ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Латвия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2002 йил 17 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган

жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва прекурсорларнинг

ноқонуний юргизилишига қарши курашда

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилиш миқёси ҳамда йўналишининг ривожланишидан ташвишланаётганликларини ифодалаб,

Томонлар давлатлари фуқаролари, Томонлар давлатларининг ҳудудларида истиқомат қилаётган бошқа шахсларнинг ҳаётлари, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлатнинг манфаатларига қилинган жиноий тажовузлардан ишончли ҳимояни таъминлашга бўлган интилишдан келиб чиқиб,

уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда халқаро ҳамкорликка муқим аҳамият бериб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро конвенция ҳамда қарорларини ҳисобга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Ҳамкорликнинг соҳаси ва субъектлари


1. Томонлар ўз давлатларининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб, ўзларининг марказий ваколатли органлари орқали ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний юргизилишига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.


2. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва экстрадиция масалаларига дахл қилмайди.


3. Ушбу Битим мақсадларида Томонларнинг марказий ваколатли органлари:


Ўзбекистон Республикаси учун:

- Бош прокуратура;

- Ички ишлар вазирлиги;

- Давлат солиқ қўмитаси;

- Давлат божхона қўмитаси;

- Миллий хавфсизлик қўмитаси;

- Адлия вазирлиги;

- Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита.


Латвия Республикаси

...
Время: 0.0163
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск