ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Грузия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Тбилиси, 1996 йил 28 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Грузия Ҳукумати ўртасида икки томонлама

солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда

даромад (фойда)га ва мулкка солиқлар

тўлашдан бўйин товлашларнинг

олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Грузия Хукумати икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларни тўлашдан бўйин товлашларнинг олдини олиш тўғрисида конвенция тузишга хоҳиш билдириб, шунингдек иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш соҳаси


Ушбу Конвенция Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга қўлланилади.



2-модда. Конвенция қўлланиладиган солиқлар


1. Мазкур Конвенция Аҳдлашаётган Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан ундириладиган, уларни ундириш усулларидан қатъи назар, даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга қўлланилади.


2. Умумий даромад (фойда)дан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, жумладан, кўчар мулк ёки кўчмас мулкни сотишдан олинадиган даромад (фойда)га солинадиган солиқлар ва корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар даромад (фойда)га ва мулкка солинадиган солиқларга киради.


3. Мазкур Конвенция қўлланиладиган мавжуд солиқлар кўпинча қуйидагилар ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг даромадлари (фойдалари)дан олинадиган солиқлар;

(ii) Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва

(iii) мол-мулкка солинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистоннинг солиқлари" дейилади);


в) Грузияга нисбатан:

(i) корхоналарнинг фойда (даромад)ларидан олинадиган солиқлар;

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(iii) мол-мулкка солинадиган солиқ;

(бундан кейин "Грузиянинг солиқлари" дейилади).


4. Мазкур Конвенция ҳар қандай бир-бирига ўхшаш солиқларга ҳам қўлланилади. Бу солиқлар ушбу Конвенция имзоланган санадан кейин солиқларга қўшимча ёки амалдаги солиқларнинг ўрнига Аҳдлашаётган Давлатларнинг биридан ундирилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунларидаги жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Конвенция мақсади учун, агар матннинг мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:

а) "Ўзбекистон" атамаси, Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, жумладан, ҳудудий сувларини, ҳаво фазосини англатади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқи доирасида суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқини, шунингдек ер ости конлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ амалга ошириши мумкин.

в) "Грузия" атамаси Грузияни англатади ва Грузия давлат чегараларидаги Грузиянинг барча ҳудудларини, жумладан, ички ва ҳудудий сувларни, шунингдек муҳим иқтисодий зоналарни, континенталь шельфини географик маънода қамраб олади. Улар Грузиянинг халқаро ҳуқуқлари ва миллий қонунига мувофиқ жорий этилган ёки келажакда жорий этиладиган юрисдикцияси, суверен ҳуқуқлари, тегишли равишда солиқ қонунчилигининг амал қилишини англатади;

с) "Аҳдлашаётган Давлат" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат" атамалари матн мазмунига кўра Ўзбекистон Республикасини ва Грузияни билдиради;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, юридик шахсни ёки ҳар қандай шахслар бирлашмасини англатади;

е) "корхона" атамаси даромад (фойда) солиғи солинадиган кооператив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадлари учун кооператив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай кооператив бирлашмани, жумладан, акционерлик жамиятини, масъулияти чекланган жамият, қўшма корхонани, ширкатни ёки ҳар қандай юридик шахсни ёки ташкилотни англатади;

f) "Аҳдалашаётган Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси" атамалари тегишлича Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани ва бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;

g) "халқаро ёюк ташиш" атамаси денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаси билан бир Аҳдлашаётган Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган ҳар қандай юк ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасидан бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудидаги пунктлар орасида алоҳида фойдаланилган ҳоллар бундан мустаснодир;

h) "ваколатли орган" атамаси Ўзбекистон Республикасига мувофиқ равишда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;

Грузияга мувофиқ равишда Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

i) "миллий шахс" атамаси:

- ушбу Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

- ушбу Давлатнинг амалдаги қонунига кўра ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ёки уюшмани англатади.


2. Аҳдлашаётган Давлат томонидан мазкур Конвенция қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция қўлланилаётган солиқларга нисбатан ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради.



4-модда. Резидент


1. Мазкур Конвенция мақсади учун "Аҳдлашаётган Давлат резиденти" атамаси ушбу

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск