Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.04.2009 й. 1943-сон билан рўйхатга олинган 14.04.2009 й. Халқ таълими вазирлигининг 17-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 14 Қ/Қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 17 апрелда 1943-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими марказининг

2009 йил 14 апрелдаги

17, 14 Қ/Қ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар

харид қилиш юзасидан танлов савдолари

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли "Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 142-модда) мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Танлов савдолари дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар (комплекслар)ни харид қилишга татбиқ этилади.

Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (бундан кейинги ўринларда ўқув адабиёти деб юритилади) дарсликлар, қўшимча ўқув, методик, маълумотнома адабиётлар ва иш дафтарлари киради.


2. Танлов савдолари фақат ўқув адабиётлари бўйича Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) қарори ва ҳуқуқ эгаларининг (муаллифлар ва муаллифлар жамоаларининг, шунингдек ўқув адабиётларининг оригинал-макети учун ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг) розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин.

Бунда, кўзи ожиз, кар, заиф эшитувчи ва руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчилари учун махсус мактаб ва мактаб интернатлари томонидан ўқув адабиётларини харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ўтказишга Ҳукумат комиссиясининг қарори талаб этилмайди.

3. Танлов савдолари ўқув адабиётларини харид қилишда бир контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан кам бўлганда амалга оширилади, бунда таклифлар танлов йўли билан аниқланади.



II. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ


4. Буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази), танлов комиссияси, танлов савдоларининг ташкилотчиси ва оферент-қатнашчилар танлов савдоларининг асосий иштирокчилари ҳисобланади.


5. Буюртмачи:

а) буйруқ чиқарган ҳолда танловнинг тури, санаси, жойи ва шартларини белгилайди;

б) ўқув адабиётининг бошланғич қийматини мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилган ҳолда белгилайди;

в) талабгорларнинг малакасига қўйиладиган асосий талабларни, ўқув адабиётига қўйиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;

г) танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;

д) танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилайди;

е) танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

ж) танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;

з) танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади.


6. Танлов комиссияси ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш учун танлов савдоларини ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади. Танлов комиссиясининг сон таркиби аъзоларнинг тоқ сонидан, қоидага кўра, камида 5 кишидан иборат бўлади. Танлов комиссиясининг аъзоларига Буюртмачининг ходимлари киради. Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосари комиссия раиси бўлиши мумкин.


7. Танлов комиссияси:

а) тегишлича расмийлаштирган ҳолда танлов савдоларини ўтказади;

б) таклифлар билдирилган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган талабларга (тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳоказо) мувофиқлигини текширади;

в) баҳолаш гуруҳига жалб этиладиган мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

г) танлов ғолибларини белгилайди.


8. Танлов савдоларининг ташкилотчиси (Буюртмачининг таклифига кўра танлов комиссияси томонидан тайинланадиган ишчи гуруҳ ёки буюртмачи томонидан шартнома асосида жалб этиладиган консалтинг компанияси):

а) танлов ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминлайди;

б) тасдиқланган танлов ҳужжатларини талабгорларга тақдим этади;

в) танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради ва потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

г) танлов таклифларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

д) аризалар ва танлов таклифларини қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши ва маҳфийлигини таъминлайди;

е) илгари тузилган шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган оферентлар тўғрисидаги ахборотни танлов комиссиясига тақдим этади;

ж) танлов иштирокчиларининг белгиланган малака талабларига мослигини ўрганади ва танлов комиссиясига хулосалар беради;

з) танлов таклифларининг асл нусхаларини конвертларни очиш ва танлов ўтказиш учун танлов комиссиясига тақдим этади.

Савдоларни ташкил этиш учун консалтинг компанияси жалб этилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


9. Танлов таклифларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш учун Буюртмачи томонидан баҳолаш гуруҳи тайинланади.

Баҳолаш гуруҳи танлов комиссияси аъзоларидан ёки ўқув адабиётини нашр этиш ва китоб нашри технологияси соҳасида ваколатли бўлган камида уч нафар мутахассисдан иборат таркибдаги мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилардан иборат бўлади.


10. Баҳолаш гуруҳи:

а) танлов таклифларини кўриб чиқади ва таҳлил қилади;

б) танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баллар қўяди;

в) энг яхши танлов таклифини аниқлайди, савдо ғолибини аниқлаш ва тасдиқлаш учун танлов комиссиясига хулосалар киритади.


11. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нашриёт-матбаа фаолиятида тажрибага эга бўлган ташкилотлар ҳамда хорижий ташкилотлар ҳам танлов савдоларининг оферентлари-қатнашчилари бўлиши мумкин.


12. Танлов савдоларига:

а) танлов савдолари эълон қилинган санада рўйхатдан ўтказиш пайтидан бошлаб ўз фаолиятини 6 ойдан кам муддатда амалга ошираётган;

б) илгари тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражада бажармаган;

в) қайта ташкил этиш (бўлиш, қўшиш ва ҳоказо), тугатиш ёки банкротлик босқичида турган;

г) суд муҳокамаси ҳолатида турган ташкилотлар, корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўйилмайди.


13. Танлов комиссияси аъзоларидан кимгадир бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотлар савдо қатнашчилари бўлиши мумкин эмас.


14. Танлов савдолари қатнашчилари:

а) танлов таклифларини тайёрлайди ва савдо ташкилотчисига тақдим этадилар;

б) уларнинг фаолиятини ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни тақдим этадилар (танлов комиссиясининг сўровига кўра);

в) танлов таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш давомида сарфланган барча молиявий харажатларни ўз манбаларидан қоплайдилар;

г) танлов савдоларида ғолиб чиққан тақдирда, буюртмачи билан шартнома тузадилар.



III. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ


15. Танлов ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) танлов савдолари қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари;

б) нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва спецификацияси;

в) танлов таклифининг шакли;

г) шартнома проформаси.


16. Талабгорларга танловда қатнашиш учун қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) шартнома тузишга фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва ваколатлари (қатнашчининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар);

б) давлат буюртмасининг бутун ҳажмини бажариш учун зарур бўлган ўзининг ёхуд шартнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқариш базасининг, меҳнат ресурсларининг ва малакали мутахассисларнинг мавжудлиги;

в) ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш учун мўлжалланган қийматнинг камида 10 фоизи миқдорида Буюртмачининг талабларига кўра бўш айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банкнинг кафолат хати;

г) китоб, шу жумладан, ўқув адабиёти нашр этиш ва қайта нашр этишга доир иш тажрибаси;

д) танлов савдоларига қўйилган ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этишнинг прогнозлаштирилаётган ҳажми (фақат ўз кучлари билан нашр этилиши ва қайта нашр этилиши мумкин бўлган ҳажм-фоизларда).

Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга буюртмачи томонидан белгиланадиган, бироқ талабгорларнинг ўз тижорат сирининг муҳофаза қилиниши ҳуқуқини бузмайдиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.


17. Нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:

номи ва нусхаси;

тузилма ва макетга қўйилган талаблар;

қоғоз формати ва сифати, бўёқларнинг ҳажми ва сони, материаллар ва матбаанинг сифати;

нашр этилаётган ўқув адабиётининг юқори сифати ва узоқ муддат фойдаланилишини таъминлашга кўмаклашадиган бошқа технологик талаблар.


18. Танлов таклифи техник таклиф, тижорат таклифи, вакилга берилган ишончнома, мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шакллари ҳамда ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш жадвалидан иборат бўлади.


19. Шартнома проформаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва ўқув адабиётини нашр этиш шартлари, нархи ва жадвалини, хизматларнинг манбалари ва ҳақ тўлаш шаклини, тўловлар шартлари ва жадвалини, томонларнинг мажбуриятларини, низоларни ҳал этиш тартибини, шунингдек битимлар тузишда мажбурий бўлган бошқа шартлар ва ҳолатларни ўз ичига олиши керак.

Шартнома проформасини тузишда буюртмачи ёки танлов савдолари ташкилотчиси шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг компанияларига мурожаат қилишга ҳақлидир.


20. Танлов савдолари ташкилотчиси таклифларни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар, танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга маълум қилган ҳолда, таклифга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақт бериб, унинг муддатини узайтириб, танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.


21. Талабгорнинг сўровига кўра, танлов савдолари ташкилотчиси танлов таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатидан камида 10 кун олдин сўров манбаини кўрсатмаган ҳолда танлов савдоларининг барча қатнашчиларига мажбурий тартибда жавоб юбориши ва танлов ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ саволга ёзма равишда жавоб бериши шарт.


22. Танлов комиссияси, савдо ташкилотчиси ва талабгорлар ўртасида хабар, билдиришнома ва бошқа ахборотни айирбошлаш ёзма шаклда амалга оширилади.



IV. ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


23. Оммавий ахборот воситаларида танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида расмий эълон берилган сана ёки талабгорга почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс ёки бошқа шаклда қатнашиш учун расмий билдиришнома (таклифнома) юборилган сана танлов савдоси очилган сана ҳисобланади.


24. Танлов савдолари тўғрисидаги эълон марказий ва бошқа энг кўп тарқалган газета ва журналларда танлов таклифлари билдирилган конвертлар расмий очилишидан камида 30 кун олдин эълон қилинади.


25. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:

а) буюртмачининг номи ва манзили;

б) давлат буюртмасини шакллантириш манбалари;

в) нашр этилиши мўлжалланган ўқув адабиётининг номи ва нусхаси;

г) талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар ва талаблар;

д) танлов ҳужжатлари олинадиган жой (танлов савдолари ташкилотчисининг манзили, алоқа телефони ва телефакси);

е) танлов ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш қиймати ва танлов таклифи беришда танлов қатнашчиси учун закалат суммаси;

ж) закалат суммаси ва танлов ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш шартлари, уларни тўлаш учун банк реквизитлари;

з) танлов ҳужжатларини тақдим этиш жойи, охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);

и) танлов таклифлари билдирилган конвертларни очиш жойи, куни ва вақти.


26. Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган талабгорлар эълон берилгандан кейин савдо ташкилотчисидан танлов ҳужжатларини олади.

Танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори Буюртмачи томонидан Буюртмачининг танловга тайёргарлик кўриш ва танловни ўтказиш учун кетадиган маблағларидан келиб чиқиб белгиланади.


27. Танлов таклифлари танлов ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва конвертда тақдим этилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:

а) техник таклиф қатнашчининг малакаси ва молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлардан, закалат тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларидан (нашр этилаётган ўқув адабиётининг ҳисобланган қийматининг бир фоизидан беш фоизигача Буюртмачи томонидан белгиланадиган миқдорда), ўқув адабиёти макетидан иборат бўлади;

б) тижорат таклифи нарх таклифларини, бўлиши мумкин бўлган чегирмаларни, таклиф этилаётган жадвални ва ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш муддатларини ўз ичига олади.


28. Конвертда танлов қатнашчисининг, танлов савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этилиши ва қайта нашр этилиши таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи ва таклифноманинг тартиб рақами кўрсатилади.


29. Танлов таклифининг тегишли равишда "Асл нусха" ва "Нусха" сўзлари билан белги қўйилган, талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган асл нусхаси ва нусхаси танлов савдолари ташкилотчисига муҳрланган шаклда юборилади.


30. Танлов таклифининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Қатнашчилар ўзларининг танлов таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олишлари мумкин.

Тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушган танлов таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан савдо қатнашчисига қайтарилади.


31. Танлов таклифларини тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги белгиси ёки хат ташувчи орқали юборилган танлов таклифлари рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.


32. Танлов таклифлари беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгач белгиланган кун ва соатда комиссия танлов таклифлари конвертини очади.

Ҳозир бўлиш истагини билдирган танлов қатнашчилари ёки уларнинг тўлақонли вакиллари иштирокида конвертлар очилади.


33. Конвертлар очилгандан сўнг савдо қатнашчиларининг номлари ўқилади, савдо шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя қилиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.


34. Ҳужжатлар пакетида танлов ҳужжатларига қўйиладиган талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан қатнашчига қайтарилади.


35. Танлов комиссияси мажлисининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада савдо қатнашчилари томонидан эътироф этилган ташкилотлар санаб ўтилади.

Баённомада шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдоларга қўйилмаган таклифларнинг рад этилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда алоҳида санаб ўтилади.


36. Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очиш тўғрисидаги баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.


37. Техник ва нарх таклифлари ўрганиш, таҳлил этиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳига берилади.

Таклифларни баҳолашда қатнашчининг малакаси ва молиявий аҳволи, таклиф этилаётган нарх, ишларни бажариш шакли ва муддатлари, ўқув адабиёти намуналари параметрларининг буюртмачи томонидан белгиланган техник талаблар ва спецификациясига мувофиқлиги мажбурий тартибда ҳисобга олинади.


38. Таклифларни баҳолаш танлов комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича баллар қўйиш йўли билан амалга оширилади. Савдо қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари танлов таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас.


39. Баҳолаш давомида танлов комиссияси тушунтиришлар олиш учун қатнашчиларга ёзма равишда мурожаат қилиш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар олиш ҳуқуқига эга.


40. Қатнашчининг малака маълумотлари тўғрисида ишончсиз ахборот аниқланган тақдирда, танлов комиссиясининг қарори билан талабгор танлов савдоларида бундан кейин иштирок этишдан четлатилади.


41. Танлов комиссияси томонидан белгиланадиган танлов таклифларини баҳолашнинг умумий даври таклифлар билдирилган конвертлар расман очилган пайтдан бошланади ва 10 календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


42. Танлов таклифларини баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш танлов комиссияси томонидан унинг мажлиси бошлангунга қадар тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.


43. Тушган таклифларнинг кўриб чиқилиши ва уларнинг танлов комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари томонидан баҳоланиши тўғрисидаги ахборот маҳфий ҳисобланади ҳамда танлов тартиб қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди.


44. Танлов ҳужжатларини текшириш чоғида аниқланган арифметик хатолар мавжуд бўлган тақдирда, танлов комиссияси талабгорга танлов таклифига тузатиш киритиш имкониятини бериши ёки таклифларни баҳолашда, агар ўқув адабиёти бирлиги нархи билан бирлик нархи ва сонини кўпайтириш натижасида олинган якуний нарх ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ўқув адабиёти бирлиги нархи устунлик қиладиган, умумий нархда тузатиш киритиладиган қарор қабул қилиши мумкин.

Агар сўзлар билан ёзилган сумма билан рақамда кўрсатилган сумма ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда сўзлар билан ёзилган сумма устунлик қилади.


45. Техник ва тижорат таклифларини баҳолаш якунлари йиғиндиси бўйича танлов таклифи энг кўп балл олган қатнашчи танлов савдосининг ғолиби деб эълон қилинади. Балларнинг якуний йиғиндиси тенг бўлганда энг кам нарх таклифларини берган қатнашчига устунлик берилади.


46. Якуний хулоса ва савдо ғолиби тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Танлов савдоси ғолибини танлаш баҳолаш гуруҳининг хулосалари натижаларига ва танлов комиссияси аъзоларининг якка тартибдаги хулосасига асосланади. Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


47. Танлов комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захирадаги қатнашчилар, танлов комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳининг хулосаси, қатнашчиларнинг танлов таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан шартнома имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.

Баённома танлов комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзолар томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


48. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари ғолибига савдо якунлангандан кейин уч кундан кечиктирмай ёзма билдиришнома юборади ва танлов савдолари якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


49. Танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Буюртмачи билан шартнома тузади.


50. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда шартномани бажариш учун кафолат бермаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда танлов ғолибидан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


51. Танлов комиссияси мажлисини ўтказиш учун аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этиши лозим. Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия раиси қатнашмаса ёхуд аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этмаса танлов комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланмайди.


52. Қуйидаги ҳолларда танлов савдолари бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади:

а) танлов таклифларини тақдим этишнинг энг охирги муддатигача фақат битта таклиф тушса;

б) барча танлов таклифлари танлов ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

в) барча танлов таклифларида танлов ҳужжатлари шартлари билан талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;

г) барча қатнашчиларнинг таклиф этган нархлари ўқув адабиётининг бошланғич қийматидан анча юқори бўлса.


53. Агар танлов савдолари бўлмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, унда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.


54. Закалат қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

а) танлов савдолари ғолибига - шартнома бажарилишининг талаб этиладиган таъминланиши (кафолати) тақдим этилиши бўйича шартнома тузилгандан кейин;

б) бошқа қатнашчиларга - танлов савдолари ғолиби билан шартномалар тузилгандан кейин, бироқ танлов таклифлари амал қилиш муддатидан кечикмай;

в) ўз таклифини таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олган қатнашчига.

Закалат қайтариш учун асослар пайдо бўлган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида қайтарилади.


55. Закалат қуйидаги ҳолларда қайтарилмайди:

а) таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгандан кейин ўз таклифига ўзгартириш киритган ёки уни қайтариб олган қатнашчига;

б) таклифи амал қилиши даврида ўз таклифини қайтариб олган, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузишни ёки шартнома бажарилишининг талаб этиладиган таъминланишини (кафолатини) тақдим этишни рад этган танлов савдолари ғолибига.


56. Танлов комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари танлов билан боғлиқ ахборотлар ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 16-сон, 208-модда.
















































Время: 0.1715
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск