ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа маҳфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 16.04.2009 й. 1941-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 24.11.2008 й. 110-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 16 апрелда 1941-сон

билан рўйхатга олинган

молия вазирининг

2008 йил 24 ноябрдаги

110-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш

органлари муассасалари ва ташкилотларининг

харажатлари ва бошқа маҳфий характерга

эга бўлган харажатларнинг ғазна

ижроси тартиби ҳақида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Давлат захираларини бошқариш қўмитаси корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ҳамда ҳарбий қисмлари харажатлари, шунингдек махфий хусусиятга эга харажатлари бўлган бошқа бюджет ташкилотларининг (кейинги ўринларда - бюджет ташкилотлари) махфий харажатларнинг ғазна ижроси тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар (кейинги ўринларда - маҳсулот етказиб берувчилар) билан шартномаларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва уларнинг харажатларини тўлаб бериш, шу жумладан, маҳфий характерга эга бўлган бюджет харажатлари тўловларини амалга ошириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ғазначилик бўлинмалари) томонидан амалга оширилади.

2. Давлат бюджети харажатларининг ғазна ижроси билан қамраб олинадиган ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотларининг рўйхати, зарур ҳолларда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Бюджет ташкилотлари билан ишлаш учун, шунингдек маҳфий характерга эга бўлган харажатлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолларда, ҳар бир ғазначилик бўлинмасида маҳфий маълумотлар билан ишлашга ўрнатилган тартибда рухсат олган алоҳида ходимлар аниқланади.

3. Юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ахборот технологиялар маркази ва ғазначилик бўлинмалари томонидан маълумотлар хавфсизлиги режимини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

4. Бюджет ташкилотларининг махфий характерга эга бўлган харажатлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидан (кейинги ўринларда - ЯҒҲ) мазкур Низом талаблари доирасида тўланади.

Бунда бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларини нақд пулда олиш учун уларнинг тегишли банклардаги 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларидан фойдаланилади.

4-1. Бюджет ташкилотлари 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларидан мажбурий тўловларни амалга ошириш ва нақд пул маблағлари олиш учун тегишли банкка тўлов ҳужжати ва чек тақдим қилиш йўли билан маблағларни тасарруф қиладилар.

Бунда ушбу ҳисобварақларда ишлатилмаган маблағлар молия йили мобайнида ЯҒҲга қайтарилиши лозим.

4-2. ЯҒҲдан харажатлар Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи 4821190 харажатлар моддасида акс эттириш орқали амалга оширилади.

Бунда бюджет ташкилотлари харажатларининг ғазна ижроси назорати Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига мувофиқ тузилган харажатлар сметасининг чораклик ажратилган маблағлари доирасида алоҳида ахборот тизимда амалга оширилади.

4-3. Бюджет ташкилотлари тўловларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларига имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси тақдим этадилар.

4-4. Молия йилига қўшимча даврда ва жорий молия йилида ўтган молия йилининг кредитор қарздорликларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.


II. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН ҒАЗНАЧИЛИК БЎЛИНМАЛАРИГА

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАЛАРИНИНГ ВА УЛАРГА

ЎЗГАРТИРИШЛАРНИНГ ТАҚДИМ ҚИЛИНИШИ

8. Бюджет ташкилотлари ёки иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тегишли иқтисодиёт ва молия органларида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган якка тартибдаги ва умумий харажатлар сметаси ҳамда уларга ўзгартиришлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади.

Бунда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тақдим қилинган харажатлар сметасига ўзгартиришлар назорати ғазначилик бўлинмалари томонидан чораклик ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

9. Ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва касса харажатларини амалга ошириш фақат уларга бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларини тақдим қилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

11. Капитал қурилиш объектлари бўйича капитал қурилиш буюртмачилари капитал қурилиш объектлари бўйича тегишли иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган, қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) ва қурилишларнинг титул рўйхати асосида тузилган, харажатларнинг ойлик бўлинмасини (кейинги ўринларда - капитал қурилиш бўйича харажатлар сметаси) ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилади.

Капитал қурилиш бўйича харажатлар сметасига аниқликлар қурилишларнинг аниқланган манзилли ва титул рўйхатлари асосида, давлат харидларининг ўтказилиши ва юқоридаги қурилишлар рўйхатларининг ўрнатилган тартибда тасдиқланишига қараб киритилади.

12. Ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши ва улар томонидан Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича кредиторлик қарзларни ҳисобга олган ҳолда, харажатлар сметасида ажратилган чораклик маблағлар доирасида амалга оширилиши устидан назорат қилади.

13. Асосий харажатлар сметалари рўйхатга олингандан сўнг, бюджет ташкилотлари ва уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан вақтинчалик харажатлар сметалари асосида олдин тузган шартномаларини рўйхатга олинган асосий харажатлар сметаларига мувофиқлаштириш мақсадида, зарур бўлган ҳолларда, ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

15. Тегишли бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар ёйилмасига, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига, капитал қурилишнинг смета харажатларига (қурилишларнинг манзилли ва титул рўйхатларига (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхатига) ўзгартиришлар киритиш, иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ташкилотлари, буюртмачилар ҳамда киритилаётган ўзгартиришларни тегишли ғазначилик бўлинмалари билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади.

16. Қабул қилинган юридик мажбуриятларнинг ажратилган маблағлар суммасидан, шунингдек касса харажатларининг аниқланган маблағлари суммасидан ортиқча амалга оширилишига олиб келадиган миқдорда маблағларини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, ажратиладиган маблағларининг камайтирилиши томонлар юридик мажбуриятини ўзаро камайтирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Ажратилган маблағлар кўпайтирилгандан сўнг, бюджет ташкилотлари ва уларнинг маҳсулот етказиб берувчилари ўртасида тузилган хўжалик шартномаларига томонларнинг юридик мажбуриятлари айнан бир хилда кўпайтирилишини кўзда тутадиган ўзгартиришлар киритиш мумкин.

17. Бюджет ташкилотлари ташаббуси билан харажатлар сметаларига киритилаётган камайтиришларнинг ғазначилик бўлинмалари билан келишуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) бюджет ташкилоти тегишли хат билан хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига харажатлар сметасига ўзгартириш сўровини (кейинги ўринларда - сўров) тақдим қилади;

2) ғазначилик бўлинмаси:

тузилган ва рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномалар (касса харажатлари) суммаларини таклиф қилинаётган аниқликларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган (таклиф қилинаётган) маблағлар суммаларидан ошмаганлиги бўйича сўровни текширади;

камайтириш режалаштирилаётган маблағлар бўйича бюджет ташкилотининг тегишли харажатлар моддалари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва харажатлар тўловларини амалга оширишни ваколатли орган томонидан бюджет ташкилотининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингунга қадар (камайтириш кўзланаётган суммалар қисмида), тўхтатиб қўяди;

бир иш кунидан ошмаган муддатда сўровга "КЕЛИШИЛДИ" штамп, имзо ва рўйхатга олинган сана қўйилган ҳолда бюджет ташкилотига қайтарилади;

3) ғазначилик бўлинмасига келишув учун тақдим қилинган ўзгартириш сўрови асосли сабабларга кўра қондирилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмаси бир кун муддатда қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда қайтаради.

18. Бюджет ташкилоти келишилган сўровни олгандан сўнг икки иш куни мобайнида уни ажратилган бюджет маблағларини бош тақсимловчиси орқали тегишли иқтисодиёт ва молия органига юборади.

Иқтисодиёт ва молия органи ўзгартириш киритишни рад қилган ҳолатда, бюджет ташкилоти мажбуриятлар олиш ва харажатларни амалга оширишни тўхтатиб қўйилишини бекор қилиш учун тегишли иқтисодиёт ва молия органининг хатини илова қилган ҳолда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига хат юборади.

20. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган маблағларига камайтиришлар киритилиши зарур бўлганда, мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, иқтисодиёт ва молия органлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига ўрнатилган тартибда киритилаётган ўзгартиришларни ғазначилик бўлинмасига улар тузилган кундан сўнг икки иш кунидан кечикмаган муддатда келишиш учун тақдим қилади (тақдимнома, маълумотнома-билдиришнома ва бошқалар).

22. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш мумкинлиги юзасидан тегишли бюджетларда турувчи бюджет ташкилотлари бўйича амалга оширилган касса харажатлари, шунингдек банд қилинмаган юридик мажбуриятларни тасдиқланган маблағлар билан солиштириш орқали кўриб чиқади.

Бунда ҳудудларда жойлашган, республика бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотлари ўзгартириш бўйича юқорида кўрсатилган ҳужжатларни жойлардаги тегишли ғазначилик бўлинмасига тақдим қилади.

23. Текширувлар ижобий натижалар берганда ва кўрсатилган харажатлар турлари бўйича харажатлар сметасига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони мавжуд бўлганда, ғазначилик бўлинмалари:

ғазначиликнинг дастурий мажмуида камайтирилиши кўзланаётган тегишли бюджет ташкилотларининг кейинги юридик мажбуриятларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) ва касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўяди;

ҳужжатлар тақдим қилинган куннинг кейинги кунидан кечикмаган муддатда, ижобий хулосани тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тегишли иқтисодиёт ва молия органига йўллайди.

Бунда ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек бюджет ташкилотларининг кейинги касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўйишни бекор қилиш иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига, ғазначилик бўлинмалари билан ўрнатилган тартибда келишилган асосда барча тасдиқланган ва рўйхатга олинган, бюджет ташкилотларининг тасдиқланган тегишли якка тартибдаги сметаларига киритилган ўзгартиришлар рўйхати нусхалари тақдим қилингандан сўнг амалга оширилади.

24. Юридик мажбуриятлар билан банд бўлмаган ажратилган маблағлар мавжуд бўлмаганда ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим қилинган ҳужжатларда таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмалари уларни иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечикмаган муддатда, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш имкони йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма хулоса тузади ва иқтисодиёт ва молия органларига қайтаради.

25. Ҳужжатлар лойиҳаси ва ҳисоб-китоблар бўйича иқтисодиёт ва молия органи ғазначилик бўлинмасидан салбий хулоса олгандан сўнг, иқтисодиёт ва молия органи ўрнатилган тартибда ҳужжатларни қайта ишлаш ва бюджет ташкилотларининг тасдиқланган маблағларига ўзгартиришлар киритишга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўради.


IV. ЮРИДИК МАЖБУРИЯТЛАРНИ

РЎЙХАТГА ВА ҲИСОБГА ОЛИШ

1-§. Умумий қоидалар


31. Бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек Давлат бюджети ҳисобидан капитал қурилиш буюртмачиларининг шартномалари ғазначилик бўлинмаларида мажбурий рўйхатга олинади.

Бунда, бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан бюджет маблағлари ҳисобидан тузадиган шартномаларида қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, белгиланган тартибда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши кўзда тутилади.

32. Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджет ташкилотларининг шартномалари:

бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича - рўйхатдан ўтказилади;

вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича - ҳисобга олинади.

33. Бюджет ташкилотлари томонидан юридик мажбуриятларнинг қабул қилиниши, уларнинг харажатлар сметаларида Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича кўзда тутилган, ажратиладиган маблағлари ҳажми доирасида амалга оширилади.

37. Бюджет ташкилотлари томонидан ташқи қарзларнинг жалб қилиниши, ссуда ва кредитлар олиниши, шунингдек бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига лизинг шартномаларини тузиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

39. Товар (иш, хизмат)лар тўлови бир нечта манбалар маблағи ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган ҳолларда, шартномаларда мажбурий равишда ушбу манбалар бўйича реквизитлар ва улар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган суммалар алоҳида кўрсатилади.

43. Бюджет ташкилотларининг ички хўжалик юритувчи бўлинмалари томонидан товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг кир ювиш бўлинмалари, меҳмонхоналари, таъмирлаш-қурилиш гуруҳлари (бригадалари) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ёрдамчи хўжаликлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан ички хўжалик шартномалари ва тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган, ички хўжалик шартномалари бўйича товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Бунда бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида тўловларни ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг, қоидага кўра, бюджетдан ташқари ҳисобварақларига кейинчалик уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўзда тутилган мақсадларга ишлатиш билан амалга оширилади.

44. Шартномалар тузмасдан, мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича икки нусхада Сўровнома ва тўлов топшириқномалари асосида маблағлар қуйидагиларга:

суд қарорлари бўйича тўловлар, давлат божлари, йиғимлар тўлаганда, юридик мажбуриятлар қабул қилиниши бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақлар, квитанциялар, Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) асосида шартномалар тузмасдан амалга оширилиши мумкин;

ҳисобот чораги (йили) якуни бўйича бюджет маблағларининг иқтисод қилинган қисмида Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

капитал қўйилма буюртмачиларининг буюртмачи хизматини сақлаб туришга маблағларни ўтказиш.

45. Бюджет ташкилотлари сўмдаги қийматига қайта ҳисобланган, чет эл валютасидаги импорт қилинаётган товар-моддий бойликлар учун шартномалар тузишда юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли маблағлар захирасини кўзда тутишлари шарт.

Юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли маблағларнинг захираси ҳар бир шартнома бўйича якка тартибда бюджет ташкилотлари ва ғазначилик бўлинмалари томонидан, зарур бўлганда - тегишли иқтисодиёт ва молия органи иштирокида шартноманинг тузилган санаси, кўзда тутилаётган муддатлари ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.

46. Суммаси чет эл валютасида кўрсатилган шартномалар ва ҳисобварақ-фактуралар асосида импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан охирги тўлов санасида ушбу вақтгача ҳосил бўлган касса харажатлари йиғиндисининг ўртача курси бўйича амалга оширилади.


47. Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, томонларнинг юридик хизматлари (жалб қилинган адвокатлар) томонидан мажбурий тартибда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги текширилиши шарт.

Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.

48. Шартномалар, шунингдек уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан, сиёҳ ёки шарикли ручка ёки (ёзув, ҳисоблаш) машинада ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Ҳеч қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга олдиндан келишиб олинган бўлса ҳам йўл қўйилмайди.

50. Бюджет ташкилотлари ва маҳсулот етказиб берувчилар билан бюджет маблағлари ҳисоби қисмидан тузилган шартномалар, фақат уларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинганидан сўнг кучга киради.


2-§. Юридик мажбуриятларни рўйхатга

олиш ва ҳисобга олиш (махфий харажатларсиз)

51. Бюджет ташкилотлари билан маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида тузиладиган шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмаларида уларга берилган тегишли рақам ва рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) сана кўрсатилган ҳолда мажбурий рўйхатга олиниши (ҳисобга олиниши) лозим.

52. Бюджет ташкилотлари ғазначилик бўлинмаларига шартномани рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун шартноманинг икки асл нусхаси ва битта кўчирма нусхаси билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлов жадвали;

харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида харид комиссиясини шакллантириш талаб этиладиган ҳолларда ғолибни аниқлаш бўйича харид комиссияси мажлисининг баённомаси нусхаси;

агар шартнома қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри тузилган бўлса, мазкур шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатнинг нусхаси;

тегишли фаолият турини амалга ошириш учун қонунчиликда лицензиялаш ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат олиш ёхуд ваколатли органга фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбориш талаби мавжуд бўлган ҳолларда тегишли равишда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлаганлик ҳақидаги хабарноманинг нусхаси.

53. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилоти томонидан шартнома тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағларнинг мавжудлигини текширади.

Агар тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу шартнома бюджет ташкилотига уни ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатга олинмасдан (ҳисобга олинмасдан) қайтарилади.

54. Шартномаларни рўйхатга олиш, шартноманинг иккита асли ва нусхасининг барча варақларига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб "Рўйхатдан ўтказилди" штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси томонидан шахсий имзосини ва "Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш" муҳрини қўйиш йўли орқали амалга оширилади.

Шартномаларни ҳисобга олиш, шартноманинг иккита асли ва нусхасининг барча варақларига ҳисобга олиш рақами ва санасини кўрсатган ҳолда "Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади" ёзуви билан "Ҳисобга олинди" штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс томонидан шахсий имзосини қўйиш йўли орқали амалга оширилади.

Рўйхатга ва ҳисобга олинганидан сўнг шартноманинг кўчирма нусхаси ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади.

55. Шартномалар ҳисоби Ғазначилик дастурий мажмуида электрон тарзда бюджет ташкилоти ва маҳсулот етказиб берувчининг номи ва реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақами ва тузилган санаси, ғазначилик бўлинмаси томонидан уни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) Китобида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.


3-§. Махфий харажатлар бўйича юридик

мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш)

56. Махфий харажатлар бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун бюджет ташкилоти томонидан ғазначилик бўлинмасига шартноманинг асл нусхаси, мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича икки нусхада сўровнома ҳамда мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинади.

57. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими бюджет ташкилотининг ваколатли вакили иштирокида сўровномада кўрсатилган маълумотларни шартноманинг асл нусхасида кўрсатилган маълумотлар билан, шунингдек мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шартнома билан солиштиради.

Барча солиштиришлар тугаганидан сўнг шартнома ва унга илова қилинган мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар бюджет ташкилотининг ваколатли вакилига қайтарилади.

Ғазначилик бўлинмаси ходимлари томонидан тақдим қилинган шартноманинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхасидан нусха олиш қатъиян ман қилинади.

58. Тақдим қилинган сўровномада хато ва (ёки) камчиликлар мавжуд бўлмаган ҳолда сўровномада кўрсатилган шартномани рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) бўйича кейинги тадбирларни амалга ошириш учун сўровнома қабул қилинади.

Акс ҳолда, сўровнома бюджет ташкилотига мавжуд хато ва (ёки) камчиликларни бартараф қилиш учун қайтарилади.

59. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилоти томонидан сўровномани қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағларининг мавжудлигини текширади.

Агар сўровнома ва тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинмайди (ҳисобга олинмайди), тегишли сўровнома эса бюджет ташкилотига қайтарилади.

60. Махфий харажатлар бўйича шартномаларни рўйхатга олиш (ҳисобга олиш), сўровномалар асосида сўровномаларнинг олд томонига "Рўйхатдан ўтказилди" ("Ҳисобга олинди") штампи қўйилган ва рўйхатга олинган (ҳисобга олиш) рақам ва санаси кўрсатилган кундан бошлаб уч иш куни давомида ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўзининг шахсий имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

Рўйхатга олингандан (ҳисобга олингандан) сўнг сўровноманинг икки нусхаси бюджет ташкилотига қайтарилади, бир нусхаси эса ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади.

61. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг Захира жамғармалари ҳисобидан махфий характерга эга бўлган харажатлар тўловлари бюджет ташкилотларининг сўровномаси бўйича мазкур Низомда бюджет ташкилотларининг махфий харажатлари амалга ошириш учун кўзда тутилган тартиб билан бир хилда амалга оширилади.


V. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАН МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР БЎЙИЧА

ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1-§. Умумий қоидалар


63. Бюджет ташкилотлари томонидан иккинчи тараф олдида молиявий мажбуриятлар уларга етказиб бериладиган товар (иш, хизмат)лар учун ўтказилиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар бўйича қарздорлик асосида қабул қилинади.

64. Молиявий мажбуриятлар, олдин тузилган шартномалар - қабул қилинган юридик мажбуриятлар доирасида қабул қилинади, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар бўйича молиявий мажбуриятлар, шунингдек давлат божи, йиғимлар, бадаллар, мажбурий тўловлар ва шунга ўхшаш молиявий мажбуриятлар бундан мустасно.



2-§. Махфий харажатлар бўйича

тўловларни амалга ошириш

65. Махфий харажатлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун бюджет ташкилотлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тўлов ҳужжатларини ҳисобварақ-фактура билан бирга тақдим қилинади.

Бунда ҳисобварақ-фактура ғазначилик бўлинмаси томонидан юридик мажбуриятга мувофиқлигига текширилади ва бюджет ташкилотига қайтариб берилади.

Ҳисобварақ-фактуралардан нусха олиш ва ғазначилик бўлинмасида сақлаш қатъиян ман этилади.

65-1. Бюджет ташкилотлари томонидан тўлов ҳужжатларининг тақдим қилиниши ва ғазначилик бўлинмаларида расмийлаштирилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) 1 ва 2-иловаларидаги шакллар ва 183-186-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан тақдим қилинадиган тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида тегишли шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, ташкилот номи, СТИР, бюджет таснифига мувофиқ харажатлар моддаси, ҳамда юридик ва молиявий мажбурият санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.

65-2. Тўловлар амалга ошириб бўлинганидан сўнг тўлов ҳужжатларининг биринчи ва иккинчи нусхалари ғазначилик бўлинмаларининг тегишли бўлимларида сақланади.

65-3. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича маблағлар харажатлар сметасининг тегишли моддасида назарда тутилган маблағлар доирасида уларнинг тегишли банклардаги 23404, 23432, 23430, 23426 баланс ҳисобварақларига ўтказилади.

Бунда тўлов ҳужжатининг ғазначилик бўлинмаларида қолдириладиган биринчи ва иккинчи нусхаларининг тўлов мақсадида "Махфий" ёзуви ёзилади, бюджет ташкилотларига мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклдаги кўчирма билан қайтариб бериладиган учинчи нусхасида тегишли харажат моддалари ва уларнинг суммалари кўрсатилади.


4-§. Махфий бўлмаган харажатлар бўйича

тўловларни амалга ошириш

78. Ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотларининг тўлов топшириқномалари асосида ғазна ҳисобварақларидан харажатлар тўловини бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларининг тегишли моддаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширади.

79. Бюджет ташкилотларининг харажатлари тўлови тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

бюджет ташкилотларининг тегишли моддалари бўйича маблағлар қолдиқлари суммалари доирасида;

агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммасидан ошмаса;

ҳисобварақ-фактура ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бюджет ташкилотининг махсулот етказиб берувчи олдидаги қарздорлигини, шунингдек бюджет ташкилотининг махсулот етказиб берувчига аванс тўловлари ўтказишини мажбурловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида (бунда, давлат сирига таалуқли бўлган хўжалик операциялари амалга оширилганда, бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобварақ-фактуралар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Ғазначилик ҳизмати қўмитасига ёки ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида тақдим этилади);

тўлов топшириқномасида кўрсатилган мол етказиб берувчининг, шунингдек бюджет ташкилотининг номи ва реквизитлари шартнома ва ҳисобварақ-фактураларда ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларда мол етказиб берувчининг, шунингдек, бюджет ташкилотининг номи ва реквизитлари мувофиқ бўлганида.

79-1. Бюджет ташкилотлари томонидан тўлов ҳужжатларининг тақдим қилиниши ва ғазначилик бўлинмаларида расмийлаштирилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) 1 ва 2-иловаларидаги шакллар ва 183-186-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда бюджет ташкилоти томонидан тақдим қилинадиган тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида тегишли шахсий ғазна ҳисобварақ рақами, ташкилот номи, СТИР, бюджет таснифига мувофиқ харажатлар моддаси ва юридик ва молиявий мажбурият санаси ва тартиб рақами кўрсатилади;

79-2. Тўловлар амалга ошириб бўлинганидан сўнг тўлов ҳужжатларининг биринчи ва иккинчи нусхалари ғазначилик бўлинмаларининг тегишли бўлимларида сақланади.


VI. ЖАВОБГАРЛИК


86. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларнинг тўғри расмийлаштирилиши, уларнинг асосланганлиги ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, нарх қарорининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, бирламчи ҳужжатлар ва товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, жумладан Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиладиган, иқтисод қилинган маблағларнинг ва мол етказиб берувчилар олдидаги қарздорликнинг тўғри аниқланганлигига жавобгардир.

Чек дафтарлари ва чек назорат маркаларининг йўқотилиши ёки ўғирланиши, шунингдек чек дафтарларини ва чек назорат маркаларини олишга ваколатли шахслар томонидан суиистеъмол қилиш натижасида юзага келган зарар учун бюджет ташкилотларининг масъул шахслари жавобгардир.

87. Ғазначилик бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ зарур махфийлик режимига риоя қилиш, мазкур Низом талабларига мувофиқ рўйхатга олинган (ҳисобга олинган) шартномаларнинг бюджет ташкилотлари харажатлари сметасида кўзда тутилган маблағларга мувофиқлиги ва бюджет ташкилотлари харажатлари тўлови устидан назоратнинг тўғри амалга оширилиши учун жавобгардирлар.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


88. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


ТЎЛОВ ЖАДВАЛИ

________ ва _________ билан ______ умумий суммаси

20____ й. "____" __________-сон _______ шартнома

(юридик мажбурият)га

(сўмда)

20___ йил ойлар номи

Харажатлар тури

(моддалар)

Жами

...

...

...

Январь





Февраль





Март





Апрель





Май





Июнь





Июль





Август





Сентябрь





Октябрь





Ноябрь





Декабрь





Жами йил бўйича





Жами


сўм (


)


сумма сўз билан




  

Юқоридаги кўрсатилган суммадан __________ сўм ёки шартноманинг умумий суммасидан _____% 20___ йил __________ ойида тўланиши лозим.


*) Юқоридаги кўрсатилган суммадан ______% жорий ойнинг _____ санасигача ҳар ойлик равишда олдиндан тўланиши лозим.


  

М.Ў.

Раҳбар




     

(имзо)


(Ф.И.О)




Бош ҳисобчи





(имзо)


(Ф.И.О)

  

  


Ғазначилик бўлинмаси

ходими қабул қилди


Бюджет ташкилоти

ходими қабул қилди










(имзо)



(имзо)




"___" _____ 20____ й.


"___" _____ 20____ й.


  

 

*) ушбу сатр бюджет ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда электр энергияси етказиб бериш, коммунал хизматлар кўрсатиш, алоқа хизмати ва бошқа шунга ўхшаган ҳар ой кўрсатиладиган хизматлар кўрсатиш учун шартномалар бўйича ҳар ойлик муддатда ва миқдорларда олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолатларда тўлдирилади.






Низомга

2-ИЛОВА


Бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан

тузган шартномаларини (юридик мажбуриятларни)

рўйхатга олиш (ҳисобга олиш)

КИТОБИ

Т/р

Шартнома

(юридик мажбурият)

рақами ва санаси

Номи ва реквизитлари

Шартнома (юридик

мажбурият)нинг рўйхатга

олинган (ҳисобга олинган)

рақами ва санаси

Суммаси

(сўмда)

бюджет

ташкилоти

маҳсулот етказиб

берувчининг

1.





2.









      





Низомга

3-ИЛОВА


Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш

(ҳисобга олиш) учун

СЎРОВНОМА

______-сон 20___ й. "___" ___________

20___ й. ________________га


Бюджет ташкилоти номи_____________________


СТИР ____________________________


Шахсий ҳисобварағи_____________________

       

Юридик мажбурият

рақами

Юридик мажбурият

санаси

Тўловни олувчининг

номи

Тўловни олувчининг банк реквизитлари

(шахсий ғазна ҳисобварағи)

Суммаси

(сўмда)





           

           

Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.







(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

4-ИЛОВА



шахсий ҳисобварағидан кўчирма


бюджет ташкилотининг номи


        

Шаклланган сана 20 ___ й. "___" _______________


Аввалги кўчирма санаси 20 ___ й. "___"


Шахсий ҳисобварағи __________________________________________

        

Т/р

Ҳисоб рақам

МФО

Ҳужжат

рақами

Дебет

айланмаси

Кредит

айланмаси

Масъул ходим

1.







2.







...







Жами айланмалар





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 206-модда.




















































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск