ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Умумий масалалар /

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.04.2009 й. 1942-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 18.03.2009 й. 2009-20-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 17 апрелда 1942-сон

билан рўйхатга олинган

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2009 йил 18 мартдаги

2009-20-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари)

фаолияти тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини амалга ошириш тартибини ўрнатади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда - профессионал иштирокчи) - қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмаси (уюшмаси) (кейинги ўринларда - Бирлашма) - қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозорида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган юридик шахс (нотижорат ташкилот);


қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда - ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

2. Бирлашманинг номи унинг аъзолари асосий фаолият соҳасини кўрсатиши, унга "бирлашма" ёки "уюшма" ёхуд Бирлашма турини кўрсатувчи сўзлари киритилган бўлиши керак.



II. БИРЛАШМА ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР


3. Бирлашмани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг мазмунига доир талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.


4. Бирлашма профессионал иштирокчиларнинг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этилади ва ўз фаолиятини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида амалга оширади.


5. Бирлашманинг барча даромадлари фақатгина унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қўлланилади ва унинг иштирокчилари (аъзолари) орасида тақсимланмайди.


6. Бирлашма қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга ва ушбу фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг иштирокчиси бўлишга ҳақли эмас.



III. БИРЛАШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Бирлашма:

Бирлашма аъзолари фаолиятига тегишли масалалар кўрилаётганда ваколатли орган комиссия йиғилишларида эксперт сифатида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашишга;

ваколатли органдан Бирлашма аъзолигига кириш истагини билдирган профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни сўрашга ҳақли.

Бирлашма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Бирлашма:

ўз аъзоларини уларнинг фаолиятига дахлдор бўлган Бирлашманинг таъсис ва ички ҳужжатлари билан таништириши;

ўзининг таъсис ва ички ҳужжатларида мавжуд талабларни бажариши шарт;

ваколатли орган томонидан тақдим этилган бирлашма аъзолари фаолияти масалалари бўйича ахборотларни ўз аъзоларига етказиши.

Бирлашма қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


10. Мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 207-модда.



















































Время: 0.1764
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск