Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби /

Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 14.04.2009 й. 1939-сон билан рўйхатга олинган 10.03.2009 й. МВ 30-сон, ДСҚ 2009-7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 14 апрелда 1939-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2009 йил 10 мартдаги

30, 2009-7-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона

солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган

солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аввал хусусийлаштирилган корхоналар - давлат корхоналари негизида тузилган, хусусийлаштирилган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган корхоналар, инвесторлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари бажарилаётган корхоналардан ташқари;


объектив сабаблар - тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, ушбу тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарила олмайдиган ҳолатлар:

табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, қамал ҳолати, давлат манфаатларини кўзлаб импортни ҳамда экспортни тақиқлаш ва бошқалар) келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни ва реализация қилишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори;

юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор;

юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор;

суднинг қарорига асосан юридик шахснинг фаолиятини тугатиш, тўхтатиб туриш.


2. Ушбу Вақтинчалик низом амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, ягона солиқ тўловчиси бўлган барча аввал хусусийлаштирилган корхоналар учун татбиқ этилади.



II. АВВАЛ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРНИ УМУМБЕЛГИЛАНГАН

СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги икки чоракда объектив сабабларсиз, мол-мулк ва ер солиғининг ҳисобланган ўн карра миқдоридан кам бўлган суммани ташкил этган аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўловчилари, бундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни амалга оширувчи корхоналар мустасно, солиқ органининг хабарномасига асосан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни амалга оширувчи аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўловчилари, агар уларнинг реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги тўрт чоракда мол-мулк ва ер солиғининг ҳисобланган ўн карра миқдоридан кам бўлган суммани ташкил этса, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

4. Аввал хусусийлаштирилган корхоналар - ягона солиқ тўловчилари бўйича давлат солиқ инспекцияларининг балансларни ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш бўлими ходимлари тақдим этиладиган солиқ тўловчиларнинг молиявий ва солиқ ҳисоботлари асосида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмини мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдори билан солиштирадилар.


5. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи - Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (02-варақ) (010-сатр "Жами" устуни) асосида аниқланади.


6. Мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори ҳисоб-китоб маълумотларидан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади:


N = (Н1 + H2) х 10, бу ерда:


N - мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори;

H1 - чорак ҳисобида мол-мулк солиғи;

Н2 - чорак ҳисобида ер солиғи;


7. Мол-мулк солиғи ўтган солиқ даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл) асосида аниқланади ва чорак ҳисобда ҳисоблаб чиқарилади (4-устун 012-сатри + 4-устун 022-сатр) /4 х мол-мулк солиғи ставкаси);

Ер солиғи ваколатли органнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисидаги маълумотлари асосида аниқланади ва чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади (ер участкаси майдони х белгиланган ставкаси)/4);

Мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори жорий солиқ даври учун шартли доимий катталик бўлиб ҳисобланади.


8. Ушбу Вақтинчалик низом татбиқ этиладиган ҳар бир аввал хусусийлаштирилган корхона бўйича давлат солиқ инспекцияларининг балансларни ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш бўлими ходимлари ҳисоблаб чиқарилган мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ Маълумотномани тўлдирадилар.


9. Давлат солиқ хизмати органлари маълумотномадаги маълумотлар асосида, объектив сабаблар бўлмаган тақдирда, агар икки кетма-кет келувчи чорак давомида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан кам бўлса, аввал хусусийлаштирилган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказадилар.


10. Давлат солиқ хизмати органи аввал хусусийлаштирилган корхонани уни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилиши тўғрисида ушбу Вақтинчалик низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда, чораклик ва йиллик ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатидан кейин 5 кун ичида ёзма равишда хабардор қилади.


11. Аввал хусусийлаштирилган корхона давлат солиқ хизмати органининг хабарномаси олинган ҳисобот даври бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. Бунда қўшилган қиймат солиғи тугаганидан сўнг корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлган ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.


12. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган аввал хусусийлаштирилган корхона ягона солиқ тўловини тўлашга фақатгина кетма-кет келувчи тўрт чорак давомида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилишнинг ҳақиқатдаги ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан юқори бўлган тақдирда ўтиши мумкин.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилишнинг ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда аввал хусусийлаштирилган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Вақтинчалик низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


14. Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда ягона солиқ тўлови ҳисоботини топширишдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган корхоналар сони тўғрисида маълумот тақдим этади.


15. Ушбу Вақтинчалик низом 2012 йил 1 январгача амал қилади.





Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА


_____________ солиқ даври учун умумбелгиланган солиқларни

тўлашга ўтказишни белгиловчи кўрсаткичлар бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

Кўрсаткичлар

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

1. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми

2. Мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдори

________________________туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекциясининг балансларни

ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш

бўлимининг масъул ходими

__________________________________

(Ф.И.Ш.)

___________________

(имзо)




Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА

Солиқ тўловчини умумбелгиланган солиқларни

тўлашга ўтказиш тўғрисидаги

ХАБАРНОМА

________________________________________ давлат солиқ инспекцияси

                                    (туман, шаҳар номи)


Сизни

СТИР

_______________________________________________________________,

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)


манзил ________________________________________________________,

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ),


_______________________________________________________________,

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


шу ҳақда хабардор қиладики, __________________________ дан бошлаб

                                                                                       (ўтиш санаси)


умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиласиз.


Ўтиш учун асос _________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

М.Ў.

N

Жўнатиш санаси:

(кк/оо/йй)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 204-модда.























































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск