ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қирғизистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 24 декабрь, ЎзР ВМ 20.01.1997 й. 32-сон қарори билан тасдиқланган, 2000 йил 17 мартдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида фойда ва

даромадларга икки томонлама солиқ солинишига

йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин

товлашни бартараф этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати,

фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,

қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим қўлланиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳддашувчи Давлатнинг ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ ундириладиган фойда ва даромадлар солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, қўлланилади.


2. Фойда ва даромадларнинг умумий суммасидан ёхуд фойда ва даромадларнинг айрим элементларидан, жумладан кўчар ва қўчмас мол-мулкнинг сотилишидан олинадиган даромад суммаларидан, корхоналар тўлайдиган иш ҳақи тўловларининг умумий суммаларидан, шунингдек мол-мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлардан ундириладиган ҳамма солиқлар фойда ва даромадларга солинадиган солиқлар ҳисобланади.


3. Қуйидаги солиқлар ушбу Битим қўлланиладиган солиқлар ҳисобланади:


а) Ўзбекистон Республикасида:

(i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдаси ва даромадидан олинадиган солиқ;

(ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


б) Қирғизистон Республикасида:

(i) юридик шахсларнинг фойдаси ва даромадидан олинадиган солиқ;

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(бундан кейин " Қирғизистон солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим имзоланган санадан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг тегишли солиқ қонунларига киритиладиган ҳар қандай жиддий ўзгартишлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб туриши лозим.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимда, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно қилмаса:


а) қуйидаги атамалар:

- "Ўзбекистон" - Ўзбекистон Республикасини билдиради. "Ўзбекистон" атамаси жўғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;

- "Қирғизистон" - Қирғизистон Республикасини билдиради. "Қирғизистон" атамаси жўғрофий маънода қўлланилганда Қирғизистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ мустақил ҳуқуқ ва юрисдикциясини амалга оширадиган ва Қирғизистон Республикасининг солиқ қонунчилиги амал қиладиган ҳудудни англатади;


б) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки ҳар қандай бошқа бирлашмани англатади;


в) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;


г) ҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамаси матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ва Қирғизистон Республикасини англатади;


д) ҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" иборалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарадиган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарадиган корхонани англатади;


ж) "халқаро юк ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз ёки ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай юк ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши ҳоллари бундан мустасно;


з) "ваколатли орган" атамаси:

Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

Қирғизистон Республикасида - Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилларини билдиради;


и) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мавқеига эга бўлган ҳар қандай юридик шахсни, шерикликни ёки ҳар қандай уюшмани;


к) "мол-мулк" атамаси кўчар ва қўчмас мулкни англатади ва нақд пул маблағ

...
Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск