ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Литва Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Тошкент, 2002 йил 18 февраль, ЎзР ВМ 24.03.2002 й. 92-сон қарори билан тасдиқланган, 2002 йил 11 ноябрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама

солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад

ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош

тортишнинг олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати,

икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Конвенция тузишни истаб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш доираси


Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига, уларнинг ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиқларига умумий даромаддан, умумий капиталдан ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Ушбу Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:

а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;

(iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


b) Литвага нисбатан:

(i) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи (juridinio asmenu peino mokestis);

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (fisiniu asmenu pajami mokestus);

(iii) кўчмас мулкдан олинадиган солиқ (nekilnojamajo turto mokestшs);

(iv) давлат капиталидан фойдаланадиган корхоналардан олинадиган солиқ (palukanos uz valstubinio kapitalo naudojima);

(бундан кейин "Литва солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция у имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритиладиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли қонунчиликларига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенция мақсадларида, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:

а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ҳамда осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;

b) "Литва" атамаси Литва Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Литва Республикаси ҳудудини ҳамда Литва Республикасининг ҳудудий сувларига туташган ҳар қандай ҳудуд доирасида Литва Республикаси қонунчилигига мувофиқ ва халқаро ҳуқуққа биноан денгиз туби ва унинг ер ости ва табиий ресурсларига нисбатан Литва ҳуқуқи амалга оширилиши мумкин бўлган ҳудудни англатади;

с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон ёки Литвани англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ва шахсларнинг бошқа ҳар қандай уюшмасини англатади;

е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остидаги корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остидаги корхонани англатади;

g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси:

(i) Ўзбекистонга нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини;

(ii) Литвага нисбатан - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

i) "миллий шахс" атамаси:

(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат, ассоциация ва ҳар қандай бошқа тузилмани англатади.


2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай вақтда қўлланганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса, у ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу даврда ушбу Давлат қонунчилиги бўйича эга бўлган маънони англатади, ана шу Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳар қандай маъно ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.



4-модда. Резидент


1. "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси ушбу Конвенция мақсадларида шу Давлат қонунчилиги бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ, бу атама ушбу Давлатда фақат шу Давлатда жойлашган манбалардан ёки унда жойлашган мулкдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги

...
Время: 0.0219
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск