Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2009 й. ПҚ-1096-сон "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2009 й.

N ПҚ-1096



ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМ АВЛОДНИ

ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳар бир вилоят маркази ва йирик шаҳарларда соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасидаги умумдавлат чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кенг чора-тадбирлар комплексини, шу жумладан, оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш юзасидан тушунтириш тадбирларини бажариш мақсадида:


1. Қайд қилиб ўтилсинки, бутун республика миқёсида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ҳамда тарбияланишини яхшилаш бўйича эришилган катта ижобий силжишлар билан бир қаторда, ишларнинг ушбу муҳим йўналишида жиддий камчиликлар мавжуд ва айрим вилоятлар ҳокимликлари, тиббиёт ва бошқа муассасалар раҳбарлари томонидан унга етарли даражада эътибор берилмаяпти.

3. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тегишли тузилмаларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда, энг аввало, узоқ туманларда ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, скрининг марказлари рўйхатини белгиласин ҳамда уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари, зарур реагентлар ва воситалар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу вазифани амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг имтиёзли кредитлари ҳамда грантлари жалб этилиши таъминлансин.


4. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими муассасалари (ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, перинатал ва скрининг марказлари, аёллар репродуктив саломатлиги маркази ва бошқалар) фаолиятини чуқур таҳлил қилсин;

ушбу муассасаларга раҳбарлик қилувчи мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказсин;

мазкур муассасалар кадрлари таркибини айниқса туғилиш, она ва бола ўлими даражаси юқори бўлган туманларда малакали мутахассислар - акушер-гинекологлар, неонатологлар ва педиатрлар билан мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;

тиббиёт ходимларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича малакасини тизимли равишда ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;

барча даражалардаги Хотин-қизлар қўмиталарининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари раислари - вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарларининг умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ушбу вазифани ҳал этишдаги ишларини фаоллаштириш ва шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, "Соғлом авлод учун" ва "Маҳалла" жамғармалари, бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда:

турар жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш муаммолари, "Соғлом она-соғлом бола" мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини аҳолига тушунтириш ва уларнинг онгига етказиш бўйича тизимли равишда ойликлар ўтказсин;

тиббиёт муассасаларининг, айниқса қишлоқ жойларда, репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларида оилалардаги билимлар ва тиббий маданиятни ошириш бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан ишларини кучайтирсин;

олиб бориладиган тушунтириш ва профилактика ишларига маҳалла қўмиталари ва бошқа жамоат тузилмаларининг кенг жалб этилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 199-модда.



















































Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск