ҳисоб рақамга кирим қилинади (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақам деб юритилади).

Махсус ҳисоб рақамга бошқа манбалардан маблағлар ўтказишга йўл қўйилмайди.



II. МАЖБУРИЙ СОТИШДАН ОЛИНГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


3. Махсус ҳисоб рақамдан маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

а) биринчи навбатда бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича:

экспорт қилувчи корхонанинг ўзининг қарзини тўлашга;

экспорт қилувчи корхонанинг қарзи (тўғридан-тўғри ёки "Ўзбекнефтегаз" МХКнинг бошқа корхоналари орқали) мавжуд бўлган ҳамда бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича қарзи мавжуд "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналарининг қарзини тўлашга;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 10-бандида кўзда тутилган мақсадларга.


4. Мазкур Низомнинг 3-банди "а" кичик бандида қайд этилган ҳолларда экспорт қилувчи корхона махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича қарзларини келгусида тўлаш учун "Ўзбекнефтегаз" МХК олдидаги кредиторлик қарздорликни (тасдиқланган солиштирма далолатномага мувофиқ) қоплашга йўналтиради. Бунда маблағлар алоҳида тўлов орқали ўтказилади, тегишли тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсади" бандида эса тўловнинг мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлиги кўрсатилади. Ушбу маблағларни "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисида"ги низомга (2005 йил 14 январь, рўйхат рақами 1441 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 2-сон, 12-модда) мувофиқ тақсимлашга йўл қўйилмайди.


5. "Ўзбекнефтегаз" МХК ҳар бир ҳисобот чораги бошланишидан камида беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига махсус ҳисоб рақамдан маблағларни бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига йўналтиришнинг тегишли чорак учун прогноз кўрсаткичларини тақдим қилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтегаз" МХКга валюта тушуми қисмини мажбурий сотишдан олинган сўмдаги маблағларни "Ўзбекнефтегаз" МХК корхоналари бўйича бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига йўналтириш бўйича жорий ой учун тақсимот тақдим қилади.


7. График бўйича махсус ҳисоб рақамга маблағларнинг навбатдаги келиб тушиши қуйидаги ҳолларда кутилаётган тақдирда, экспорт қилувчи корхона зарурият юзасидан жорий ой бўйича мазкур Низомнинг 3-бандида қайд этилган келгуси тўловларни амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар қолдиғи доирасида:

а) тегишли тўловларни амалга ошириш муддати келгандан сўнг;

б) жорий ой учун белгиланган тўлов миқдоридан кам миқдорда маблағ кутилганда маблағларни захира қилиб қўяди.


8. Экспорт қилувчи корхона ёки унинг кредиторларининг бюджет олдидаги, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдида қарзлари мавжуд бўлмаган ҳолларда махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар мувофиқ равишда муддати кечиктирилган бюджет тўловлари, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси тўловларини амалга оширишга йўналтирилади (Ҳукумат қарорларига кўра муддатидан олдин тўлаш имконияти мавжуд бўлмаган қарздорликлар бундан мустасно).


9. Юқорида қайд этилган тўловлар амалга оширилгач, ҳисоб рақамда қолган маблағлар экспорт қилувчи корхонанинг асосий депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва давлат солиқ хизматининг тўловлар бўйича қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи маълумоти мавжуд бўлган ҳолда, ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ қонунчиликда кўзда тутилган тарзда сарфланади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Экспорт қилувчи корхоналар газ экспорти ва транзити бўйича операцияларнинг, шунингдек улардан тушган маблағларнинг махсус ҳисоб рақамдаги ҳаракатининг алоҳида ҳисобини олиб борадилар.


11. Экспорт қилувчи корхоналар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар газ экспорти ва транзитидан тушган валюта тушумининг мажбурий сотилиши лозим бўлган миқдорини ҳисоблаб, қуйидаги Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган тарзда рўйхатга олинган давлат солиқ хизмати органларига топширадилар.


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


13. Мазкур Низом ижроси назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


14. Мазкур Низом "Ўзбекнефтегаз" МХК билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


200_ йил _________ ойида газ экспортидан тушадиган валюта тушумлари

ва валюта тушумларини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар

ҳисоб-китоби ________________________ бўйича (СТИР ___________)

                                                         (ташкилот номи)

Газ сотиб олувчи ташкилот номи, жойлашган мамлакати

Газ экспорти ҳисобот ойида

Газ экспорти йил бошидан

Йил бошидан бери тушган тўловлар миқдори долл.*

Йил бошидан амалга оширилган мажбурий сотув миқдори долл.

шу жумладан, ҳисобот ойида

Ҳисобот ойи охиригача муддати ўтган дебитор қарздорлиги, долл.

ҳажми, минг куб. м.

минг куб. м. баҳоси долл.

суммаси, долл.

ҳажми, минг куб. м.

минг куб. м. ўртача баҳоси долл.

суммаси, долл.

Корхона раҳбари ___________________

Бош бухгалтер ___________________



*) Йил бошигача бўлган муддатда экспорт қилинган газ ҳажми учун тўловлар чегирмасидан ташқари.

Ўтган йил ҳажми бўйича тўловлар ҳақидаги маълумотлар йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади.


Ҳисоб-китобда йил давомида тузилган ҳар бир экспорт шартномаси бўйича кўрсаткичлар, ҳисобот ойида экспорт амалга оширилмаган бўлса ҳам, алоҳида қаторда кўрсатилиши лозим.





Низомга

2-ИЛОВА


200__ йил _________ ойида газ транзитидан тушадиган валюта тушумлари

ва валюта тушумларини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар

ҳисоб-китоби _______________________________ бўйича (СТИР ___________)

                                                      (ташкилот номи)

Газ транзити билан шуғулла-

нувчи ташкилот номи, у жойлашган мамлакат*

Ҳисобот ойида газ транзити

Йил бошидан газ транзити

Йил бошидан бери тушган тўловлар миқдори долл.**

Йил бошидан амалга оширилган мажбурий сотув миқдори долл.

шу жумладан, ҳисобот ойида

Ҳисобот ойи охиригача муддати

ўтган дебитор қарздорлиги, долл.

ҳажми, минг куб. м.

100 км.га минг куб. м. тарифи долл.

транспор-

тировка масофаси, км.

суммаси, долл.

ҳажми, минг куб. м.

суммаси, долл.

Корхона раҳбари ___________________


Бош бухгалтер ___________________



*) СРП битим доирасида қазиб олинган газ транзитида шартнома ким билан тузилганлиги инобатга олиниб, инвестор ёки оператор номи кўрсатилиши керак.

**) Йил бошигача бўлган муддатда транзит қилинган газ учун тўловлар чегирмасидан ташқари.

Ўтган йил ҳажми учун тўловлар ҳақида маълумот йиллик билан бирга тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транспортировкага мўлжалланган ҳар бир йўналиш учун кўрсаткичлар алоҳида қаторда кўрсатилади.

Ҳисоб-китобда йил давомида тузилган ҳар бир транзит шартномаси бўйича кўрсаткичлар ҳисобот ойида экспорт амалга оширмаган бўлса ҳам, алоҳида қаторда кўрсатилиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 191-модда.











































Время: 0.2317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск